Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Ирода Ражаббоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “тикув машинаси мослашувчан тепки механизмини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” 05.02.03-Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/T3117
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.T.66.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хожиев Абдурахим, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
III.Тадқиқотнинг мақсади: Тикув машинаси тепки механизмини конструксиясини ва ҳисоблаш методларини такомиллаштириш, парамертларини ҳисоблашни илмий асосларини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий тадқиқотлар асосида параметрларини аниқлаш, сифатли чок олишни амалга оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув машинасидаги мослашувчан тепки узели базавий ва конуссимон пружиналар бикрликлари, массаси, тикиладиган материаллар қалинлиги, деформасион-ишқаланиш хусусиятларини ҳаракат кучига таъсирини ифодаловчи математик моделлари яратилган;
тикув машинасида турли характеристикали ва қалинликдаги материалларни тикишда юқори сифатли бахяқаторларни олишни таъминлайдиган мослашувчан тепки узелининг мақбул параметрлари боғланиш графиклари таҳлили асосида аниқланган;
тикув машинасида тепки узелидаги юкланишларини тензометрик усулда, компютер технологияларидан ва магнитоелектрик датчиклардан фойдаланиб турли характеристикали материалларни тикишда мослашувчан тепки узелининг тебраниш қонунияти аниқланган;
режали тажрибалар натижалари асосида мослашувчан тепки узели қўлланилганда юқори сифатли бахяқаторларни олишни таъминлайдиган пружинанинг оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикув машинасининг конуссимон базавий ва мослашувчан конуссимон пружинали тепки узели конструксиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
юқори сифатли бахяқаторларни олишга учун тепки узелининг янги конструксияси “Шофиркон Екваториал Текс” МЧж, “Сангина Шохжаҳон” хусусий корхонасида ҳамда “Бухоро Азтекс” МЧж агрокластер ҳузурида ташкил қилинган “Амир Текс” МЧж тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилан. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 31 май № 03/25-1240-сонли маълумотномаси). Натижада, тикув машинасининг иш  унумдорлигини 1,1-1,2 баравар ошириш имконияти яратилди, бахя чокларнинг ўтказиб юборишлари деярли бўлмади, ипнинг узилиши соатига 5÷6 марта камайган, игна синиши кузатилмади, чокларнинг очилиб кетиши, материалнинг ғижимланиши ҳамда ипларнинг узилиши деярли бўлмаслигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish