Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффаров Беҳзоджон Юнус ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар тиш-жағ тизими аномалиялари профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2137.
Илмий раҳбар: Саидов Акбар Аҳадович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ҳабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори; Акбаров Авзал Нигматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Қозоғистон миллий тиббиёт университети» (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар тиш-жағ тизими аномалияларини бола ёшига боғлиқ ҳолда профилактика усулларини  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврида тиш-жағ аномалияларининг  хавф омилларининг тишлов аномалияси юзага келишидаги ўрни аниқланган;
ортопантомограмма ва телерентгенография усуллари интерпретацияси оптималлаштирилган ва текширувлар таҳлили беморлардаги юқори ва пастки жағ тиш қаторлари ёйи ҳолатлари, тишловнинг муносабати ва тишлар чиқиш кетма-кетлигини таҳлил қилиб, тиш-жағ тизими аномалияларини эрта аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
болаларда тиш-жағ тизими аномалияларининг олдини олишга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли кузатишлар давомида етарли самарадан иборат бўлган алгоритм ишлаб чиқилган, бу алгоритмда илк бор бола ёши ва аномалия турига қараб профилактика чоралари ишлаб чиқилган;
болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврларида, уларнинг ёши ва аномалия турига қараб миофункционал апаратлар ва миогимнастиканинг ижобий самараси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июлдаги  23-З/050-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бемор болаларда стоматологик хизматни яхшилаш имконини берувчи «Болаларда тиш қаторлари ва тишлов аномалияларини эрта аниқлаш ва даво-профилактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома ўрганилган бемор болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврида  тиш-жағ тизими аномалияларини бола ёшига боғлиқ ҳолда профилактика усуллари  такомиллаштириш, тиш-жағ тизимини морфо-функционал ривожланиши ўз вақтида кечишини таъминлаш ва болаларда косметик нуқсонлар олди олиш имконини берган; алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар тиш-жағ тизими аномалиялари профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Олот ва Вобкент туман тиббиёт бирлашмалари стоматологик поликлиникаларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 10 январдаги 8н-р/26-сон хулосаси). Натижада болаларда тиш-жағ тизмида шаклланаётган аномалиялар олди олинган. Болаларда тиш-жағ тизми аномалияларини эрта аниқлаб, даволашни эрта бошлаш бўйича тавсия этилган комплекс профилактика алгоритми тиш-жағ тизими иш ҳолатини аниқлашга ва касаллик асоратлари яққол ривожланишининг олдини олишга имкон берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврида тиш-жағ аномалияларини эрта ташхислашга имкон берган. Болалар стоматологик саломатлиги клиник ва тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш орқали профилактикани самарали бўлишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши орқали сарфланадиган харажатларни 1 250 000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар стоматологик саломатлиги тиббий-ижтимоий жиҳатларини қиёсий ўрганиш натижалари стоматологик хизматни ташкил этишда, ўз вақтида бирламчи профилактика тадбирларини режалаштирилиши ва амалга оширилиши ҳисобига 1 нафар бемор учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг 1 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий иш натижалари Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 26.04.2022 йилдаги, ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 15.05.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ортопантомограмма ва телерентгенография таҳлили болалардаги тиш-жағ тизими аномалиялар шаклланиши ва ривожланишининг диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратлар олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида профилактика чора тадбирлари тиббий-ижтимоий самарадорлигини ошириш эвазига болалар стоматологик саламатлиги яхшиланган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ортопантомограмма ва телерентгенография таҳлили болалардаги тиш-жағ тизими аномалиялар шаклланиши ва ривожланишининг диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг поликлиникада бошқа текширувларга қатнамаслиги ҳисобига 350 000 сўмга камайтириш имконини берган. Хулоса: ортопантомограмма ва телерентгенография таҳлили диагностик мезони сифатида тавсия этилганлиги  1 нафар бемор сарфланадиган маблағларни 350 000 сўмга  иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий иш натижалари Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 26.04.2022 йилдаги, ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 15.05.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш қаторлари ва тишлов аномалиялари бўлган  болаларни комплекс профилактикасида эрта алмашинувчи тишлов - 6-9 ёшда- миобрейс, ЛМ-активатор, кечки алмашинув тишлов - 10-13 ёшда- окклюзион сатхни нормаллаштириш учун каппалар, брекетлардан фойдаланиш, доимий тишлов - 14-18 ёшда- окклюзион сатхни нормаллаштириш учун каппалар, брекетлардан фойдаланиш, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни  профилактика натижаларни яхшилаш учун мақсадли ёндашув имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда тиш қаторлари ва тишлов аномалиялари эрта аниқлаш, текширувни такомиллаштириш, ортодонтик  давони ўз вақтида олиб бориш, келажакда қиммат даволанишни тежашга имкон берган. Болаларда аномалияларни олдини олишдаги профилактика мақсадида қўлланган ортодонтик апаратлар учун  1 нафар беморга 1 500 000 сўмгача камайтирган. Хулоса: тиш қаторлари ва тишлов аномалиялари бўлган  болаларни комплекс профилактика алгоритми, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги стоматологларга беморларни  профилактика натижаларни яхшилаш учун мақсадли ёндашув имкониятини бериб, оғир турдаги тиш-жағ тизими аномалиялари олдини олиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: олинган илмий-амалий иш натижалари Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 26.04.2022 йилдаги, ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 15.05.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврларида чайнов ва мимик мушакларини болалар ёши ва аномалия турига қараб миогимнастика усуллари ўтказилганлигининг ижобий самарадорлигига эришиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврларида чайнов ва мимик мушакларини болалар ёши ва аномалия турига қараб миогимнастика усуллари ўтказилганлиги аҳамиятли эканлиги кўрсатилиб, унинг стоматология амалиётида қўлланилиши ўтказилган профилактика натижаларни яхшилашга имкон бериб, профилактика муддатини 1 йилдан 9 ойгача қисқартириб,  бюджет маблағларини 950 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: болаларда алмашинув ва доимий тишлов даврларида чайнов ва мимик мушакларини болалар ёши ва аномалия турига қараб миогимнастика усуллари ўтказилганлиги 1 нафар беморга бюджет маблағларини 950 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Олинган илмий-амалий иш натижалари Бухоро вилояти Олот туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 26.04.2022 йилдаги, ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича 15.05.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётига жорий этилган. Музаффаров Беҳзоджон Юнус ўғлининг  «Алмашинув ва доимий тишлов даврида болалар тиш-жағ тизими аномалиялари профилактикасини такомиллаштириш» мавзусидаги  диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та  илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 28 декабрдаги  04/8939- сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақадим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish