Sayt test rejimida ishlamoqda

Нафасов Жасурбек Ҳиммат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ишқаланувчи ва транспортлаш техник воситалари учун полимер композитлардан деталлар ишлаб чиқиш ва олиш», 05.02.01- «Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3293
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/27.02.2020.T.73.02.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдурахмонов Умарбек - физика-математика фанлари доктори, профессор; Эрматов Зиядулла Досматович – техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент шахридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: механокимёвий модификацияланган маҳаллий хомашёлар асосида транспорт машинасозлиги ва транспортлаш техник воситалари учун абразив ейилишга ва деформацияга бардошли гетерокомпозит полимер материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
полимер композит материаллар компонентларини вибропланетар механизмда фаоллаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириши структураланишнинг яхшиланганлиги, структуралараро фазаларнинг мустаҳкам шаклланиши ҳамда бошқарилувчан фазалараро барқарор структура ҳосил бўлиши билан аниқланган;
механоактиватор қурилмасида бир вақтда илгариланма ва айланма, яъни текис параллел ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлувчи Кориолис кучини мақсадли қўллаб механик фаоллаштириш механизми яратилган;
дисперс тўлдирувчиларни механик фаоллаштириш натижасида нефт чиқиндиси пекнинг таркибидаги графитизациаланган органик мезофазалар  ҳисобига  полифунксионал хоссани намоиш этиши синчловчи толали тўлдирувчи билан фазалараро мустаҳкам боғланиш ҳосил бўлиш жараёнида кимёвий модификатор вазифасини бажариши аниқланган;
ишқаланувчи ва транспортлаш техник воситаларининг эксплуатацион, деформацион ва триботехник хоссаларини янги таркибли материаллар ва уларни комплекс баҳолаш имкони яратилганлиги билан асосланган;
машинасозликда қўлланиладиган ишқаланиб ейилиш узелларининг деталлари ва элтиш техник воситалари учун, ишчи юзаларининг ейилишига ва турли агрессив муҳит таъсирига чидамли, деформацион хоссаси юқори полимер композит материаллар таркиби ва олиш технологияси тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий органоминерал компонентлардан ишқаланувчи ва транспортлаш техник воситалари учун машинасозлик материаллар ва уларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
яратилган механоактиватор қурилмасида бир вақтда илгариланма ва айланма, яни текис параллел ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлувчи Кориолис кучини мақсадли қўллаб механокимёвий фаоллаштириш усулида олинган материаллар «Шуртан газ кимё мажмуаси» МЧЖга қарашли «Қаршитермопласт» цехида амалиётга жорий этилган. («ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2023 йил 11 майдаги 11/2-1093-сонли маълумотномаси). Натижада деформацион хоссалари яхшиланган, гидроабразив ейилишбардош хусусиятли қувурларнинг ҳар бир метрини ишлаб чиқаришда 20 % га яқин иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
яратилган термореактив полимер асосидаги ейилишга бардошли композит машинасозлик материаллардан ишлаб чиқарилган втулкалар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган. («Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш» акциядорлик жамиятининг 2023 йил 24 февралдаги 02/2023-08-сон маълумотномаси). Натижада импорт маҳсулотни маҳаллий хомашёлар асосида олинган деталларга алмаштириш орқали 32% гача иқтисодий самарадорликка эришиш имконини  берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish