Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғойипназаров Санжар Баходировичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришда сунъий интеллектни жорий этиш ва инсон капиталини ривожлантиришнинг методологик асослари», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt506.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат муносабатларига сунъий интеллектни жорий этиш ва инсон капиталини ривожлантиришнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллкт шароитида “инсон капиталини рақамли ривожлантириш” категорияси таърифи инсон капиталини рақамли ривожлантиришда сунъий интеллект имкониятлари ва рақамли муҳитда инсон капиталини баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
сунъий интеллектнинг меҳнат бозорига таъсирини услубий жиҳатдан баҳолашнинг концептуал модели сунъий интеллектни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг меҳнатни алмаштириш эффекти, меҳнат унумдорлиги эффекти ва қайта тиклаш эффектига кўра такомиллаштирилган;
инсон капиталининг миллий рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш методологияси миллий хусусиятларга кўра, рақамли фаоллигини баҳолаш имконини берувчи DigTech (Digital technology) индекси, ижтимоий соҳанинг рақамлашиш даражасини баҳоловчи DigSoc (Digitalization of the social sphere) индекси ва аҳолининг рақамли билим ва кўникмаларини баҳоловчи DigKnow (Digital knowledge) индексларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг институционал модели асосий рақамли компетенция-ларни ривожлантириш кундалик ҳаёт учун зарур бўлган “IT” воситаларидан фойдаланиш, рақамли муҳитда йўналтириш, оддий “IT” маҳсулотларини яратиш ва бошқа соҳалар ходимларини “IT” компетенцияси билан уйғунлаштириб ўқитиш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
инсон капиталини рақамли ривожлантиришга алоқадор институтлар, рақамли ривожлантиришни амалга ошиш унсурлари ва инсон капиталини рақамли ривожланиши натижасида эришиладиган ижтиомий-иқтисодий имкониятларга кўра, институционал, конструктив ва ташкилий блоклардан иборат миллий даражада инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг уч босқичли  механизми таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
сунъий интеллкт шароитида “инсон капиталини рақамли ривожлантириш” категорияси таърифи инсон капиталини рақамли ривожлантиришда сунъий интеллект имкониятлари ва рақамли муҳитда инсон капиталини баҳолашга кўра такомиллаштириш таклифидан “Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 01/00-04/7229-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида инсон капитали ва инсон капиталини рақамли ривожлантириш категорияларига концептуал жиҳатдан аниқлик киритилган ҳамда сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг миллий хусусиятларини аниқлаш ва шу орқали инсон капитали қийматини шакллантириш ҳамда уни сифат жиҳатидан юқори даражага олиб чиқишга муайян даражада хизмат қилган;
сунъий интеллектнинг меҳнат бозорига таъсирини услубий жиҳатдан баҳолашнинг концептуал модели сунъий интеллектни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг меҳнатни алмаштириш эффекти, меҳнат унумдорлиги эффекти ва қайта тиклаш эффектига кўра такомиллаштирилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан истиқболдаги касб ва малакалрни аниқлаш ва уларни ишлаб чиқариш эҳтиёжи нуқтаи назардан меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган талаб-таклифни мувозанатлаштириш бўйича прогнозларни ишлаб чиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 01/00-04/7229-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф сунъий интеллектни жорий этиш шароитларида меҳнат бозоридаги ҳар бир соҳа ва тармоқ учун йўқолиб бораётган, ўзгараётган ва янги пайдо бўлаётган касблар бўйича истиқболдаги касб ва малакалар харитасини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилган ҳамда истиқболдаги касб ва малакалр харитаси жорий ва истиқболда меҳнат бозорида қайси касблар ва ходимлар талаб қилиниши ҳамда меҳнат бозори учун зарур бўлган билим ва малакаларни танлаш ва тушуниш йўналишини аниқлаш имконини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
миллий даражада инсон капиталининг рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш методологияси мамлакатнинг рақамли фаоллигини баҳолаш имконини берувчи DigTech (Digital technology) индекси, ижтимоий соҳанинг рақамлашиш даражасини баҳоловчи DigSoc (Digitalization of the social sphere) индекси ҳамда мамлакат аҳолисининг рақамли билим ва кўникмаларини баҳолашда қўлланиладиган DigKnow (Digital knowledge) индексларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш таклифидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,  Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жаҳон банки иштирокидаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 01/00-04/7229-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, мамлакатда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизиминиг рақамлашганлик даражасини услубий жиҳатдан баҳолаш имконияти яратилиб, бу орқали ижтимоий ҳимоя ягона реестри (ИҲЯР) ҳамда ягона миллий меҳнат тизимини (ЯММТ) янада такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган;
сунъий интеллектни жорий этиш шароитида инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг институционал модели асосий рақамли компетенция-ларни ривожлантириш кундалик ҳаёт учун зарур бўлган “IT” воситаларидан фойдаланиш, рақамли муҳитда йўналтириш, оддий “IT” маҳсулотларини яратиш ва бошқа соҳалар ходимларини “IT” компетенцияси билан уйғунлаштириб ўқитиш кабиларга кўра такомиллаштириш таклифидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 01/00-04/7229-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф жорий ва истиқболдаги меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган рақамли кўникмаларга эга бўлган аҳоли улушини оширишга, меҳнат бозори, таълим тизими, ишлаб чиқариш ва ижтимоий тизим инстиутларининг синергетик таъсирини ошириш имкониятларини кенгайти-ришга хизмат қилган;
инсон капиталини рақамли ривожлантиришга алоқадор институтлар, рақамли ривожлантиришни амалга ошиш унсурлари ва инсон капиталини рақамли ривожланиши натижасида эришиладиган ижтиомий-иқтисодий имкониятларга кўра институционал, конструктив ва ташкилий блоклардан иборат миллий даражада инсон капиталини рақамли ривожлантиришнинг уч босқичли  механизмидан “Мамлакатдаги инсон капитали даражаси ва миллий иш кучи рақобатбардошлигини ошириш концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 10 августдаги 01/00-04/7229-сон маълумотномаси). Таклифнинг қўлланилиши натижасида рақамли ва билимлар иқтисодиёти трансформацияланиши шароитида инсон капиталини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жиҳат-ларини комплекс такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг инсон капиталини рақамли ривожлантириш ва ишчи кучи рақобатбардошлигининг ошишига муайян даражада хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish