Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманов Зафар Саттаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ички ишлар вазирлиги тизимида тиббий хизматларни кўрсатишда пациент ҳуқуқларини таъминлаш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро ҳусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu736.
Илмий раҳбар: Нарматов Нуриддин Соатмурадович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD/37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Боротов Миродилжон Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор; Джолдасова Сахипжамал Джалгасовна, юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ички ишлар вазирлиги тизимида тиббий хизматларни кўрсатишда пациент ҳуқуқларини таъминлаш масалаларини таҳлил қилиш асосида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф 
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
дори воситаларини реклама қилишда олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, ҳудди, шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланишни тақиқлаш зарурлиги асослаб берилган;
касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида инсон организмида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеолавҳадан, тасвирдан ёки визуал намойишдан дори воситаларини реклама қилишда фойдаланишни тақиқлаш лозимлиги асослантирилган;
ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркиб манфаатларига зарар келтирилмайдиган шартларда пуллик тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкинлиги асослантирилган;
ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган соҳа ходимлари ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида амалга оширилиши асослаб берилган;
йигирма йил ва ундан кўп календар йил хизмат қилган ходимлар йил давомида ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида стационар шароитда даволанмаган тақдирда, уларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун йилнинг якуни бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4 бараварида бир марталик пул компенсацияси тўланиши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
дори воситаларини реклама қилишда олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, ҳудди, шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилигидан, тавсияларидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан ҳамда касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири натижасида организмда юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеолавҳадан, тасвирдан ёки визуал намойишдан фойдаланишни тақиқлаш зарурлигига доир таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” 2022-йил 7-июндаги ЎРҚ-776-сонли қонунининг 34-моддаси иккинчи қисми учинчи-тўртинчи хатбошиларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2023-йил 30-майдаги 6-сон далолатномаси). Мазкур таклиф фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилишда дори воситаларининг номақбул рекламаларини тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатишнинг олдини олишга хизмат қилган;
фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган ҳолларда айбдорлар жабрланганлар кўрган зарар ўрнини қонунчиликда белгиланган ҳажм ва тартибда қоплашлари шартлиги ҳамда тиббиёт ва фармасевтика ходимлари ўз вазифаларини малакали бажармаганликлари оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етган ҳолларда етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996-йил 29-августдаги 265-И-сон қонунининг 46-моддаси биринчи 
ва учинчи қисмларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 
24-майдаги 02/4-62-сон далолатномаси). Ушбу таклиф фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашда унинг ҳажми ва тартибига оид янги ҳуқуқий механизмларнинг қонунчиликда белгиланишини таъминлаган; 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлиқни сақлаш 
ва тиббий суғуртанинг норматив базасини, тиббий ёрдам сифати 
ва ҳажми миллий стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этишига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” 1996-йил 29-августдаги 265-И-сон қонунининг 5-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига ўзгартишлар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 24-майдаги 02/4-62-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тиббий ёрдам сифати ва ҳажмига доир миллий стандартларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилишига сабаб бўлган;
ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган таркиб манфаатларига зарар келтирилмайдиган шартларда пулли тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкинлиги, ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркиб уларда амбулатория, стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилиши, даволаниши 
ва соғломлаштирилиши, шунингдек, тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда уларга тиббий ёрдам кўрсатилишига, ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган соҳа ходимлари ички ишлар органлари тиббиёт бошқарма ва бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида” 2022-йил 4-июлдаги 354-сонли қарорига 1-илованинг 2-боби 6, 10, 15-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил 
ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 23-мартдаги 12/13-03-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида тиббий хизматларни кўрсатишда пациент ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
йигирма йил ва ундан кўп календар йил хизмат қилган ходимлар йил давомида ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида стационар шароитда даволанмаган тақдирда, уларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун йилнинг якуни бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 
4 бараварида бир марталик пул компенсация тўланиши, шунингдек ходимларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун пул компенсациясининг тўланиши қонунийлик, ижтимоий адолат, ошкоралик тамойилларига мувофиқ бўлишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 1-октябрдаги “Ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида”ги 404-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловаси 13-боби 302-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 11/1-176-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish