Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиёров Олимжон Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ва 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt366
Илмий раҳбар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Равшан Воҳидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга соҳада янгидан фаолият юритишни бошлаётган субъектлар учун инфратузилма билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи асосланган;
республикада гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашга турдош товарларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳамда уларни реализасия қилишда барча эгри солиқлардан озод қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги назарий жиҳатдан асосланган;
республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмини қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг БҲМнинг 200 бараваригача бўлган қисмини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан субсидия бериш орқали такомиллаштириш таклифи назарий жиҳатдан асосланган;
республика қишлоқ хўжалигида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳоли сони ўсишининг корреляцион-регрессион боғлиқлиги асосида кўп омилли эконометрик моделини яратиш асосида 2023-2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга соҳада янгидан фаолият юритишни бошлаётган субъектлар учун инфратузилма билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қоплаб бериш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори 1-Б-бандининг 2-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги 06/31-02/10-2352-сон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 03/026-981-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикада озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар даромадлари ошишига ва шу орқали аҳоли турмуш даражаси яхшиланишига эришилади;
республикада гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлашга турдош товарларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳамда уларни реализасия қилишда барча эгри солиқлардан озод қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 октябрдаги 627-сон “Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги 06/31-02/10-2352-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархи барқарорлигига эришилади;
республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмини қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг БҲМнинг 200 бараваригача бўлган қисмини давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан субсидия бериш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарорининг 1-Б-бандининг 3-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги 06/31-02/10-2352-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади;
республика қишлоқ хўжалигида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳоли сони ўсишининг корреляцион-регрессион боғлиқлиги асосида кўп омилли эконометрик моделни яратиш асосида ишлаб чиқилган 2023-2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июндаги 06/31-02/10-2352-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ўсиши бўйича прогноз кўрсаткичлари, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар сифатини яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish