Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиева Ферузахон Тулқинджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолини сув билан таъминлашни оптималлаштиришнинг эколого-гигиеник жиҳатлари (Фарғона шаҳри мисолида)» 14.00.07– Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2422.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Тиб.122.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Гўзал Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори; професссор, Мирзакаримова Малохат Абдувохитовна, биология фанлар доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона шаҳар аҳолисига марказлаштирилган ҳолда етказиб бериладиган ер ости сув манбалари суви таркибининг макро ва микроэлементлар мувозанатини аҳоли саломатлигига таъсир хавфини камайтириш ва ичимлик сувидан фойдаланиш шароитларини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини сув билан таъминлаш манбасининг жойлашиш жойи, сувининг сифат кўрсаткичи, лойқалиги ва аҳолининг жон бошига мос келадиган миқдори, йилнинг мавсумийлиги ва ёғингарчиликларга боғлиқлиги исботланган;
аҳоли турар жойларида истиқомат қилувчилар орасида сув орқали тарқаладиган касалликлар, ошқозон-ичак тизими, буйрак тош касалликларининг гуруҳлар орасида тарқалишининг сув омили билан ассоциацияланувчи касалланиш тузилмаси ва тарқалиш даражаси асосланган;
 аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни назоратини амалга оширишда ташкилий-тузилмавий, лаборатор натижалар асосида сувининг минерал таркибини назорат қилиш ва давлат стандарт талабларига мослаштиришга қаратилган ер ости суви манбасини чуқурлигини икки мартага ошириш зарурлиги исботланган;
аҳолини ичимлик суви билан етарли миқдорда таъминлаш орқали буйрак-тош ва ошқозон ичак тизими касалликларни олдини олишнинг профилактик тизимини самарадорлиги ошириш орқали аҳолини хаёт сифатини оширишга қартилган илмий-ташкилий, техник ва информацион чора-тадбирларни ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 24 июлдаги 01-02/d-x-01-сон хулосасига кўра::
биринчи илмий янгилик: аҳолини сув билан таъминлаш манбасининг жойлашиш жойи, сувининг сифат кўрсаткичи, лойқалиги ва аҳолининг жон бошига мос келадиган миқдори, йилнинг мавсумийлилиги ва ёғингарчиликларга боғлиқлиги Фарғона сув таъминоти маъсулияти чекланган жамият Фарғона шаҳар бўлими бўйича 2023 йилнинг 2 майдаги 34-сонли буйруқ, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилояти бошқармасининг 2023 йилнинг 11 майдаги 52-сонли буйруқ ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йилнинг 10 июндаги 145-I-05-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ер ости сув манбаларини ҳосил бўлишида ахамиятга эга бўлган ҳудудни санитар эпидемиологик, гидрогеологик ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш ер ости сув манбалари сувини сифатини яхшилашга олиб келганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона шаҳар аҳолисининг 6,9% ичимлик суви билан таъминланмаган уй хўжаликларини марказлаштирилган ичимлик суви таъминотига уланиш натижасида ҳар ойда ўртача 4500–5500 сўм иқтисод қилинади (Ўзбекистон сув таъминот тарифига кўра марказлаштирилган ичимлик суви таъминотига уланган 1 та уй хўжалиги учун бир ойда ўртача 8000 сўм, уланмаган 1 та уй хўжалиги учун 12 500–13 500 сўмни ташкил қилади). Хулоса: Фарғона шаҳар аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви таъминоти билан тўлиқ таъминланиши ичимлик сувига уланган 1 та уй хўжалиги ҳисобига йиллик 54 000–66 000 сўмга бюджетдан ташқари маблағларни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик:  аҳоли турар жойиларида истиқомат қилаётган аҳоли орасида сув орқали тарқаладиган касалликлар, ошқозон-ичак тизими, буйрак тош касалликларининг ёш, жинс ва гуруҳлар орасида тарқалишининг сув омили билан ассоциацияланувчи касалланиш тузилмаси ва тарқалиш даражасини баҳолаш  натижалар Фарғона сув таъминоти маъсулияти чекланган жамият Фарғона шаҳар бўлими бўйича 2023 йилнинг 2 майдаги 34-сонли буйруқ, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилояти бошқармасининг 2023 йилнинг 11 майдаги 52-сонли буйруқ ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йилнинг 10 июндаги 145-I-05-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ичимлик суви таркибида умумий қаттиқлик миқдорининг ошганлиги бир қатор касалликларни шаклланиши ва кечиши, қон ҳосил қилиш, нафас олиш тизими, қон касалликлари, буйрак-тош касалликлари, тери ва тери ости клетчатка чора-тадбирларни қўлланилиши ва аҳоли орасида сувга боғлиқ бўлган касалланиш кўрсаткичларини камайтиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аҳоли турар жойларида истиқомат қилувчилар орасида сув орқали тарқаладиган касалликлар, ошқозон-ичак тизими, буйрак тош касалликларининг ёш, жинс ва гуруҳлар орасида тарқалишининг сув омили билан ассоциацияланувчи касалланиш тузилмаси ва тарқалиш даражасини баҳолашда битта беморнинг 1 кунлик шифохонада бўлиши учун ўртача 110 минг сўм, агар етти кундан 10 кунгача шифохонада бўлса, 770 минг сўмдан 1миллион 100 сўмгача бюджетдан иқисод қилиш имконини берган. Хулоса битта беморнинг 1 кунлик шифохонада бўлиши учун ўртача 110 минг сўм, агар етти кундан 10 кунгача шифохонада бўлса, 770 минг сўмдан бир миллион 100 сўмгача бюджетдан иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни назоратини амалга оширишда ташкилий-тузилмавий, лаборатор натижалар асосида сувининг минерал таркибини назорат қилиш ва давлат стандарт талабларига мослаштиришга қаратилган ер ости суви манбасини чуқурлигини икки мартага ошириш зарурлиги Фарғона сув таъминоти маъсулияти чекланган жамият Фарғона шаҳар бўлими бўйича 2023 йилнинг 2 майдаги 34-сонли буйруқ, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилояти бошқармасининг 2023 йилнинг 11 майдаги 52-сонли буйруқ ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йилнинг 10 июндаги 145-I-05-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона шаҳар аҳолисини ер ости сувларидан олинган СанҚваМ 0200-06 ва ДавСТ 950:2011 талабларига мос ҳолга келган сифатли водопровод суви билан таъминлаш тизимини, водопровод иншооти қурилмалари самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, сув тортувчи насослар чуқурлигини ошириш, Фарғона шаҳрига ичимлик суви сифатини яхшилаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: транспорт ва кимёвий реактивлар харажатларини қисқартириш натижасида 1 та сув намунаси таҳлилининг харажати 18 400 сўмга камайтирган (ЎзР Санепидқўмитанинг прейскурантига кўра 1 та сув намунаси таҳлилининг нархи 43 800 сўм ташкил қилади).  Хулоса: 50 та сув намунаси ҳисобига бюджет маблағларини 920 000 сўмга ва бюджетдан ташқари мабларғларни 331 200 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: аҳолини ичимлик суви билан етарли миқдорда таъминлаш орқали буйрак-тош ва ошқозон ичак тизими касалликларни олдини олишнинг профилактик тизимини самарадорлиги ошириш орқали аҳолини ҳаёт сифатини оширишга қартилган илмий-ташкилий, техник ва информацион чора-тадбирлар Фарғона сув таъминоти маъсулияти чекланган жамият Фарғона шаҳар бўлими бўйича 2023 йилнинг 2 майдаги 34-сонли буйруқ, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Фарғона вилояти бошқармасининг 2023 йилнинг 11 майдаги 52-сонли буйруқ ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг 2023 йилнинг 10 июндаги 145-I-05-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Фарғона шаҳар аҳолисини марказлаштирилган ҳолда ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати шаҳар сув олиш манбалари антропоген ифлосланиш, фойдаланиладиган ер ости сув манбаларидан олинган сувлар махсус тозалаш усуллари билан тозаланмаслиги барчаси эса Фарғона шаҳар аҳолисини марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминланиш ҳолатини ўзгариши, ичимлик сув билан боғлиқ бўлган юқумли ва юқумсиз касалликлар даражасини кескин ортишига олиб келганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аҳолини етарли миқдорда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш турли сув билан боғлиқ бўлган ва бўлмаган касалликларни олдини олиш, аҳолини ишга яроқлилик даврини оширишга «Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва унга яқин аҳоли яшаш жойларида ичимлик суви таъминотини тубдан яшилаш» лойиҳасини амалга ошириш 48,261 миллион долларни  ажратилиб,  бундан 44,973 миллион долларни Хитой Халқ Республикаси Эксимбанкининг 20 йиллик кредит маблағи (5 йиллик имтиёз билан), Шунингдек, 3,282 миллион доллари мамалактимиз  бюджет маблағидан ва 0,005 миллион доллари Фарғона вилоят Сувоқава ишлаб чиқариш бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган. Андижон вилоятида жойлашган Кампиробод сув омборидан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу лойиҳани амалга ошириш Фарғона вилоятини 2 шаҳри (Фарғона, Марғилон) ва 5 туманини (980 минг аҳоли) марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш имконини берганлиги билан изоҳланган. Хулоса: Фарғона шаҳри аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминловчи бурғули қудуқларнинг (68 қудуқдан ҳозирги кунда 4 иш ҳолатида эмас) умумий сув етказиб бериши 8169, 1 м3/сутка эканлигини ҳисобга олсак, аҳоли ўртасида сув танқислиги сезиларли даражада эканлигини кўриш мумкин. Бу эса турли нохуш ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси бўлади. Шунинг учун Фарғона шаҳар аҳолисини марказлаштирилган ичимлик суви билан таъминлашда нафақат ер ости сув таъминоти манбалари, балки очиқ сув манбаларидан фойдаланиш заруриятини ҳам юзага келтирди. Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2008 йил 2-майдаги ПҚ-855 сонли қарорига асосан «Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва унга яқин аҳоли яшаш жойларида ичимлик суви таъминотини тубдан яшилаш» лойиҳасини амалга ошириш 48,261 миллион долларни ажратилиб, бундан 44,973 миллион долларни Хитой Халқ Республикаси Эксимбанкининг 20 йиллик кредит маблағи (5 йиллик имтиёз билан), шунингдек, 3,282 миллион доллари мамалактимиз бюджет маблағидан ва 0,005 миллион доллари Фарғона вилоят Сувоқава ишлаб чиқариш бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган. Андижон вилоятида жойлашган Кампиробод сув омборидан фойдаланиш режаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу лойиҳани амалга ошириш Фарғона вилоятини 2 шаҳри (Фарғона, Марғилон) ва 5 туманини (жами 980 минг аҳоли) марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминлаш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish