Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Нодир Рахмонқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг иккинчи ярми - ХХИ аср бошлари хориж тарихшунослигида Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизий илмий меросининг ўрганилиши”, 07.00.08 - “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.3.PhD/Tar.381.
Илмий раҳбар: Дониёров Алишер Худайбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Дилором Юнусовна Юсупова, тарих фанлари доктори, академик; Жўрабек Омонович Чўтматов, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХИ аср бошларида Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизий илмий меросига оид хорижий тадқиқотларнинг юзага келиш омиллари, тадқиқотларни ўзгариб бориш динамикасини кўрсатиш ҳамда ушбу мероснинг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ҳаким Термизий асос солган “ҳакимия” мактабида авлиёлик назарияси “Хатм ул-авлиё” асари орқали тарғиб қилинганлиги, маломатийлик, нақшбандийлик, мотуридийлик, шозилия тариқатларининг ғоялари шаклланишига таъсир этганлиги, Ибн Арабий, Имом Ғаззолий каби мутасаввиф олимларнинг назариялари учун муҳим манба вазифасини бажарганлиги асосланган;
Ҳаким Термизий илмий меросига эътибор Миср, Туркия, Покистон, Малайзия ва Сингапур каби мамлакатларнинг ислом дини ғояларига оид маънавий эҳтиёжлари билан боғлиқлиги, унинг мутасаввиф олим сифатида тан олинганлиги, Эрон ва Тожикистонда форс-тожик олими сифатида эътироф этилганлиги, Исроилда яҳудийлик дини таълимотларининг олим ғояларига таъсири очиқланган;
Абу Исо Термизий “Сунани Термизий”да ҳадисларни тўплаш, саралаш, ишончлилигини таъминлаш учун Имом Бухорий методологияси ва туркумлашидан фойдаланганлиги, ушбу жараён асарнинг “Ал-кутуб ас-ситта”дан ўрин олишини таъминлаганлиги, ғарб ва шарқ тадқиқотчилари олимнинг ҳадислар тўпламидан баҳсли масалаларда далил сифатида кенг фойдаланаётганлиги очиб берилган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХИ аср бошларида ғарб олимларининг ислом дини ва ҳадисшунослик илмига бағишланган тадқиқотлари сифат ва услуб жиҳатдан ўзгаргани, дин борасида вужудга келган илмий ғоя ва йўналишлар тадрижий ривожланиб борганлиги Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизийнинг ёзма меросини илмий англаш даражаси ўсиши билан боғлиқ ҳолда кечганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми — ХХИ аср бошлари хориж тарихшунослигида Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизий илмий меросининг ўрганилиши мавзуси юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Ҳаким Термизий асос солган “ҳакимия” мактабида авлиёлик назарияси “Хатм ул-авлиё” асари орқали тарғиб қилинганлиги, маломатийлик, нақшбандийлик, мотуридийлик, шозилия тариқатларининг ғоялари шаклланишига таъсир этганлиги, Ибн Арабий, Имом Ғаззолий каби мутасаввиф олимларнинг назариялари учун муҳим манба вазифасини бажарганлиги, Ҳаким Термизий илмий меросига эътибор Миср, Туркия, Покистон, Малайзия ва Сингапур каби мамлакатларнинг ислом дини ғояларига оид маънавий эҳтиёжлари билан боғлиқлиги, унинг мутасаввиф олим сифатида тан олинганлиги, Эрон ва Тожикистонда форс-тожик олими сифатида эътироф этилганлиги, Исроилда яҳудийлик дини таълимотларининг олим ғояларига таъсири очиқланганлигига оид хулоса ва илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2016-йил 28-октябрдаги 08/1 76-сон билан тасдиқланган 128-баённомасида белгиланган) қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг “БА 1-047 — Термизлик алломалар асарлари қўлёзмалари каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш” амалий лойиҳаси ижрочилари томонидан тайёрланган “Термизлик олимлар асарлари қўлёзмаларининг каталоги (тузатилган ва тўлдирилган нашри)” китобини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2019-йил 17-сентябрдаги 3/1255-2491-сон маълумотномаси). Бу Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизий илмий меросининг ҳажмини, қайси кутубхона, марказ ва қўлёзма фондларида сақланишини аниқлашга хизмат қилган; 
Абу Исо Термизий “Сунани Термизий”да ҳадисларни тўплаш, саралаш, ишончлилигини таъминлаш учун Имом Бухорий методологияси ва туркумлашидан фойдаланганлиги, ушбу жараён асарнинг “Ал-кутуб ас-ситта”дан ўрин олишини таъминлаганлиги, ғарб ва шарқ тадқиқотчилари олимнинг ҳадислар тўпламидан баҳсли масалаларда далил сифатида кенг фойдаланаётганлиги, ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХИ аср бошларида ғарб олимларининг ислом дини ва ҳадисшунослик илмига бағишланган тадқиқотлари сифат ва услуб жиҳатдан ўзгаргани, дин борасида вужудга келган илмий ғоя ва йўналишлар тадрижий ривожланиб борганлиги Ҳаким Термизий ва Абу Исо Термизийнинг ёзма меросини илмий англаш даражаси ўсиши билан боғлиқ ҳолда кечганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013-йил 19-апрелдаги 128-сон буйруғига асосан нашрга тайёрланган “Марказий Осиё халқлари тарихи, тарихшунослиги ва манбашунослиги” номли ўқув қўлланманинг 7-бобидаги “Қурʼон ва қурʼоншунослик”, “Ҳадис ва муҳаддислар”, “Тафсир илми” ва “Исломшунослик” параграфларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 28-сентябрдаги 89-033-274-сон маълумотномаси). Бу Қурʼон, ҳадис, тасаввуф тарихи тарихшунослиги масалаларини талабаларга янада тўлиқроқ етказиб беришга хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish