Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Малика Джамоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўткир гломерулонефрит билан касал бўлган болаларда кардиоренал синдромини прогноз қилиш ва баҳолаш ” 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2244.
Илмий рахбар: Юлдашев Ботир Ахматович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.  
Расмий оппонентлар: Агзамова Шоира Абдусаломовна, тиббиет фанлари доктори, профессор; Раббимова Дильфуза Тоштемировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиет университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўткир гломерулонефрит билан касалланган болаларда кардиоренал синдромни эрта ташхислаш, прогнозлаш ва коррекция қилиш чора тадбирларни ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўткир гломерулонефрит билан касалланган болаларда кардиоренал синдромнинг учраш частотаси 64,8% ва ўзига хос клиник белгилари (заифлик, чарчоқ, артериал гипертензия, систолик шовқин, аритмиялар ва кўкрак сохасида оғриқ) аниқланган;
ўткир гломерулонефритли болаларда юрак-қон томир касалликларини аниқлашда кардиометрик усулнинг диагностик аҳамияти (сезгирлиги 97,1%, диагностика аниқлиги - 95,2%, ўзига хослик – 91,9%) асосланган;
ўткир гломерулонефрит билан касалланган беморларда кардиометрик текширишлар натижасида кардиоренал синдромнинг гемодинамик, метаболик ва адаптив кўрсаткичларни ишончли ўзгариши билан намоён бўлиши аниқланган;
кардиоренал синдромли ўткир гломерулонефрит билан оғриган беморларни  анъанавий даво усули билан биргаликда аскорутин ва левокарнитин дори воситаларини кушимча қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 24 августдаги 45-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган кўп тармоқли тиббиёт марказида кардиоренал синдром билан асоратланган ўткир гломерулонефритнинг эпидемиологик манзараси ўрганилди. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.09.2022 й. №8 н-з/501-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Кардиоренал синдром билан асоратланган ўткир гломерулонефрит касаллигида ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш комплексидан фойдаланиш беморларнинг такрорий касалхонага ётқизиш сонини сезиларли даражада камайтириши, беморларнинг касалхонада қолиш муддатини қисқартириши ва асосий касалликнинг сурункали шаклига ўтишини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги болаларда ўткир буйрак патологиясида юрак-қон томир касалликларини аниқлашда кардиометрик усулнинг диагностик маълумотлар таркибига обьектив баҳо берилади ва даволаш стандартига таклиф қилинган фармакологик тавсиялар беморлар ётоқ кунини 3 кунга қисқарганлини ҳисобига ётоқ кунидан 438015 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга имкон берди. Хулоса: Ўткир гломерулонефритни аниқлаш учун оптималлаштирилган алгоритмнинг қўлланилиши 1 нафар бемор учун буджет маблағларини 438015 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ўткир гломерулонефрит билан оғриган беморларни текшириш амалиётига гемодинамик, метаболик ва адаптив кўрсаткичлар асосида юрак-қон томир тизимидаги бузилишларни аниқлаш имконини берувчи янги ноинвазив кардиометрик усул жорий этилди ва диагностика, даволаш тадбирларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.09.2022 й. №8 н-з/501-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Кардиоренал синдром билан асоратланган ўткир гломерулонефрит касаллигида ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш комплексидан фойдаланиш беморларнинг такрорий касалхонага ётқизиш сонини сезиларли даражада камайтириши, беморларнинг касалхонада қолиш муддатини қисқартириши ва асосий касалликнинг сурункали шаклига ўтишини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тавсия этилган ва оптималлаштирилган диагностика ва даволаш чоралари алгоритми ўткир гломерулонефрит билан оғриган бир болани бўлимда даволаш, озиқ-овқат, дори-дармон билан таъминлаш, таҳлиллар, бўлимнинг ишлашини ҳисобга олган ҳолда ўртача 2 450 790 сўмлик харажатларни иқтисод қилишга имкон беради. Хулоса: ўткир гломерулонефрит касаллигини эрта аниқлаш учун оптималлаштирилган алгоритмнинг қўлланилиши 1 нафар бемор учун буджет маблағларини икки миллион тўрт юз эллик минг етти юз тўқсон сўмлик харажатларни иқтисод қилишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: клиник ва функционал кўрсаткичлар натижаларига кўра, кардиоренал синдромли ўткир гломерулонефритни эрта ташхислаш ва даволаш бўйича тавсия этилган тактиканинг юқори самарадорлиги исботланди. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.09.2022 й. №8 н-з/501-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ўткир гломерулонефритнинг кардиоренал синдромини эрта босқичида ташхис қўйиш, касалхонага мурожатлар сонини камайтириш, ушбу касалликнинг ривожланиши ва асоратларининг олдини олиш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 438 000 сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 68.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 93 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунда ўртача 31 000 сўмлик дори воситалари сарфланади). Хулоса: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 3 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 438 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда буйрак патологиясида миокард метаболизмини баҳолаш дастури" ишлаб чиқилган. № DGU 22020, 04.01.2023), бу ўткир гломерулонефритда юрак-қон томир тизимининг шикастланиш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини аниқлаш ва уни даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30.09.2022 й. №8 н-з/501-сонли хулосаси билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ўткир гломерулонефритнинг кардиоренал синдромини эрта босқичида ташхис қўйиш, касалхонага мурожатлар сонини камайтириш, ушбу касалликнинг ривожланиши ва асоратларнинг олдини олиш ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор учун оптималлаштирилган диагностика ва даволаш чоралари алгоритмини қўллаш билан болаларда ўткир гломерулонефритнинг даволаниш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда харажатларни 2450790 сўмдан 2012775 сўмга, яъни 438015 сўмга камайтириш имконини берди. Хулоса: Таклиф этилаётган алгоритмдан фойдаланиб болаларда ўткир гломерулонефритнинг эрта ташхисига эришиш ва даволаниш давомийлиги ҳисобга олган ҳолда харажатларни 18 фоизга, яъни 438015 сўмга камайтириш имконини берди. Бу таклиф этилаётган алгоритмни жорий этишни тежамкор ва самарали деб ҳисоблаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish