Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадумарова Зиёда Латибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича “Ўзбек тилида перлокуция”  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3054.               
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шохида Ҳошимовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, доцент; Курбанов Элбек Элмурадович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида перлокуция – нутқий таъсир кўрсатишнинг усул ва воситаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникатив актнинг нутқий актга нисбатан кенг қамровли эканлиги, вербал ва новербал актларни умумлаштирувчи яхлит тушунчани ифодалаши мулоқот иштирокчилари позитсияси, мулоқот шароити, мулоқотни ташкил этиш механизми ва мулоқот усулларига асосланиши очиб берилиб, нутқий таъсирнинг сўзловчи ва тингловчининг коммуникатив позитсияси, ижтимоий ва коммуникатив рол, коммуникатив натижадорлик/қобилиятсизлик, мулоқот тўсиқлари, нутққа таъсир қилувчи омиллар, коммуникантга таъсир қилиш усуллари, нутқий таъсир самарадорлиги каби таркибий қисмлари аниқланган;
нутқий акт структурасининг адресант, адресат, ифоданинг ўзи, мулоқот шароити, нутқий актнинг мақсади ва натижаси каби компонентлари аниқланиб, нутқий актларнинг мазмунан турлича бўлишини сўзлашувчиларнинг коммуникатив нияти, нутқ вазияти ва контекстга мувофиқ  тарзда сегмент бирликларни талаффуз қилиниши, фонатсия, оҳанг, тон, товушлар интенсивлиги, темп ва пауза каби интонация компонентлар таъминлаши далилланган;
диалогнинг умумий ривожланишини коммуникатив стратегия белгилаши, мулоқот вазияти ривожланишининг ҳар бир босқичи коммуникатив тактика асосида амалга оширилиши далилланиб, перлокуциянинг коммуникатив табиатига кўра тўғридан-тўғри, билвосита, психологик, ўзтаъсир турлари аниқланган;
интенсионаллик категориясининг минимум интенсия ва максимум интенсия даражасига мувофиқ ҳолда минимум перлокуция (жумла ёки микроконтекст перлокутсияси) ҳамда максимум перлокутсия (сўзловчи ва қабул қилувчининг давомий муносабати асосидаги перлокутсия) тушунчалари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида перлокуцияни ўрганиш орқали олинган натижалар асосида:
коммуникатив актнинг нутқий актга нисбатан кенг қамровли эканлиги, вербал ва новербал актларни умумлаштирувчи яхлит тушунчани ифодалаши мулоқот иштирокчилари позитсияси, мулоқот шароити, мулоқотни ташкил этиш механизми ва мулоқот усулларига асосланиши очиб берилиб, нутқий таъсирнинг сўзловчи ва тингловчининг коммуникатив позитсияси, ижтимоий ва коммуникатив рол, коммуникатив натижадорлик/қобилиятсизлик, мулоқот тўсиқлари, нутққа таъсир қилувчи омиллар, коммуникантга таъсир қилиш усуллари, нутқий таъсир самарадорлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Фан, Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан фуқароларнинг, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришда, фуқароларнинг психологик жиҳатларини ўрганишда эркак ва аёлларнинг фикрлаш тарзини ташхислашда фойдаланилган (Олий Мажлис Сенатининг Фан, Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2023-йил 2-августдаги 09-12/1593-сон маълумотномаси). Натижада прагматика ва сотсиопрагматикага доир изланишларда фойдаланиш мумкин ҳамда тадқиқ этилаётган масаланинг кейинчалик янада чуқурроқ ўрганилишини назарий ва амалий жиҳатидан аҳамиятга эга бўлиб, келгусида нутқ маданияти, риторика, грамматика, стилистика, сотсиология йўналишларида фойдаланиш мумкинлиги асосланганлиги таъминланган;
нутқий акт структурасининг адресант, адресат, ифоданинг ўзи, мулоқот шароити, нутқий актнинг мақсади ва натижаси каби компонентлари аниқланиб, нутқий актларнинг мазмунан турлича бўлишини сўзлашувчиларнинг коммуникатив нияти, нутқ вазияти ва контекстга мувофиқ  тарзда сегмент бирликларни талаффуз қилиниши, фонатсия, оҳанг, тон, товушлар интенсивлиги, темп ва пауза каби интонация компонентлар таъминлаши хусусидаги илмий хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18-Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 27-мартдаги 39-08-778-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология ва нутқ акти интесиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган;
диалогнинг умумий ривожланишини коммуникатив стратегия белгилаши, мулоқот вазияти ривожланишининг ҳар бир босқичи коммуникатив тактика асосида амалга оширилиши далилланиб, перлокуциянинг коммуникатив табиатига кўра тўғридан-тўғри, билвосита, психологик, ўзтаъсир турлари хусусидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий – маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Абадий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-мартдаги  06-36-402-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришлар ссенарийси когнитив тилшунослик, прагматика, прагмалингивистика, ва сотсиопрагматикага доир изланишларда фойдаланиш мумкин бўлган амалий кўникмалар билан бойитилган;
интенсионаллик категориясининг минимум интенсия ва максимум интенсия даражасига мувофиқ ҳолда минимум перлокуция (жумла ёки микроконтекст перлокуцияси) ҳамда максимум перлокуция (сўзловчи ва қабул қилувчининг давомий муносабати асосидаги перлокуция) хусусидаги илмий хулосалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ПЗ-20170926286. Ўзбек суд амалий лингивистикаси тақиқи” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 27-мартдаги 39-08-777-сон маълумотномаси). Натижада тилнинг перлокуция актида қўлланувчи айрим бирликларининг ўзига хослиги очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish