Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Бахтигул Тошпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги аёлларда эктопик хомиладорликнинг эходопплерографик диагностикасини такомиллаштириш» 14.00.19 – Клиник радиология, 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2828.
Илмий раҳбар: Каримов Ахмаджон Ҳошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фозилов Акром Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Курбанов Джахонгир Джамалович, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Репродуктив ёшдаги аёлларда тос аъзолари томирларининг қон оқимидаги эходопплерографик ўзгаришларни баҳолаш орқали эктопик ҳомиладорликнинг эрта ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эктопик ҳомиладорлик тубар шакли турларининг ( ривожланган, ўсмай қолган, тубар аборт ва гематосальпинкснинг) 2D ва 3D тартбидаги эхографик, эходопплерографик ва эластографик тасвирлари ва дифференциал ташхислаш мезонлари асосланган;
ҳар бир усулнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги ROC – эгри чизиғида таҳлил ллари доплер ультратовуш текширувининг ташхисий самарадорлиги AUC- 0,79 ни, 3D кўрсаткичлари эса 0,83 ни ташкил қилганлиги эктопик ҳомиладорликни ташхислашда допплерография ва 3D режимнинг кўрсаткичлари юқорилиги исботланган;
эктопик ҳомиладорлик туфайли қон йўқотган аёлларда органни сақлаш операциясидан кейинги 3 ва 4 кунларда динамикада бачадон перфузиясининг тикланиш даражасини баҳолашда ультратовушли допплерометриянинг аҳамияти исботланган;
3D режимда эндометрий ҳажмини ўлчаш, энергетик PDI ва импульс тӯлқинли PWD допплерда эндометрий васкуляризациясини баҳолаш орқали ЭПИ(%), эктопик ҳомиладорликни кечишини башоратлашда эндометрий перфузион индекси ахамияти исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йилдаги 20 июндаги 6-сон хулосасига кўра (Тошкент тиббиёт акдемиясининг 2023 йил 16 июндаги 05/5421-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: эктопик ҳомиладорлик тубар шакли турларининг (ривожланган, ўсмай қолган, тубар аборт ва гематосальпинкснинг) 2D ва 3D тартбидаги эхографик, эходопплерографик ва эластографик тасвирлари ва дифференциал ташхислаш мезонлари асосланганлиги исботланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича (13.06.2023 й.; №31) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг гинекология бўлими бўйича (15.06.2023 й.; №56) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бачадондан ташқари ҳомиладорлик билан хастланган репродуктив ёшдаги аёлларни текшириш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу алгоритмнинг асосий бўғинларига: клиник тадқиқотга қўшимча равишда юқори частотали трансвагинал эхографияни допплерография билан бирга қӯллаш натижасида кўп ўлчовли сканерлаш усуллари (3D), компрессион эластографияни қӯллаш, қон зардобида ХГЧ нинг β-суббирлигини миқдорий баҳолаш ва ташхисотий видеолапароскопия билан ташхислаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги юқори аниқликдаги ультратовушли сканерлардан фойдаланиш трансвагинал эхографияни магниторезонанс томография (МРТ) билан таққосланадиган даражага кўтариши, ультратовуш диагностикасининг профессионал муҳитида «юқори аниқ ликдаги ультратовуш» ташхисотининг арзон ва қулайлиги туфайли акушер-гинекологнинг кундалик амалиётида қўлланилиши УТТнинг бундай имкониятлари МРТнинг иқтисодий қийматини «четга суриб қўйиши» натижасида ультратовуш текширувидан фойдаланиш клиник ташхисни энг қисқа вақт ичида аниқлаштиришга ёрдамлашиши, МРТ каби бошқа текшириш услубларидан фойдаланганда 1 нафар беморга бюджетдан ташқари 190 000 сўмга ортиқча маблағ сарфланади, ташхислаш мақсадида лапароскопиядан фойдаланганда, бюджет маблағларидан 1421269,562 сўм ортиқча маблағ сарфланади. Ультратовуш текширувидан фойдаланиш бюджетдан ташқари 190 000 сўм ва бюджет маблағларини 1421269,562 сўмга иқтисод қилиш имкониятини беради. Хулоса: юқори аниқликдаги ТВУТТ «шошилинч» беморларни тадқиқотга махсус тайёрлаш талаб қилмасдан, уларга объектив текширувни тўғридан-тўғри қўллаш имконини бериши ҳамда ультратовуш текширувидан фойдаланиш клиник ташхисни энг қисқа вақт ичида аниқлаштиришга ёрдам бериши, МРТ каби бошқа текшириш услубларидан фойдаланганда 1 нафар беморга бюджетдан ташқари 190 000 сўмга ортиқча маблағ сарфланиши, ташхислаш мақсадида лапароскопиядан фойдаланганда, бюджет маблағларидан 1421269,562 сўм ортиқча маблағ, ультратовуш текширувидан фойдаланиш бюджетдан ташқари 190000 сўм ва бюджет маблағларини 1421 269,562 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ҳар бир усулнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги ROC – эгри чизиғида таҳлил ллари доплер ультратовуш текширувининг ташхисий самарадорлиги AUC- 0,79 ни, 3D кўрсаткичлари эса 0,83 ни ташкил қилганлиги эктопик ҳомиладорликни ташхислашда допплерография ва 3D режимнинг кўрсаткичлари юқорилиги исботланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича (13.06.2023 й.; №31) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг гинекология бўлими бўйича (15.06.2023 й.; №56) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадондан ташқари ҳомиладорлик гумон қилинган беморларни ташхислашда комплекс ёндашувни жорий этиш, гинекологик асоратларнинг (бачадон найчаларининг ёрилиши, гемиперитонеумнинг ривожланиши, геморрагик шок ва бошқалар) камайишига олиб келиши, лапароскопик операциялар сонини ошириб, лапаротомия операциясини қўллаш даражасини камайтириш, операция жараёнида аъзоларни сақлаш истиқболларини, яъни туботомия операциясини ошириб, тубэктомиянинг олдини олиши, аёлларнинг репродуктив фаолиятини тиклаб, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бачадондан ташқари ҳомиладорликка гумон қилинган беморларни ташхислашда тавсия этилган услуб ташхислаш, даволаш ва профилактикани такомиллаштириш орқали, беморларда касалликни эрта аниқлаш, лапароскопик операцияларни қўллаш орқали операция вақтида йўқотиладиган қон миқдорининг камайишига эришилади, операция жараёнининг давомийлиги қисқарди, даволаш самарадорлигини ошириб, шифоханадаги ўрин кунлари вақтини 1-2 кунга қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: ҳар бир усулнинг сезгирлиги ва ўзига хослиги ROC–эгри чизиғида таҳлиллари доплер ультратовуш текширувининг ташхисий самарадорлиги AUC-0,79ни, 3D кўрсаткичлари эса 0,83ни ташкил қилганлиги эктопик ҳомиладорликни ташхислашда допплерография ва 3D режимнинг кўрсаткичлари юқорилиги натижасида қорин бўшлиғига қон кетиши ва айниқса, бачадондан ташқари ҳомиладорликка шубҳа қилинганида жуда муҳим бўлиб, жаррохликнинг лапаротомик тури қўлланилади, бунда 1 нафар беморга бюждет маблағларидан 2136602,215 сўм сарфланади. Бу касалликни комплексли ТВ УТТ ёрдамида эрта босқичларда аниқлаш натижасида, жарроҳлик амалиётининг лапароскопик тури танланиши билан 1 нафар беморга бюджет маблағлари дан 1421269,562 сўм сарфланади. Касалликни замонавий услублар орқали эрта ташхислаш ва даволаш натижасида бир нафар бемордан 715332,653 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: эктопик ҳомиладорлик туфайли қон йўқотган аёлларда органни сақлаш операциясидан кейинги 3 ва 4 кунларда динамикада бачадон перфузиясининг тикланиш даражасини баҳолашда ультратовушли допплерометриянинг аҳамияти исботланганлиги Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича (13.06.2023 й.; №31) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг гинекология бўлими бўйича (15.06.2023 й.; №56) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Хасталикни ташхислашнинг янги усулларини танлаш уни самарали даволаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Комплексли ТВУТТнинг қўлланилиши хасталикни эрта ташхсилашда ва ундан юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга ёрдам бериши, ушбу патологияга эга аёлларда замонавий юқори технологияли операцияларни (лапароскопия) қўллаш даражасини оширади. Бундай операциялар шифохонада аёлларни даволашда ўтказиладиган манипуляция харажатларини ва давлат томонидан ажратилган харажатларни минималлаштиришни таъминлайди. Хулоса: эктопик ҳомиладорлик туфайли қон йўқотган аёлларда органни сақлаш операциясидан кейинги 3 ва 4 кунларда динамикада бачадон перфузиясининг тикланиш даражасини баҳолашда ультратовушли допплерометриянинг аҳамияти баҳолашда БТҲ шубха килинаётган аёлларни бошқариш учун ишлаб чиқилган алгоритм асоратларни 78% (ретроспектив маълумотлар асосида)дан 43% гача камайтириш имконини бериши, касалликни эрта ташхислаш 98% ни ташкил қилиб, бу ретроспектив таҳлил маълумотларидан (81,8%) сезиларли даражада ортиши ҳамда асоратларнинг камайиши беморнинг шифохонада ётиши кунларини 4-5 кундан (467200 сўм)дан 2-3 кунгача (233 600) сўмга камайтиради, яъни бюджет маблағларини 233600 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: 3D режимда эндометрий ҳажмини ўлчаш, энергетик PDI ва импульс тўлқинли PWD допплерда эндометрий васкуляризациясини баҳолаш орқали ЭПИ(%), эктопик ҳомиладорликни кечишини башоратлашда эндометрий перфузион индекси ахамияти Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича (13.06.2023 й.; №31) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг гинекология бўлими бўйича (15.06.2023 й.; №56) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндометрий артерияларининг перфузион индекси бўйича бачадондан ташқари ҳомиладорликни индивидуал башоратлаш натижаларини амалга ошириш, ташхисотининг спецификлиги, касаллик ва унинг асоратларини даволашни мониторинг қилиш самарадорлигини оширади, БТҲ билан хасталанган репродуктив ёшдаги аёлларда операциядан кейинги реабилитацион чораларни ўз вақтида қўллаш ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича (13.06.2023 й.; №31) ҳамда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг гинекология бўлими бўйича (15.06.2023 й.; №56) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юқори технологияли ташхислаш ва оператив услубларни амалиётда қўллаш 2020-2021 йилларда 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларни 3468695 сўмдан, 3021964 сўмга камайтириш, 1 нафар беморга сарфланадиган бюджет харажатини 446731 сўмга камайтириш, 2020 йилда 84,84%, 2021 йилда эса 88,96% ни ташкил қилиб, яъни 2020 йилда харажатларни минималлаштириш 124114027 сўмни, 2021 йилда эса 192504514 сўмни ташкил қилиш имконини берган. Хулоса: 3D режимда эндометрий ҳажмини ўлчаш, энергетик PDI ва импульс тўлқинли PWD допплерда эндометрий васкуляризациясини баҳолаш, ҳомиладорликни кечишини башоратлашда эндометрий перфузион индекси тавсия этилган усуллар асосида юқори технологияли ташхислаш ва оператив услубларни амалиётда қўллаш 2020-2021 йилларда 1 нафар беморга сарфланадиган харажатларни 3468695 сўмдан, 3021964 сўмга камайтириш, 1 нафар беморга сарфланадиган бюджет харажатини 446731 сўмга камайтириш, 2020 йилда 84,84%, 2021йилда эса 88,96%ни ташкил қилиб, яъни 2020 йилда харажатларни минималлаштириш 124114027 сўмни, 2021 йилда эса 192504514 сўмни ташкил қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish