Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилова Раъно Олимджановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киари 1 аномалияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув», 14.00.13 – Неврология, 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib442.
Илмий рахбар: Халимова Ханифа Мухсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталаик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзабаев Марат Жумабекович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Оманова Умида Тулкуновна,  тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Киари 1 аномалияси бўлган беморларда мия чақирилган потенциаллари ташхислаш аҳамиятини аниқлаш ва уларнинг даволаш тактикаси танловига ва жарроҳлик аралашуви ҳажмига таъсирини баҳолаш буйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Киари 1 аномалиясида мияча, булбар, пирамидал, сирингомиелитик синдромлар мияча бодомсимон қисми эктопия даражасига, сирингомиелитик ўсмалар (кисталар) жойлашишига ва узунлигига хамда гипертензион-гидроцефал ҳолатларнинг даражасига бевосита боғлиқлиги аникланди;   
Киари 1 аномалиясининг асоратсиз шаклларида ўзагли тузилмалар функционал ҳолати ва хирургик даволаш эҳтимоли прогнози предиктори сифатида акустик ўзалиги чақирилган потенциаллар РⅢ ва РⅤ компонент маркерлари аникланган;
Киари 1 аномалияси бўлган беморларни даволашнинг консерватив ёки хирургик тактикасини танлаш учун операциягача бўлган босқичда мультимодал (нейрофизиологик ва нейровизуал) ёндашув асосланган;
Киари 1 аномалиясида функционал етишмовчиликнинг оғирлик даражасини аниқлаш ва даволаш ёндашувини танлаш учун балли миқдорий бахолаш афзаллиги исботланган;
илк бор динамик интраоперацион нейромониторинги қўллаш асосида жарроҳлик аралашуви (суяк декомпрессияси, суяк-мия қаттиқ пардаси декомпрессияси ёки миячанинг бодомсимон қисми резекцияси) ҳажмини аниқлаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 28 август 4-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Киари 1 аномалияси туфайли қайта операциялар сони камайганли ташхислашнинг операциядан олдинги босқичида мультимодал нейрофизиологик баённомадан фойдаланиб, сўнгра интраоперацион нейромониторинг фонида жарроҳлик аралашуви оптимал ҳажмини аниқланганлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.06.2021й. №20а) ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.06.2021й. №18а)  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олиб борилган тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ қилиниши Киари 1 аномалияси бўлган беморларда консерватив ёки жарроҳлик тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга ёрдам берди, бу эса беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатор ва стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорлиги ошириш имконини берди.Таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш, Киари 1 аномалияси бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Киари 1 аномалияси бўлган беморларни ташхислашда текширув усули бўлган МРТ орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча юқори технологик текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) Киари 1 аномалияси бўлган беморларни ташхислашда МРТ белгисини ташхислаш учун нафақат нейрохирурглар, балки неврологлар, хирурглар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф ҳаражатлар билан янги кадр таёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: Киари 1 аномалияси бўлган беморларни ташхислаш ёки истисно қилиш учун шу беморларда эрта ташхис қуйиш талаб қилиниши ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 249000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Киари 1 аномалияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 18 июн 02-6/407-сонли ва 2021 йил 18 июн 02-6/408 хати юборилган;
иккинчи илмий янгилик: Киари 1 аномалиясида аниқланган етакчи клиник синдромлар нерв тизими шикастланиш даражасини объектив баҳолаш учун тавсия этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.06.2021й. №20а) ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.06.2021й. №18а)  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  Киари 1 аномалиясида неврологик бузилишлар вариабел субъектив ва объектив хусусиятга эга бўлиб, ҳар доим ҳам катта энса тирқиши даражасидан қуйи мияча бодомсимон кисми  эктопияси даражаси билан ўзаро боғлиқ бўлмайди. Киари 1 аномалияси клиник тузилишида 4 та етакчи синдромни ажратиб кўрсатиш мумкин: сирингомиелитик (32,8%), мияча (30,4%), бульбар (18,8%) ва пирамидасимон (13,0%), улар ўзагли тузилмалар компрессия бузилишлари ва краниовертебрал ўтиш даражасида ликвородинамик бузилишлар билан боғлиқ. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Киари 1 аномалиясида  бўлган беморларнинг шифохонада қолиш муддатини 11 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 747 минг сўмга камайтирди (Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 249000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Киари 1аномалиясида бўлган беморларнинг ташхислашда ва даволашда   1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 249000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 150 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Киари 1 аномалияси асотларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 18 июн 02-6/407-сонли ва 2021 йил 18 июн 02-6/408 -сонли  хати юборилган;
учинчи илмий янгилик: Киари 1 аномалияси клиник синдромларининг ажратиб кўрсатилган нейрофизиологик мезонлари даволаш тактикасини танлашга дифференциацияланган (даражаланган) ёндашув кераклигидан далолат беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.06.2021й. №20а) ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.06.2021й. №18а)  амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Киари 1 аномалиясининг субкомпенсацияланган шакли бўлган беморларда операциядан кейинги даврда неврологик бузилишлар ижобий ўзгариш суръатлари, операция босқичларида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг  қўлланилишидан қатъи назар, аниқ яхшиланади. Киари 1 аномалиясининг декомпенсацияланган шакли бўлган беморлар гуруҳида динамик нейрофизиологик кузатув йўқлиги “динамикасиз” натижалар сонини оширади, бу 27,4% ҳолатларда такрорий операция заруратига олиб келади. Киари 1 аномалиясининг декомпенсацияланган шаклида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг қўлланилиши краниовертебрал ўтиш даражасида такрорий аралашувлар хавфини истисно қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги таклиф қилинган CNPHS клиник-нейрофизиологик шкаласи беморларни консерватив ёки хирургик даволаш танловини осонлаштиради, краниовертебрал ўтиш декомпрессия турига дифференциацияланган ёндашувни тавсия этади. Хулоса:  беморларни қисман резекцияга асосланган дифференциал  хирургик даволаш тактикасини қўллашнинг узоқ даврдаги кўрсаткичлари асосий гурухнинг 72,4% нафар беморларида яхши натижаларига эришилгани исботланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш:  “Киари 1 аномалияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 18 июн 02-6/407-сонли ва 2021 йил 18 июн 02-6/408  хати юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: Киари 1 аномалияси асоратсиз шакллари даволашнинг консерватив ёки хирургик тактикаси танловини белгилашда энг катта мураккабликни пайдо қилади. Мияча бодомсимон қисми эктопияси даражасини ва РⅢ-РⅤ чўққилар ўртасидаги интервал кўрсаткичларни ўз ичига олган башоратлаш моделини тузиш оператив аралашув ўтказиш хавфининг юқори ёки қуйи эҳтимолини аниқ белгилаши мумкин. Жумладан, 0,719 дан юқори функция кўрсаткичларида оператив аралашувнинг юқори эҳтимоли мавжуд, 0,719 дан қуйироқ функция кўрсаткичларида эса операция хавфи анча кам бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.06.2021й. №20а) ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.06.2021й. №18а)  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги : Киари 1 аномалиясининг субкомпенсацияланган шакли бўлган беморларда операциядан кейинги даврда неврологик бузилишлар ижобий ўзгариш суръатлари, операция босқичларида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг  қўлланилишидан қатъи назар, аниқ яхшиланади. Киари 1 аномалиясининг декомпенсацияланган шакли бўлган беморлар гуруҳида динамик нейрофизиологик кузатув йўқлиги “динамикасиз” натижалар сонини оширади, бу 27,4% ҳолатларда такрорий операция заруратига олиб келади. Киари 1аномалиясининг декомпенсацияланган шаклида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг  қўлланилиши краниовертебрал ўтиш даражасида такрорий аралашувлар хавфини истисно қилиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган интраоперацион нейромониторинг мезонлари жарроҳ манипуляциясини осонлаштиради ва декомпрессиянинг мос ҳажмини белгилайди. Хулоса: миянинг чақирилган потенциаллари Киари 1 аномалиясида ўзагли ва спинал тузилмалар функционал бузилишларини аниқлашда юқори ахборотлиликка эга. Классик “ирритация” симптомлари акустик ўзагли чақирилган потенциаллар маълумотлари бўйича РⅢ ва РⅤ таркибий қисмлар амплитудаларининг 0,30-0,35мкВ гача ошиши билан бирга кечади, “ишемия” симптомлари эса ушбу таркибий қисмларнинг 0,18-0,20мкВ гача депрессияси билан хусусиятланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Киари 1 аномалияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 18 июн 02-6/407-сонли ва 2021 йил 18 июн 02-6/408 -сонли  хати юборилган;
бешинчи илмий янгилик: миянинг чақирилган потенциаллари Киари 1 аномалиясида ўзагли ва спинал тузилмалар функционал бузилишларини аниқлашда юқори ахборотлиликка эга. Классик “ирритация” симптомлари акустик ўзагли чақирилган потенциаллар  маълумотлари бўйича РⅢ ва РⅤ таркибий қисмлар амплитудаларининг 0,30-0,35мкВ гача ошиши билан бирга кечади, “ишемия” симптомлари эса ушбу таркибий қисмларнинг 0,18-0,20мкВ гача депрессияси билан хусусиятланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (14.06.2021й. №20а) ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (21.06.2021й. №18а)  амалиётига жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ЭНМГ – Киари 1аномалиясида тил-юткин нерви тадқиқоти каудал бузилишлар ривожланиш хавфини башоратлаш имконини беради. Импульс ўтиш тезлиги (ИЎТ) миқдорлари cut-off нуқтасида 21,5 м/с ва М-жавоб амплитудалари чегара миқдорлари 1,01мкВ ва ундан камроқ бўлган беморларда бульбар бузилишлар ривожланиш юқори хавфи қайд этилган. Амплитуда кўрсаткичлари депрессияси ва импульс ўтиш тезлиги пасайиши Киари 1аномалияси бўлган беморларда, клиник симптомлардан қатъий назар, бульбар бузилишлар ривожланиши билан аниқ боғлиқликдан далолат беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 747 минг сўмга камайтирди (Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 249000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: Киари 1 аномалиясининг субкомпенсацияланган шакли бўлган беморларда операциядан кейинги даврда неврологик бузилишлар ижобий ўзгариш суръатлари, операция босқичларида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг қўлланилишидан қатъий назар, аниқ яхшиланади. Киари 1 аномалиясининг декомпенсацияланган шакли бўлган беморлар гуруҳида динамик нейрофизиологик кузатув йўқлиги “динамикасиз” натижалар сонини оширади, бу 27,4% ҳолатларда такрорий операция заруратига олиб келади. Киари 1 аномалиясининг декомпенсацияланган шаклида интраоперацион нейрофизиологик мониторинг қўлланилиши краниовертебрал ўтиш даражасида такрорий аралашувлар хавфини истисно қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: “Киари 1 аномалияси асоратларини ташхислаш, даволаш ва башоратлашга замонавий ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 2021 йил 18 июн 02-6/407-сонли ва 2021 йил 18 июн 02-6/408 -сонли  хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish