Sayt test rejimida ishlamoqda

Батирбекова Аида Маккамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Ўзбекистон темир йўллари” АЖни молиявий ва ташкилий ривожлантириш усуллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2430.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл компаниясининг ривожланиши шароитида ташкилий ва молиявий бошқарув усулларини ўрганиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра корпорация (ташкилот)нинг қўйилган мақсадига эришиш учун молиявий ресурсларни шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича иқтисодий муносабатлар мажмуи сифатидаги “корпоратив молия” тушунчасининг иқтисодий мазмуни пул маблағларидан оптимал фойдаланилган ҳолатда компаниянинг қийматини максимал даражада ошириш имконини берувчи корпоратив муносабатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;  
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий-молиявий тузилмаларини  халқаро амалиётга мувофиқлигини функционал-ташкилий баҳолаш асосида   бошқарув кенгаши аъзоларини сайлаш, кузатув кенгаши ҳузурида ихтисослаштирилган қўмиталар тузиш, шаффоф ахборот ва молиявий маконни шакллантириш тартиб ва жараёнларини жорий этиш асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда молиявий барқарорлик даражасини баҳолашнинг корпоратив молиявий-таҳлил платформаси темир йўл тармоғи бўйича инвесторларнинг асосий тоифалари, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, менежерлар ва инвесторлар ўртасидаги манфаатлар уйғунлигини таъминловчи ташкилий-молиявий дастакларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятини молиявий ва ташкилий ривожлантиришнинг турли сценарийларига биноан эконометрик моделлар асосида 2027 йилга қадар инвестиция даромадларининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни молиявий ва ташкилий ривожлантириш усуллари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра корпорация (ташкилот)нинг қўйилган мақсадига эришиш учун молиявий ресурсларни шакллантириш ва самарали фойдаланиш бўйича иқтисодий муносабатлар мажмуи сифатидаги “корпоратив молия” тушунчасининг иқтисодий мазмуни пул маблағларидан оптимал фойдаланилган ҳолатда компаниянинг қийматини максимал даражада ошириш имконини берувчи корпоратив муносабатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Корпоратив молия” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “корпоратив молия” тушунчасининг иқтисодий мазмуни пул маблағларидан оптимал фойдаланилган ҳолатда компаниянинг қийматини максимал даражада ошириш имконини берувчи корпоратив муносабатлар мажмуи тўғрисидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий-молиявий тузилмаларини  халқаро амалиётга мувофиқлигини функционал-ташкилий баҳолаш асосида бошқарув кенгаши аъзоларини сайлаш, кузатув кенгаши ҳузурида ихтисослаштирилган қўмиталар тузиш, шаффоф ахборот ва молиявий маконни шакллантириш тартиб ва жараёнларини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 27-октябрдаги ПФ-6096-сонли «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида ўз аксини топган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 14-мартдаги ДИ543/01-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилий-молиявий тузилмаларини бошқарув кенгаши аъзоларини сайлаш, кузатув кенгаши ҳузурида ихтисослаштирилган қўмиталар тузиш, шаффоф ахборот ва молиявий маконни шакллантириш тартиб ва жараёнларини жорий этиш орқали  халқаро амалиётга мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда молиявий барқарорлик даражасини баҳолашнинг корпоратив молиявий-таҳлил платформаси темир йўл тармоғи бўйича инвесторларнинг асосий тоифалари, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, менежерлар ва инвесторлар ўртасидаги манфаатлар уйғунлигини таъминловчи ташкилий-молиявий дастакларни татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 9-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022-йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4563 сонли қарорида ўз аксини аксини топган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023 йил 14 мартдаги ДИ543/01-сонли маълумотномаси).  Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий ва ҳорижий инвесторларни тўғридан-тўғри жалб қилиш, молиявий барқарорликни бошқаришнинг самарали тизимини мувофиқлаштириш имконияти яратилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятини молиявий ва ташкилий ривожлантиришнинг турли сценарийларига биноан эконометрик моделлар асосида 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган инвестиция даромадларининг прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 14-мартдаги ДИ543/01-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ молиявий ва ташкилий ривожланишининг узоқ муддатли истиқболдаги кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish