Sayt test rejimida ishlamoqda

Муйдинов Жавлонбек Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Юрак қоринчалар оралиғи девор мембраноз қисми туғма нуқсонининг гистотопографияси”14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:  В2022.4.PhD/Тиб3174.
Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор: Исроилов Ражаб Исроилович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.04/30.09.2020.Тиб.122.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Реймназарова Гулсара Джамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент  
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  Қоринчалараро юрак девори туғма нуқсонининг жойланиши бўйича турлари, атроф тўқимаси гистологик тузилиши ва жарроҳлик амалиётидан кейинги репаратив регенерация жараёнининг хос морфологик хусусиятларини ойдинлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мембраноз, мушакли, атриовентрикуляр, субаортал қисмларида жойланиши ва туғма тешикнинг аорта диаметрига солиштирма кўрсаткичларни таҳлили асосида олинган маълумотлар баҳолаш имконини берган;
қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мембраноз қисмида тўқима тузилмалари таркибида мушак ҳужайраларининг бўлмаслиги исботланган; 
қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мушакли қисми чегараларида дағал толали фиброз тўқима билан қопланганлиги, тутамлари атроф мушак тўқимага тарқалиб, кириб борганлиги, юзаси эндотелий билан қопланганлиги исботланган;
қоринчалараро юрак девори туғма нуқсонини аутоперикардиал тўқима билан радикал коррекциялаш амалиётидан кейинги даврларда перикард тўқимаси вақт ўтиши билан нуқсон атрофидаги бириктирувчи тўқима билан адгезияланиб, бир бутун бир-бирига ўсиб кирган дағал толали фиброз тўқимага айланганлиги, атрофидаги мушак толалари гипертрофияланиб, бетартиб жойлашганлиги исботланган;
қоринчалараро юрак девори туғма нуқсонини аутоперикардиал тўқима билан радикал коррекциялаш амалиётидан  кейинги даврдаги морфометрик ўзгаришларини баҳолаш орқали олинган натижалар соғлом юрак тўқимасига нисбатан 1,35 марта чандиқланиш юқорилиги исботланди.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Фарғона Жамоат саломатлик тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 27 июндаги 01-02/2-х-02 -сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: юрак туғма нуқсони билан нобуд бўлган чақалоқлар клиник анамнестик тахлили бўйича олинган маълумотлар ва лаборатор маълумотларини тахлили асосида ретроспектив таққослаш орқали чақалоқлар яшовчанлигини клиник ва морфологик асослаш.Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.04.2023 й; 31-сонли буйруғи, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.06.2023 й; 93-4 сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Болалар Миллий Тиббиёт Маркази  10.04.2023 й; И-09/46-1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қоринчалар аро тўсиқ нуқсони билан оғриган чақалоқларни яшовчанлик даражасини бахолаш асосида касаллик сабабли юз берган ўлим кўрсаткичларида патологик анатомиянинг ижро муддатини ва диффернциал диагностика муддатини қисқаришига олиб келганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти ахолисида янги туғилган чақалоқлар орасида юрак туғма нуқсонлари жами нуқсонларни 1,2% ташкил этиб, даволаш режасини ўзгартирилиши жаррохлик амалиётидан кейин гистатсион даврни 20% га қисқаришини, хар бир беморда ўртача жаррохлик амалиёти учун 18-22 млн сўм атрофидаги сарф харажат бўладиган бўлса, ўртача хар бир бемордан 3,6 млн сўмдан 4,4 млн сўмни иқтисод қилинди. (Эслатиб ўтамиз, Ўз ССВ томонидан берилган маълумот бўйича Республикамизда давлат фондидан хар йили умумий хисобда 500-1200 та беморда вилоят бюджетидан юрак туғма нуқсонларини турли шакллари билан радикал ва паллиатив жаррохлик амалиёти учун ўртача 48 млрд сўм ажратилади). Касалликдан нобуд бўлган чақалоқларни аутопсия қилиш даври ва якунловчи ташхисни ижро этиш муддати қисқарганлигини кўрсатди. Хулоса: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти шаҳар аҳолисида юрак туғма нуқсонлари билан хасталанган беморларни  мақсадли текшириш  ва даволаш пайтида ўртача хар бир бемор хисобига 4 млн сўм бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мембраноз тури жами ўрганилган нуқсонларни 58,3%ни ташкил этиб, радикал коррекциялаш амалиётидан олдин ва кейин ўлимга олиб келувчи омилларни олдиндан ретроспектив тахлили даволаш режасини кескин ўзгартириб, беморлар хаётини сақлаб қолишга қаратилган асоратларни олдини олишга яқиндан ёрдам беради. Жумладан қоринчалараро юрак туғма нуқсони мембраноз турида радикал коррекциялаш амалиётида ўлим кўрсаткичининг юқорилиги ушбу беморларда паллиатив даволаш режасини қўллаш орқали босқичли даволаш режасини қўлланганидан кейин ўртача 3-5 мартагача камайиш имконини берган. Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.04.2023 й; 31-сонли буйруғи, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.06.2023 й; 93-4 сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Болалар Миллий Тиббиёт Маркази  10.04.2023 й; И-09/46-1-ич-сонли буйруғлари билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чақалоқларда юрак туғма нуқсони учун фон бўлган бошқа касалликлар аниқланиши ва қоринчалар аро юрак туғма нуқсони ташхиси шошилинч равишда тўла тўкис аниқланмасдан қилинган жаррохлик амалиётидан кейинги ўлим кўрсаткичининг юқори бўлишлиги ва мурда аутопсиясида патолого анатомик текшришларига асосланган холда ишлаб чиқилган клиник морфологик кўрсатмаларни тадбиқ этишлик кутилаётган ўткир юрак қон-томир етишмовчилигини камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мембраноз турида беморнинг клиник лаборотор тахлиллари асосида жаррохлик амалиётининг самарадорлиги ва яшовчанлигини инобатга олган холда, жаррохлик амалиётини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган юқори ўлим кўрсаткичини инобатга олиб қарор қабул қилиш ва кутилаётган сарф харажатларни шунга мос равишда битта беморнинг 1 кунлик шифохонадаги сарф харажатлари (жонлатириш бўлимида) ўртача 750 минг сўмдан 1280 минг сўм ни ташкил этиб, ўртача 14 кундан 20 кунган  7-10 кунгача қисқариши кутилаётган сарф харажатларни 2 баробарга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса битта беморнинг 1 кунлик шифохонада кардиомониторинг ва медикаментоз ҳолатда ушлаб туриш учун  ўртача 750 минг сўм сарф харажат талаб этса, 7 кундан 14 кунгача шифохонада даволанса ўртача 10500 минг сўмни бюджетдан иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: қоринчалараро юрак девори туғма нуқсони мушакли қисми чегараларида дағал толали фиброз тўқима билан қопланганлиги, юракда фибрилляция жараёнини ривожланиши оқибатида, беморлар тўсатдан номаълум сабабларга кўра ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Бу эса, оддий юракнинг ўтказувчи йўллари тўсилиши ва ўткир юрак етишмовчилигини юзага келишида кардиомониторинг кўрсаткичлари тўла тўкис тахлил қилинмаганлиги сабабли юзага келиши исботланди. Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.04.2023 й; 31-сонли буйруғи, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.06.2023 й; 93-4 сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Болалар Миллий Тиббиёт Маркази  10.04.2023 й; И-09/46-1-ич-сонли буйруғлари билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти шаҳар аҳолисида чақалоқларда юрак туғма нуқсони аниқланган ёки клиник белгилар орқали шубха қилинганда ўтказувчи йўлларни тўсилишини олдиндан аниқлаш ва кутилаётган юрак фибрилляциясини аниқлашда оммавий ЭКГ текширувидаги ўтказувчи йўллардаги фалажликни аниқлаш орқали ўткир юрак етишмовчилигини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Қоринчалараро юрак туғма нуқсони мушакли қисми чегараларида дағал толали фиброз тўқима билан қопланганлигини комплекс текширишлар мажмуаси таркибида бўлган ЭКГ текшируви орқали ўтказувчи йўлларини олдиндан профилактика қилишлик беморларни тўсатдан жонлантириш бўлимига тушиши ва 1 кунлик 750 минг сўмлик сарф харажатни (Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикасида вояга етмаганларни текшириш бепул бўлиб, барча сарф харажатлар давлат бюджетидан қопланади; истисно тариқасида хусусий даволаш муассасалари бундан мустасно бўлиб, жонлантириш бўлимидаги суткалик сарф харажат учун давлат бюджетидан ўртача 750 мингдан 1200 минг сўмгача маблағ сарфланади) иқтисод қилишга олиб келади. Хулоса: ўртача хар бир қоринчалар аро юрак девори туғма нуқсони билан хасталанган беморни ўз вақтида ишончли ЭхоКГ текширувидан ўтказиш ва аниқланган касалликни тўғри даволанишга йўналтириш хисобига бюджет маблағларидан 1 та беморга ўртача суткалик 750 минг сўмдан бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: қоринчалараро юрак девори туғма нуқсонида жарроҳликдан кейинги аутоперикардиал тўқима билан пластика қилишдан кейинги даврга ўтиши билан нуқсон атрофидаги бириктирувчи тўқима адгезияланиб, бир бутун бир-бирига ўсиб кирган дағал толали фиброз тўқимага айланганлиги, атрофидаги мушак толалари гипертрофияланиб, бетартиб жойлашганлиги ҳақидаги морфологик маълумотлар жарроҳликдан кейин беморни тўғри реаблитация қилишда фундаментал асос сифатида хизмат қилишга касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтиришга имкон беради.Фарғона вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 12.04.2023 й; 31-сонли буйруғи, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 13.06.2023 й; 93-4 сонли буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Болалар Миллий Тиббиёт Маркази  10.04.2023 й; И-09/46-1-ич-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти шаҳар аҳолисида юрак туғма нуқсонлари билан хасталанган беморларда ўткир юрак етишмовчилигини юзага келишини олдини олиш ва ўлим кўрсаткичи даражасини камайтириш мақсадида аутоперикардиал тўқима билан пластика қилиш жаррохлик амалиётини қўллашликдаги юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан реабилитация ва профилактика тадбирларини аниқ йўналтириш орқали ўлим кўрсаткичи 2022 йил бўйича камайганлиги кўрсатилган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти шаҳар аҳолисида юрак туғма нуқсони  билан стационар даволаш муддати  ўртача 14-28 кун бўлган бўлса, 2023 йил 10 апрел ва 13 июн ойларидан кейин ушбу кўрсаткичлар 2 баробарга қисқарганлиги кузатилди. 2023 йил 2 чорак бўйича юрак туғма нуқсонлари бўйича амалга оширилган жаррохлик амалиёти бўйича даволанаётган беморларда суткалик маблағ ўртача 2 баробарга қисқарганлиги давлат бюджетидан ўртача 10500 минг  сўмни давлат бюджетидан иқтисод қилинишига олиб келган. Хулоса: Тошкент шаҳар, Фарғона вилояти ва Самарқанд вилояти ахолисида  юрак туғма нуқсони билан хасталаниб даволанаётган беморларда даволаниш муддати ўртача 7-14 кунгача қисқарганлиги ва бу холат давлат бюджетидан ўртача 10 млн 500000 сўмни давлат бюджетидан иқтисод қилиш имконини берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish