Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Камолдин Жамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Ўзбек тилида хоҳиш-истак категориясининг ифодаланиши ва унинг лингвокултурологик аспекти”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2848.    
Илмий раҳбар: Қодиров Зиёидин Мамадалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Турниёзов Беҳзод Нигматович, филология фанлари доктори, доцент; Нажмиддинов Аҳмад Раҳматович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек тилида хоҳиш-истак категориясини ифодаловчи бирликларни аниқлаш ҳамда уларнинг когнитив-прагматик ва лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хоҳиш-истак категориясини ифодаловчи тил бирликларининг мазмуний ядро ва периферияси аниқланган, уларнинг узуал ва окказионал маъно қирралари, муносабат ифодаловчи грамматик табиати, лингвопрагматик ва лингвокултурологик маъно қирралари очиб берилган;
хоҳиш-истак маъносининг мавжуд бўлишида каузативлик, исталганлик/исталмаганлик тарзидаги зидлик оппозицияси мавжудлиги, унда нутқ вазияти билан боғлиқ даражаланиш хусусияти ушбу категорияни воқелантирувчи муҳим омил эканлиги асосланган;
ўзбек тилида қатор турғун иборалар, мақол ва маталлар, нутқий этикетлар, дуо, олқиш ифодаловчи тил бирликларида хоҳиш-истак маъносининг ижобий, фразеологик ифодаларда эса истамасликка ишора қилувчи салбий лингвокултурологик маънолари устунлик қилиши асосланган;
хоҳиш-истак маъносининг матн контексти, коммуникатив вазият ва сўзлашувчиларнинг ижтимоий хусусиятлари билан шартланган яширин ифодаланиш усуллари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида хоҳиш-истак категориясининг ифодаланиши ва унинг лингвокултурологик аспектини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хоҳиш-истак категориясини ифодаловчи тил бирликларининг мазмуний ядро ва периферияси аниқланган, уларнинг узуал ва окказионал маъно қирралари, муносабат ифодаловчи грамматик табиати, лингвопрагматик ва лингвокултурологик маъно қирраларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан олиб борилган ХТ-Ф-011 “Қорақалпоқ тилини ўқитишни такомиллаштиришнинг назарий-услубий асосларини комплекс тадқиқ этиш ва консепсиясини ишлаб чиқиш мавзусидаги ва “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 31-июлдаги 427-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада акс этган тил ўқитишни такомиллаштириш ҳамда ўқувчиларда тил компетентлигини ривожлантиришга оид тавсиялар такомиллаштирилган;
хоҳиш-истак маъносининг мавжуд бўлишида каузативлик, исталганлик/исталмаганлик тарзидаги зидлик оппозицияси мавжудлиги, унда нутқ вазияти билан боғлиқ даражаланиш хусусияти ушбу категорияни воқелантирувчи муҳим омил эканлиги хусусидаги натижалардан Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институти томонидан бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 31-мартдаги 92-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга илм-фанга қизиқишни, назарий билимларини шакллантиришда, шунингдек, истак маъносининг мавжуд бўлишида исталганлик/исталмаганлик тарзидаги зидлик оппозициясини турли тилларда кузатилишини ўрганиш имкони пайдо бўлган;
ўзбек тилида қатор турғун иборалар, мақол ва маталлар, нутқий этикетлар, дуо, олқиш ифодаловчи тил бирликларида хоҳиш-истак маъносининг ижобий, фразеологик ифодаларда эса истамасликка ишора қилувчи салбий лингвокултурологик маънолари устунлик қилиши хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг “Маънавият қалб кўзгуси” ва “Истеъдод” номли адабий, илмий-маърифий кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-мартдаги 01-24/126-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг сценарийси мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish