Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиев Сардор Рахмонбергановичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифрлари (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Солитонлар, қора ўралар ва релятивистик юлдузлар учун кўп ўлчамли гравитациа назарияларидаги сонли ечимлар», 01.04.02 – Назарий физика ва 01.03.01 –Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/FM758.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Аҳмедов Бобомурат Жоʻраевич физика-математика фанлари доктори, профессор, Жутта Кунз (Олденбург, Германия), физика-математика фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти,
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04.
Расмий оппонетлар: Шайматов Санжар Рузимуродович, физика-математика фанлари доктори; Яков М. Шнир, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп ўлчовли фазодаги гравитациа моделида сочли қора туйнуклар, солитонлар ва бозон юлдуз ечимларини олиш ва моделлаштириш, олинган ечимларнинг хусусиятларини сонли усуллар ёрдамида тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта, 5-ўлчовли Гаусс-Боннет гравитация модели электромагнит ва скаляр майдон билан таъсирда бўлган моделда сочли солитон ва қора туйнукларни ўрганилди; биринчи марта, скаляр майдон билан тавсифланувчи сочли қора туйнуклар, ҳодисалар горизонти радиусининг кичикроқ қийматлари учун мавжуд бўлиши кўрсатилди. Бунда сочли қора туйнук ечими, ҳодисалар горизонти радиуси йўқоладиган чегарада мос равишда ҳодисалар горизонти радиуси нолга тенг бўлгандаги солитон ечимга ўтиши топилди; биринчи марта, космологик дойимий манфий бўлгандаги асимптотик статик Анти де Ситтер фазосидаги ечимлари, Гаусс-Боннет таъсир параметрининг фақат маълум бир аниқланган чегаравий диапазонидаги қийматларидагина мавжуд бўлиши топилди; биринчи марта, Гаусс-Боннет таъсир параметри нўл бўлгандаги бозон юлдузларга хос бўлган спирал айланиш чизиқларининг мавжудлиги фақат гравитация доимийсининг етарлича катта қийматларга эга бўлгандагина кузатилиши топилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ушбу диссертация иши доирасида олинган натижалардан бир нечта хорижий тадқиқотчиларнинг чоп этилган турли халқаро Wеб оф Сcиенcе ва Сcопус базаларига кирувчи илмий мақолаларда (масалан, Лиеблинг, С.Л., Палензуела, C. Дйнамиcал босон старс. Ливинг Рев Релатив 26, 1 (2023);  Баррето, W., Роча, Р.д. Гравитатионал cоллапсе ин АдС: инстабилитиес, турбуленcе, анд информатион. Эур. Пҳйс. Ж. Плус 137, 845 (2022); де ла Фуенте, А., Зоссо, Ж. Тҳе ларге чарге эхпансион анд АдС/CФТ. Ж. Ҳигҳ Энерг. Пҳйс. 2020, 178 (2020); ва бошқалар) ва Германиянинг ДФГ Ресеарч Траининг Гроуп 1620 “Моделс оф Гравитй” томонидан молиялаштирилган илмий лойиҳасида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish