Sayt test rejimida ishlamoqda

Примов Фарход Шарифжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Tib723.
Илмий маслаҳатчи: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Соколов Юрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Салимов Шавкат Тешаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Оллабергенов Одилбек Тажиддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндовидеожарроҳлик аралашувларнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали болаларда қорин бўшлиғи шошилинч патологиясини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ингичка ичак инвагинацияларида эндовидеохирургик аралашув усули такомиллаштирилди, бу жарроҳлик аралашувини минималлаштириш, операциядан кейинги даврда бемор холатининг яхши кечиши частотасини ва операциядан кейинги узоқ муддатли даврда унинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
болалардаги комбинацияланган травма фонида қорин бўшлиғининг ёпиқ жароҳатларида минимал инвазив аралашувларни ўтказишдаги кўрсатмалар, мақсадга мувофиқлик ва чекловларни кўп факторли кўриб чиқиш зарурати аниқланган;
қорин бўшлиғининг ёпиқ жароҳатларида минимал инвазив жарроҳликни қўллаш натижаларига таъсир қилувчи хавф омиллари аниқланиб, шошилинч тиббий ёрдам сифатини баҳолаш ва комбинацияланган травма билан оғриган болаларнинг аҳволи оғирлиги бўйича тақсимланишини дифференциацияси ўтказилган, шу жумладан педиатрия хизмати фаолиятининг йўналтирилганлиги ва йўлга қўйилганлиги билан дисциплиналараро ёндашиш нуқтаи назаридан;
ўткир асоратланган аппендицитда ижобий лапароскопик натижаларни башорат қилиш учун операциядан кейинги даврда конверсиялар ва асоратлар учун асосий патогенетик хавф омилларини аниқлаш билан бирга индивидуал ёндашув зарурлиги аниқланган;
болаларда аппендицит асоратларининг клиник кечиши ва оғирлигига қараб, лапароскопик аппендэктомия натижаларига таъсир қилувчи асосий клиник ва патогенетик периоператив омиллар аниқланган;
қорин бўшлиғининг шошилинч патологияси бўлган болаларда конверсиялар ва улар билан боғлиқ операциядан кейинги асоратлар учун асосий хавф омиллари аниқланди,  уларнинг ҳисобини юритиш, жарроҳлик даволаш тактикасини танлашни оптималлаштириш учун зарурлиги белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази эксперт кенгашининг 2023 йил 31 августдаги 7 сон хулосасига кўра (Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 30.08.2023й., 01/08-1297 сонли хат юборилган):
ишлаб чиқилган лапароскопик дезинвагинация усули ирригоскопия ва ичак ичи босимининг 90 мм сим. уст.гача кўтарилиши билан лапароскопияни биргаликда қўллашни ўз ичига олган бўлиб, дезинвагинация жараёни ҳамда ичак деворлари ҳолатини визуал назорат қилиш ва соддалаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: болаларда ингичка ичак инвагинациясида таклиф этилган эндовидеохирургик амалиёт усули Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  2023 йил  31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда ичак инвагинациясини лапароскопик хирургик даволашнинг оптималлаштирилган техникаси операция давомийлигининг қисқариши, интраоперацион қон йўқотишнинг камайиши билан бирга госпитализация давомийлигини 11,7±1,4 суткадан 5,8±1,0 суткагача ва асоратлар сонини 17,8% дан 1,1% гача қисқартириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган жарроҳлик усулининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 1 нафар бемор учун шифохонада ётиш давомийлигининг деярли 6 кунга қисқариши ҳисобига 928 837 сўм, боғлов сонининг қисқариши ҳисобига эса иқтисодий самарадорлик 45 600 сўмни ташкил этди. Асоратларни даволаш учун сарф харажатлар уларни даволаш учун сарф ҳаражатларнинг камайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун ўртача 973 000 сўмга камайди. Йилига 26 та шундай операция ўтказилишини инобатга олган ҳолда янги усулнинг татбиқ этилиши натижасида асоратлар сони 17,8% дан 1,1% гача камайган, бу 5 нафар беморни ташкил этади. Шунга кўра, асоратларнинг камайиши ҳисобига 4 868 385 сўм (1 нафар беморга 928 837 сўм), 26 нафар беморнинг шифохонада ётиш давомийлигининг қисқариши ҳисобига эса умумий иқтисодий самарадорлик 24 149 762 сўмни ташкил этади. Хулоса: янги жарроҳлиқ амалиётининг татбиқ этилиши бир нафар бемор учун 974 437 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини берди, барча омилларни инобатга олган ҳолда бюджет маблағларининг йиллик иқтисодий самарадорлик 30 203 747 сўмни ташкил этди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган;
фанлараро ва мультимодал ёндашувлар қўшма жароҳатлар фонида қориннинг ёпиқ жароҳатлари бўлган болаларни муваффақиятли даволаш ва эндовидеохирургик амалиётдан самарали фойдаланиш учун зарур шароит ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: болаларда қўшма жароҳатлар фонида қориннинг ёпиқ жароҳатларида каминвазив амалиётларни ўтказишга кўрсатмаларнинг оптималлаштирилиши Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  2023 йил  31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалардаги қўшма жароҳатлар фонида қориннинг ёпиқ жароҳатларида каминвазив амалиётларни ўтказишга кўрсатмаларни оптималлаштириш 50 % ҳолларда асоссиз лапаротомияларни олдини олиш; юзага келиши мумкин бўлган асоратларни минималлаштириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: каминвазив амалиётлар улушининг ортиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 148 000 сўм (лапаротомик операция нархи – 539 000 сўм, лапароскопик операция – 391 000 сўм) иқтисод қилинди. Болаларда қўшма жароҳатлар фонидаги қориннинг ёпиқ жароҳатларида 22 та лапаротомик операциялар амалга оширилади. Шунга кўра уларнинг 50 % да каминвазив амалиёт ўтказиш мумкин бўлади. Бундан йиллик иқтисодий самарадорлик – 1 628 000 сўмни (11 нафар бемор учун) ташкил этади. Хулоса: каминвазив амалиётларга кўрсатмаларни танлаш учун оптималлаштирилган мезонларнинг жорий этилиши бир нафар бемор учун 148 000 сўм ва мос равишда йилига 1 628 000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган;
қориннинг ёпиқ жароҳатлари бўлган болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг такомиллаштирилиши ҳар бир босқичда (шифохонагача, реанимацион, ихтисослаштирилган клиник ва реабилитацион) доминант зарарланишга боғлиқ ҳолда рационал даволаш тактикасини танлашни оптималлаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қориннинг ёпиқ жароҳатлари бўлган болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг такомиллаштирилиши Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил  31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асоратлар сони 12,5 % га (25,8 % дан 13,3 % гача) қисқарган; ўлим сони 10 % га камайган; шифохонада қолиш давомийлиги 3 кунга қисқарган; ушбу операциялардан кейинги ҳаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун шифохонада қолиш давомийлиги 3 кунга қисқаргани ҳисобига 472 209 сўм (даволашнинг 1 суткаси – 157 430 сўм), шунингдек, боғловлар сонининг камайганлиги учун 22 800 сўм (1 та боғлов – 7 600 сўм) иқтисод қилинди. Бир йилда жароҳатларда жами 57 та, жумладан, 35 та лапароскопик ва 22 та лапаротомик операциялар ўтказилади. Асоратлар улушининг 12,5 % га камайиши асоратли кечиш бўлган беморлар сонини 15 дан 8 нафаргача камайтириш имконини беради. Бундан келиб чиққан ҳолда, шифохонада қолиш давомийлигининг қисқариши ҳисобига асоратларни даволаш учун 370 554 сўм (1 кунлик даволаш – 123 518 сўм), 7 нафар беморга бир йилга 864 626 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: қориннинг ёпиқ жароҳатлари бўлган болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг жорий этилиши бир нафар бемор учун 495 090 сўм тежаш имконини берди, бюджет маблағларининг йиллик иқтисодий самарадорлик 28 220 130 сўм (57 нафар бемор учун) ва асоратли кечишининг қисқариши фонида 864 626 сўмни ташкил этди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган;
яллиғланиш жараёнининг тарқалганлигини баҳолаш, касалликнинг морфологик шакли верификациясида лапароскопик технологиялар объектив ҳисобланади ва катарал ҳамда флегмоноз аппендицитнинг 100 % ҳолатида, касалликнинг гангреноз-перфоратив шаклининг 87,3 % ида самарали бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумот Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг  2023 йил  31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик амалиёти давомийлиги (62,2±7,3 дақ. лапаротомияга қарши 52,4±6,4 дақ.) ҳамда беморларнинг шифохонада қолиш муддати (7,2±1,2 кун лапаротомия гуруҳига қарши 4,3±1,2 кун) қисқарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бир нафар бемор учун шифохонада қолиш давомийлиги 7,2 кундан 4,3 кунгача (3 кун) қисқаргани ҳисобига иқтисодий самарадорлик 363 600 сўмни (1 сутка – 121 200 сўм), шунингдек, боғловлар сонининг камайиши натижасида 22 800 сўмни (1 та боғлам – 7 600 сўм) ташкил этади. Бир йилда 270 та лапароскопик операциялар ўтказилиб, шифохонада қолиш давомийлиги қисқариши ҳисобига умумий иқтисодий самарадорлик 98 172 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: болалардаги ўткир аппендицитда қўлланилган лапароскопик технологиялар бир бемор учун бюджет маблағларидан 386 400 сўм тежаш имконини беради. Йиллик иқтисодий самарадорлик эса 98 172 000 сўмни (270 нафар бемор учун) ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган;
болаларда асоратланган ўткир аппендицитни даволашда лапароскопияни қўллаш кўрсаткичининг ортиши ва эндовизуал хирургик фаолликнинг жорий этилиши 37,9 % дан 76,4 % гача асосий периоператив омилларни инобатга олган ҳолда оптимал усулни танлашга тактик ёндашувлар структурасини ўзгартириш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир аппендицитли болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг такомиллаштирилиши Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: конверсион аппендэктомия кўрсаткичлари 12 % дан 7,5 % гача камайган; операциядан кейинги ўзига хос асоратлари сони 8,6 % дан 3,3 % гача қисқарган; ижобий натижалар улуши 60,1 % дан 85,1 % гача ошган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: каминвазив амалиётлар улушининг ортиши ҳисобига 1 нафар бемор учун иқтисодий самарадорлик 150 000 сўмни (лапаротомик операциянинг нархи – 540 000 сўм, лапароскопик операция – 390 000 сўм) ташкил этди. Бир йилда болалардаги аппендицитда 121 та лапаротомик операция ўтказилади. Агар 76,5 % беморда (121 нафар бемордан 90 нафарида) лапароскопия амалиёти ўтказилса, йиллик иқтисодий самарадорлик 13 500 000 сўмни ташкил этади.  асоратлар улуши 12% дан 7,5 % гача камайгани ҳисобига бир нафар бемор учун 549 363 сўм тежалади (асоратларни даволашнинг 1 куни – 183 121 сўм). йил давомида асоратли кечиш 17 нафаргача камаяди (391 та операциядан) ва йиллик самарадорлик 9 339 171 сўмни ташкил этади. Хулоса: ўткир аппендицитнинг асоратланган шакли бўлган болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг жорий этилиши бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан 150 000 сўм тежалишига эришилди, йиллик иқтисодий самарадорлик эса 13 500 000 сўм (90 нафар бемор учун) ва 9 339 171 сўмни ташкил этади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган;
ўткир абдоминал патологияли болаларда хирургик даволаш усулини танлашда ишлаб чиқилган алгоритмлар ва мультидисциплинар ёндашувдан фойдаланиш эндохирургик технологиялар самарадорлиги ва имкониятларини ошириш, операциядан кейинги яқин ва кеч даврда қониқарсиз натижалар сонини камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўткир абдоминал патологияли болаларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган хирургик ёрдамнинг такомиллаштирилиши Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 31 августдаги 96-ич сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: конверсион амалиётлар кўрсаткичи камайган; операциядан кейинги ўзига хос асоратлар сони камайган; шифохонада даволаниш давомийлиги қисқарган; ижобий натижалар улуши ортган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: каминвазив амалиётлар улушининг ортганлиги ҳисобига бир нафар бемор учун 150 000 сўм (лапаротомик операция – 540 000 сўм, лапароскопик операция – 390 000 сўм) тежалди. Бир йилда болалардаги ўткир абдоминал патологияда 358 та лапаротомик операция ўтказилади. Агар уларнинг 50 % да (358 нафар бемордан 179 нафарида) лапароскопик операция ўтказилса, йиллик иқтисодий самарадорлик 26 850 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ўткир абдоминал патологияли болаларга кўрсатиладиган хирургик ёрдамнинг татбиқ этилиши натижасида бир нафар бемор учун бюджет маблағларидан 150 000 сўм тежалди, бюджет маблағларининг йиллик иқтисодий самарадорлиги эса 26 850 000 сўмни ташкил этди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаларда қориннинг шошилинч патологияларида эндовизуал хирургиянинг тактик ва техникавий жихатларини такомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори томонидан 30.08.2023 йилдаги 01/0/-1297-сонли хат билан юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish