Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Мухаммаджон Ахмадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи исми): “Ўпка веналарини аномал қуйилишини диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш”, 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib722.
Илмий маслахатчи: Абралов Хакимжон Қобилжонович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Барбухатти Кирилл Олегович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахритдинов Фазлитдин Шамсутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ирназаров Акмал Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Жанубий Қозогистон тиббиёт академияси  АЖ”
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўпка веналарининг аномал қуйилиши ташхисотини оптималлаштириш ҳамда нуқсонни коррекциялашнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш орқали хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
физиологик оқим ҳосил қилувчи ва бошқа усулларда бажарилган ташрихлардан сўнг кўп учрайдиган юрак аритмияларини бўлиш эхтимоллигини камайтирувчи, ўпка веналарини юқори ковак венага аномал қуйилганда қўлланиладиган ташрих усули такомиллаштирилган;
аномал қуйилаётган ўпка веналарида димланиш эхтимолини олдини олувчи, шу билан бирга ўпка гипертензиясини камайтирувчи, ўпка веналарини қисман аномал қуйилишини супракардиал турида қўлланиладиган операция усули такомиллаштирилган;
ўпка гипертензиясини даражасини, бўлмачалараро тўсиқ нуқсонининг ўлчамини, шунт орқали ўтаётган кислородли қон миқдорини ва юракнинг ҳамрох туғма нуқсонлари мавжудлигини инобатга олган холда ўпка веналарини аномал қуйилишини турли хил ёш гуруҳларида патогномоник клиник кечишининг белгилари аниқлаштирилган;
ўпка веналарининг аномал қуйилишини верификация қилиш учун нуқсонни батафсил морфологик тавсифлашни, қуйилиш йўли ва сатҳини кўрсатиб берадиган томографик мезонлар аниқланган;
ташрих натижалари ўпка веналари аномал қуйилишининг анатомик шаклига, коррекция қилиш усулига ва ўпка гипертензиясининг дастлабки оғирлик даражасига боғлиқ эканлиги исботланган;
ўпка веналарининг аномал қуйилишини хирургик даволашдан кейинги узоқ даврда патологик ўзгаришларнинг даражаси, тикланиш изчиллиги ҳамда клиник ва физиологик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» эксперт кенгашининг 2023 йил 26 июндаги 2х/11 сон хулосасига кўра (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ томонидан илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 14.06.2023й., №531 сонли хат юборилган):
ўпка веналарининг аномал қуйилишида қўлланиладиган ташрих усули такомиллаштирилиб, ушбу услуб юқори ковак венада физиологик оқим хосил қилади, операциядан сўнги асоратларни камайтирди, шу сабаб ташрихдан сўнги юрак етишмовчилигини бартараф қилди; операциядан сўнги қониқарсиз натижаларни анъанавий усулда қилинган операция натижаларига қараганда 26% дан 8,3%гача камайтирди ва даволаш сифатини яхшилади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлиги ихтиро патенти  «Юқори ковак венага қисман аномал қуйилган ўпка веналарини операция қилиш услуби»  IAP 07252, 30 декабр 2022 йил). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  такомиллаштирилган ташрих усули академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи билан марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадбиқ қилинган операция усули юқори ковак венада физиологик оқим хосил қилди, ташрихдан сўнги асоратларни камайтирди, шу сабаб жаррохлик амалиётидан сўнги юрак етишмовчилигини бартараф қилди; операциядан сўнги қониқарсиз натижаларни анъанавий усулда қилинган операция натижаларига қараганда 26% дан 8,3%гача камайтирди ва даволаш сифатини яхшилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпка веналарини юқори ковак венага аномал қуйилганда қўлланилган такомиллаштирилган ташрих усули  беморни асоратсиз операциядан чикишини таъминлаши, беморнинг реанимация бўлимида қолиш муддатини 2,5 кундан 1,5 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 141 600 сўмга камайтирди (Академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ нинг прейскурантига кўра реанимация бўлимида 1 кун ётиш 1 141 600 сўмни ташкил қилади); шифохона реанимациясида бўлиш даврининг бир кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон хам кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150 000 дан 450 000 сўмгача дори воситалари иқтисод бўлади). Хулоса: янги такомиллаштирилган операция услубини амалиётга жорий қилиниши бюджет маблағларини бир нафар бемор ҳисобида 1141600 + 450 000 = 1 591 600 сўмга, бир йилда ўртача 14та бемор операция қилинса бу 1 591 600 х 14 = 22 282 400 сўмга (15 982 400 бюджет ва 6 300 000 бюджетдан ташқари маблағларни) иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошка соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори тамонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли хат юборилган;
тадбиқ қилинган операция услуби қўйиладиган ямоқни маҳкам ва тўғри тикишга имкон беради, ҳамда аномал қуйилаётган венада димланишни бартараф қилади, буни оқибатида кичик қон айланиш доирасида димланиш бўлмайди; стационарда ётиш даврини 3.1±0,7суткага қисқартиради («Ўпка веналарини қисман аномал қуйилишини супракардиал типида жаррохлик даволаш услуби» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлиги ихтиро патенти: № IAP 07246. 30 декабр 2022 йил).  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу такомиллаштирилган операция усули академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи билан марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадбиқ қилинган операция услуби аномал қуйилаётган венада қон оқимини яхшилаб кичик қон айланиш доирасида димланишни бартараф қилади; беморларни стационарда ётиш даври 3.1±0,7 суткага қисқартирилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: такомиллаштирилган жаррохлик усулининг жорий қилиниши беморнинг шифохонадаги қолиш муддатини 17,5 кундан 14,4 кунгача қисқартиртириб, шифохонада ётиш учун тўлов миқдори 3 кунга 3 х 310 800 = 932 400 сўмга камайтирилди (Академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 310 800 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон ҳам кам талаб этилади (1 кунга ўртача 125 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Ушбу такомиллашган услуб билан операция қилишни  амалиётда бажарилиши бюджет маблағларини бир бемор учун  932 400 + 375 000 = 1 307 400 сўм, бир йилда ўртача 14 та бемор ташрих қилинса 1 307 400 х 14 = 18 303 600 сўм (13 053 600 бюджет ва 5 250 000 бюджетдан ташқари маблағларни) иқтисод қилинишини такшкил қилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини  диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошка соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори томонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли хат юборилган;
таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс диагностика усулларидан фойдаланиш,  ҳар хил ёшдаги беморларда патогенетик клиник кечишини белгилари аниқланиши хасталикни оғирлик даражасини, ҳамда уларни нобуд бўлиб қолиш эхтимоллигини аниқлаштириб, бир ёшгача бўлган беморларни ўлим холатини камайтирди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ЎВАҚни хар хил ёшдаги беморларда патогенетик клиник кечишини белгилари аниқланиши академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи билан марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс диагностика усулларидан фойдаланиш ушбу юрак нуқсонини эрта даврда аниқлашга катта имкон берди; ўпка гипертензиясини даражаларига, дефект орқали ўтаётган кислородли қон миқдорига ва бўлмачалараро девор дефекти хажмини хисобга олган холда ЎВАҚни ҳар хил ёшдаги беморларда патогенетик клиник кечишини белгилари аниқланиши хасталикни оғирлик даражасини, ҳамда нобуд бўлиб қолиш эхтимоллигини аниқлаштириб, бир ёшгача бўлган беморларни ўлим холатини камайтирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадбиқ қилинган илмий ишлар оғир беморларни ўз вақтида операция қилиб даволаш, уни оғирлашганда стационарда ва реанимацияда даволаш харажатларини иқтисод қилади, хар битта беморни реанимацияда даволаш 1 141 600 сўм бўлса (Академик В.Вохидов номли РИХАТМ ДМ ни прейскурантига кўра), бу битта бемордан (10 кун ҳисобида)  11 416 000 минг сўм иқтисоддир. Хулоса: ЎВАҚ билан беморларни оғирлик даражасини, ҳамда нобуд бўлиб қолиш эхтимоллигини аниқлаш, операция қилишни даврини, уни тезкор ёки режали равишда бажаришни аниқлаб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 11 416 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини  диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни саклаш вазирлигига В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори тамонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли хат юборилган;
тадқиқот давомида олинган натижалар ва қилинган хулосалар ўпка веналарини аномал қуйилиши нуқсонини диагностик томографик қирраларини, патогенетик симптомларини, клиник – гемодинамик хусусиятларини аниқлашдаги фикрларни кенгайтиришга катта хисса қўшди.  Бундан ташқари, бу изланишлар операция ўтказиш даврини аниқлашга, ташрих қилиш кўрсатмаларини ойдинлаштиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўпка веналарини аномал қуйилишини  МСКТ мезонларини аниқланиши академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи бўйича марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган МСКТ алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш, ўпка веналарини аномал қуйилиш диагностикасини яхшилади ва операция кесмаларини, ҳамда режасини тузишга катта имкон яратиб, аксарият ҳолатларда “зондлаб” текширишни бартараф қилди. МСКТни диагностика учун қўллаш нафақат кардиохирургия марказларида, балки неонтология ва педиатрияларда қўлланилиши, беморга эрта даврда бу мураккаб юрак нуқсонини аниқлашга ёрдам беради, беморни оғирлашиб қолишини олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпка веналарини аномал қуйилишини диагностикасида МСКТни қўллаш “зондлаб” текширувга чек қўйиб, давлатимизга бир нафар беморга ушбу текширишни бажармаслик ҳисобига бюджет маблағларини 676 300 сўмга (Академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни прейскурантига кўра “зондлаб текширув” 1 725 600 –1 049 300 сўм МСКТ текшируви = 676 300 сўм фарқи),  бир йилда ўртача 14та бемор ҳисобида олсак 9 468 200 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: Ўпка веналарини аномал қуйилишини билан беморларни диагностикасида мултиспиралли компютер томография  текширувини қўллашни амалиётга тадбиқ қилиш, зондлаб текширишга эхтиёж қолдирмайди ва бюджет маблағларини бир йилда 9 468 200 сўмга иқтисод қилишга олиб келади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини  диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори томонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли  хат юборилган.
операция натижалари ўпка гипертензиясини дастлабки даражасига, нуқсонни анатомик вариантига ва операция қилиш услубларига боғлиқлиги исботланиб, ташрих ўтказиш учун такомиллашган кўрсатмалар ишлаб чиқилди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий ишимиз даврида ташрих ўтказиш учун ишлаб чиқилган такомиллашган кўрсатмалар академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи билан марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операция натижалари ўпка гипертензиясини дастлабки даражасига боғлиқлиги илмий жиҳатдан аниқланди;  ташрихдан сўнги реаблитация жарёнлари нуқсонни анатомик вариантига ва операция қилиш услубларига боғлиқлиги исботланди, уларни яхшилашга қаратилган чора тадбирлар такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тадбиқ қилинган илмий янгиликлар  ва такомиллаштирилган тиббий тадбирлар ҳисобига операциядан сўнг беморларни тезрок ҳаёт фаолияти тикланишига сабаб бўлади. Беморларни тиббий ногиронликдан кискароқ вақтда чиқарилиши, хар бир операция бўлганларни хисобига  олти ойда 3 480 000 сўм (давлат стандартига кўра бир ногиронга тўланадиган бир ойлик нафақа пулини  580 000 сўм деб хисобласак) миқдорда иқтисод қилади ва ота оналарни болаларга парвариш қилиб ишдан қолиш  муддати қисқаради. Хулоса: жорий қилинган илмий янгиликларимиз операция бўлганларни ҳаёт фаолияти тез тикланишига сабаб бўлиб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3 480 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини  диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори томонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли хат юборилган;
ўпка веналарини аномал қуйилишини жаррохлик даволашдан сўнги узоқ даврдаги беморлардаги патологик ўзгаришларни даражаси ва қайтарилиш даври аниқланди, ҳамда беморларни реаблитация даврини аниқлаб берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўпка веналарини аномал қуйилишини жаррохлик даволашдан сўнги ўзгаришларни қайтарилиш даврини аниқланиши академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ ни 14.06.23й.даги №530 буйруғи билан марказда ва РИИАКМни Наманган филиалида (17.06.23й. № 30 и/т буйруқ билан), ҳамда “Оролбўйи Минтақаси ИККИАТМда  (20.06.23й. № 1/128 буйруқ билан) амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпка веналарини аномал қуйилишини жаррохлик даволашдан сўнги узоқ даврда беморларда кузатиладиган патологик ўзгаришларни даражаси ва қайтарилиш даври аниқланди, бундан ташқари клиник, ҳамда физиологик хусусиятларини қайси даврга келиб меёрий холатга қайтиши тахлил қилинди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларни операциядан сўнги яқин ва йироқ даврдаги патологик ўзгаришларни меёрига қайтарилиш вақтини ўрганиб чиқиш реабилитация харажатларини камайтиради, яъни хар бир операция қилинган бемор бир йил давомида 4 марта тиббий кўрикдан ўтиши лозим, уларни тезроқ ҳаёт фаолияти тикланиши охирги 2 марта текширишни иқтисод қилади. Бир беморни тиббий кўрикдан ўтказишни (врач кўриги 71 000 сўм + ЭКГ 70 500 сўм + допплерли ЭхоКГ 141 900 сўм = 283 400 сўм) 283 400 сўм хисобласак, бир йилда ўртача 14та беморни ҳисобида 14 х 283 400 = 3 967 600 сўм иқтисод қилинади.  Хулоса: тадбиқ қилинган илмий янгиликлар операциядан сўнги натижаларни яхшилаб бир йилда ўртача 14та беморни ҳисобида бюджет маблағларини 14 х 283 400 = 3 967 600 сўмга  иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Ўпка веналарини аномал қуйилишини  диагностикаси ва жаррохлик давосини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғликни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига академик В.Вохидов номли РИХИАТМ ДМ директори томонидан 14.06.2023й.даги 531-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish