Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Ўсмонали Исомиддин ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “9-синф ўқувчиларининг табиий-илмий  саводхонлигини ошириш жараёнини уй тажрибалари асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4595.
Илмий раҳбар: Дўмонов Бахромжон Мухторович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёдахон Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мўйдинов Нурилло Тўхтарович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 9-синф ўқувчиларининг табиий-илмий савод-хонлигини ошириш жараёнини уй тажрибалари асосида такомиллаштиришга доир тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг кимё фанидан табиий илмий саводхонлигини ошириш жараёни замонавий табиий фанлар консепсиясига кўра ўқувчиларининг кимё фанидан экиспериментал кўникма, ижодий ва  мантиқий фикрлаш каби элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
кимёвий экспериментнинг методик ва дидактик таъминоти табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйилган  талабларга кўра ўқувчиларнинг креатив (ижодий) фикрлаш қобилятлари ва назарий билимларини амалиёт билан богʻлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг табиий илмий саводхонлиги анъанавий ва ноанъанавий усулларни ҳамда кимё фанининг мазмун ва моҳиятини уй тажрибалари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчилар ва ўқитувчилар учун уй тажрибаларини ташкил этиш методикаси табиий фанлар ёʻналишида ўзгарувчан (вариатив) ўқув режалардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё фанидан табиий-илмий саводхонликни оширишни уй тажрибалари асосида такомиллаштиришга доир тадқиқотлар натижалари асосида:
ўқувчиларнинг кимё фанидан табиий илмий саводхонлигини ошириш жараёни замонавий табиий фанлар консепсиясига кўра ўқувчиларининг кимё фанидан экиспериментал кўникма, ижодий ва  мантиқий фикрлаш каби элементларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан Республика таълим маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги 01/11-03/9-856 сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг 9-синф кимё ўқув курси мазмунидаги экспериментал кўникмаларни ўзлаштириш даражаси ортган;
кимёвий экспериментнинг методик ва дидактик таъминоти табиий-илмий саводхонлик даражасига қўйилган  талабларга кўра ўқувчиларнинг креатив (ижодий) фикрлаш қобилятлари ва назарий билимларини амалиёт билан богʻлаш ҳамда ўқувчиларнинг табиий илмий саводхонлиги анъанавий ва ноанъанавий усулларни ҳамда кимё фанининг мазмун ва моҳиятини уй тажрибалари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги 01/11-03/9-856 сон маълумотномаси). Натижада бу педагогика йўналишидаги олий ўқув юртлари бўлажак кимё фани ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини такомил-лаштиришга ҳизмат қилган;
ўқувчилар ва ўқитувчилар учун уй тажрибаларини ташкил этиш методикаси табиий фанлар ёʻналишида ўзгарувчан (вариатив) ўқув режалардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг экспериментал кўникмаларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклифлардан Оʻзбекистон Республикаси Президентининг “Кимё ва биология ёʻналишларида узлюксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги ПҚ-4805 сон қарорининг 6-банди а) қисмида кўрсатилган устувор вазифаларни бажаришда, жумладан “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 22 июндаги 01/11-03/9-856-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари кимё таълимида ўқувчиларнинг табиий-илмий саводхонлик даражаси ортган.


  

Yangiliklarga obuna bo‘lish