Sayt test rejimida ishlamoqda

Суфиева Дилафруз Улугбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар гендер экспертизасининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари», 12.00.02 – «Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи» (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu410.
Илмий раҳбар: Якубов Шуҳрат Умматалиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Хайитов Хушвақт Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Муҳитдинова Феруза Абдурашидовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар гендер экспертизасининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уни самарали амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гендер-ҳуқуқий экспертиза бу – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги эканлиги асослаб берилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ эмаслигини аниқлашга қаратилиши зарурлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатига Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” (Wомен, Бусинесс анд Лаw) индексини киритиш зарурлиги асослаб берилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасининг вазифалари доирасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилинишининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликка риоя этиш, шунингдек, амалда қўллаш механизмларини кафолатлаш ва таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги қоидаларнинг гендер тенглик принципларига салбий таъсирининг олдини олиш (огоҳлантириш) кириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Норма ижодкорлигида гендер-ҳуқуқий экспертизадан фойдаланишнинг назарий ва ҳуқуқий масалаларини тадқиқ этиш асосида:
гендер-ҳуқуқий экспертиза бу – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқлиги эканлиги ҳақидаги таклиф “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2021-йил 27-апрелдаги 13-сон маълумотномаси). Натижалар ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида гендер-ҳуқуқий экспертизаси мақомини белгилаш ва уни амалга ошириш орқали гендер-таъсирчан қонунчиликни яратилишига хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг лойиҳасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ эмаслигини аниқлашга қаратилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2021-йил 27-апрелдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада гендер-ҳуқуқий экспертизасининг асосий йўналишлари белгиланиб, унинг доирасига кирувчи асосий масалаларни аниқлаштирилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатига Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” (Wомен, Бусинесс анд Лаw) индексини киритиш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” ги 2022-йил 23-августдаги ПФ–197-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги 2020-йил 2-июндаги 
ПФ–6003-сон Фармонини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг 2023-йил 7-августдаги 25-12/1694-сон маълумотномаси). Натижалар энг яхши хорижий амалиётлар асосида ўзгаришларни ташаббус қилиш ва натижаларни мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш орқали гендер сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасининг вазифалари доирасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилинишининг юзага келиши мумкин бўлган оқибатларини инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликка риоя этиш, шунингдек, амалда қўллаш механизмларини кафолатлаш ва таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги қоидаларнинг гендер тенглик принципларига салбий таъсирининг олдини олиш (огоҳлантириш) кириши ҳақидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг 2021-йил 24-мартдаги 07/1-653-сон маълумотномаси). Натижалар миллий қонунчилигимизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни чекловчи қоидалар белгиланишини олдини олишга хизмат қилган.


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish