Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматов Хусан Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий газларни адсорбсион қуритиш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T1924.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.T101.01. 
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: комбинатсион адсорбент қатламларини қўллаш орқали табиий газларни адсорбсион қуритиш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий газнинг гидрат ҳосил қилиш вақтига ҳарорат ва босимнинг таъсири, яъни -70C ҳарорат ва 5,5 МПа босимда газнинг гидрат ҳосил қилиш вақти 2,1 секундни, 00C ҳарорат ва 5,5 МПа босимда эса 0,7 секундни ташкил этиши аниқланган;
табиий газ гидрат ҳосил қилиши учун 0оC ҳароратда 18,32 ккал/мол, 8,8оC ҳароратда 20,04 ккал/мол энергия сарфланиши илмий асосланган;
К1:КСМГ:КА-1 адсорбентларнинг комбинатсион қатлами ёрдамида 28оC ҳарорат ва 5,5 МПа босимда табиий газ таркибидаги намликни максимум 48,2 ппм гача камайтириш мумкинлиги исботланган;
таркибидаги намлик миқдори 745 ппм га тенг бўлган табиий газни қуритиш жараёнида К1:КСМГ:КА-1 адсорбентларнинг комбинатсион қатламининг адсорбсион фаоллик давомийлиги 12 соатни, КА сеолитиники эса 7 соатни ташкил этиши исботланган; 
К1:КСМГ:КА-1 адсорбентларнинг комбинатсион қатламини киритиш орқали амалдаги табиий газни адсорбсион қуритиш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Табиий газларни адсорбсион қуритиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
табиий газни қуритиш технологиясида К1:КСМГ:КА-1 комбинатсион адсорбент қатламини қўллаш усули “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2023 йил 25 январдаги ОП 02/ЭМ-1083-сонли маълумотномаси). Натижада, К1:КСМГ:КА-1 комбинатсион адсорбентлар қатлами ёрдамида 28оС ҳарорат ва 5,5 МПа босимда табиий газ таркибида сув миқдорини 48,2 ппм гача камайтириш имконини беради;
табиий газни комбинатсион адсорбентлар ёрдамида қуритишнинг такомиллаштирилган технологияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Шўртаннефтгаз қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2023 йил 25 январдаги ОП 02/ЭМ-1083-сонли маълумотномаси). Натижада, К1:КСМГ:КА-1 комбинатсион адсорбент қатламини жорий этиш орқали адсорбсиялаш вақти 6 соат 12 соатгача узайтирилиши ва регенратсиялаш жараёни эса икки бараваргача камайтириш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish