Sayt test rejimida ishlamoqda

Оқбоев Тошпулат Алахўжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эьлон

I. Умумий маьлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек популяциясида детерминациялашган оилавий бронхиал астма ривожланишининг клиник – генетик аспектлари” 14.00.05- Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.3.PhD/Tib1407.
Илмий раҳбар: [Аралов Нематилло Равшанович], тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019. Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Саратов давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек популяциясида генетик ва иммунологик тадқиқотлар асосида  оилавий бронхиал астма касаллигининг ривожланиши хавфи ва ўзига хос клиник кечишини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек популяциясида атопияга мойил бўлган оилаларда БА билан касалланиш 37,9% ни ташкил этиб, умумий аҳоли сонига нисбатан 3,5-4 марта кўпроқ учраши ва оилавий БА кечишининг оғирлик даражаси, аллергияни нореспиратор кўринишлари насилланишга боғлиқ эканлиги аниқланган;
 ўзбек популяциясида оилавий БА касаллиги билан оилани биринчи фарзанди кўпроқ касалланиши ва касаллик кўпроқ онадан ирсийланиши БА билан хасталанган беморларни сегрегацион таҳлил асосида исботланган;
ўзбек популяциясида оилавий БА ни аллергик тури билан хасталанган беморларда қонда умумий IgЕ ва тизимли ИЛ-6 миқдорини ошиши, ИФН-γ миқдорини камайиши касалликни қиёсий ташхислашида эрта диагностик  мезон эканлиги асосланган;
илк бор  ўзбек  популяциясида оилавий БА билан хасталанган беморларда eNOS3 генининг 4а/4а гомозигот генотипи ташувчиларда касалликнинг ноаллергик тури, оғир кечиши ва бошқарилмайдиган тури учраши аниқланган ва генннинг прогностик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 28 августдаги 2-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Ўзбек популяциясида детерминациялашган оилавий бронхиал астма ривожланишининг клиник – генетик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни Сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти  Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмасида 16.02.2022 йилдаги 135-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 16.02.2022 йилдаги 136-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши оилавий бронхиал астмада қайд қилинадиган респиратор бузилишларнинг олдини олиш ва касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оилавий бронхиал астма билан касалланган беморларда оилада ҳамроҳ (асосан аллергик) касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш натижасида 1 нафар бемор учун ўртача 1 640 000 сўм иқтисод қилинди. Ушбу холатда ўртача бир оилада 2 нафар беморда иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсатқич 3 280 000 сўмни ташкил этади.Хулоса:  Ушбу холатда айтиб утилган даволаш тактикасининг жорий қилиниши бир оилада икки нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  2 296 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 984 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ўзбек популяциясида детерминациялашган оилавий бронхиал астма ривожланишининг клиник – генетик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти  Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмасида 16.02.2022 йилдаги 135-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 16.02.2022 йилдаги 136-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оилада касалликни оғир кечишини ривожланиши олдини олади, турмуш тарзи яхшиланади, касалхонага мурожатлар сонини камаяди, касаллик устидан тўлиқ назоратга эришилади ва ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги оилавий бронхиал астма билан хасталанганларни генеалогик таҳлилига кўра оилада эрта аниқланган 2 нафар бемор учун 2 900 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: ушбу холатнинг амалиётга жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 2 030 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 870 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: Оилавий бронхиал астма ривожланишининг эрта ташхислаш мезонларини ишлаб чикиш учун яратилган ЭХМ дастури (DGU №09456. 23.10.2020) асосида ўзбек популяциясида детерминациялашган оилавий бронхиал астма ривожланишининг клиник – генетик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти  Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмасида 16.02.2022 йилдаги 135-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 16.02.2022 йилдаги 136-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: иммунитет тизимининг кўрсаткичларини ўз вақтида аниқлаш касаллик патогенетик турларини қиёсий ташхислашлаш, оғирлик даражасини аниқлашга имкон беради ва касаллик устидан ўз вақтида назоратга эришишга, ремиссия даврининг узайишига, қузиши ва оғир асоратлари ривожланишини олдини олиш мақсадида эрта даволаш ўтказишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оиладаги бронхиал астма касаллиги билан хасталанган беморда қон зардобида БА нинг иммунологик маркери ҳисобланган умумий IgЕ, ИЛ – 6 ва ИФН – γ миқдорини ўз вақтида аниқлаш 1 нафар бемор учун беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитатсияси ва давлолаш харажатларининг қуйидагича 1 215 000 сўмни иқтисод бўлишига олиб келди. Хулоса: ушбу текширув усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 850 500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 364 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: ўзбек популяциясида детерминациялашган оилавий бронхиал астма ривожланишининг клиник – генетик аспектлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти  Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмасида 16.02.2022 йилдаги 135-сонли буйруқ ҳамда Оқдарё туман тиббиёт бирлашмаси бўлимларида 16.02.2022 йилдаги 136-сонли буйруқ асосида тиббиёт бирлашмаси бўлимлари амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оиладаги шахсларда генетик текширишлар ўтказилиб, эрта ташхислаш ва даволаниш натижасида оилавий бронхиал астма билан касалланган беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади, касалхоналарга мурожат сонининг камайиши, амбулатор ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради, касаллик устидан эрта тўлиқ назоратга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 9,3 кундан 7,2 кунга (2 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 340 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 2 кунга қисқартирилиши ҳисобига 330 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 165 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга  335 000 сумни, 2 та бемор хисобига эса 1 кунга 670 000 сумни ташкил этади. Бу эса ўз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: янги текширув усулини жорий қилиниши 2 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1-кун хисобига 469 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 201 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish