Sayt test rejimida ishlamoqda

Фаттахов Равшан Абдурашидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стоматологларда ҳиссий куйиш синдромини ривожланишининг этиопатогенетик механизмларини ўрганиш орқали олдини олиш ва тузатиш усулларини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Tib808.
Илмий маслахатчи: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Амхадова Малкан Абдрашидовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Магзумова Шаҳноза Шаҳзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади шифокор-стоматологларда ҲКСнинг этиопатогенетик омилларини ўрганиш ва ҲКСнинг олдини олиш ва коррекциялаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пародонт ҳолатини акс эттирувчи индекслар (PI, GI, PPD) куйиш тамойиллари билан корреляцияланиши (P<0,001), бу эса сурункали ҳолиқиш шароитида оғиз бўшлиғи гигиенасига эътиборсиз муносабат билан боғлиқлиги аниқланган;
оғиз бўшлиғи стоматологик статусини ёмонлашишига катта таъсирни ҳиссий толиқиш кўрсатиши (P<0,001), аҳамияти бўйича кейинги кўрсаткич бўлиб касбий редукция эканлиги аниқланган (P<0,001);
ҳиссий куйиш ҳолати мавжуд бўлганда, ЧПЖБ дисфункциясининг оғриқли намоён бўлиши, толиқиш холати йўқлигига нисбатан тахминан 4 баравар юқори эканлиги, буни эса ҲКС ЧПЖБ нуқсонларини келиб чиқиши учун хавфли омили эканлигини тасдиқлаш учун клиник жихатдан аҳамиятли деб ҳисобланиши мумкинлиги белгиланган;
илк бор стресснинг сўлакдаги биомаркерлари ҲКС мавжудлиги ва даражасини аниқлаш учун ҳам қўлланилиши мумкинлиги: ҲКС бўлган шаҳсларда сўлакдаги sIgA концентрациясининг пасайиши кузатилади (ҲКнинг паст даражасида 3,24 баравар, юқори даражасида 4,65 баробар), сўлакдаги кортизолининг юқори даражаси кузатилиши: ҲКСнинг паст даражасида-36,27%га, юқори даражасида эса – 26,12%га, ҲКС даражаси паст бўлган шаҳсларда сўлак α- амилазасининг концентрациясини 24,9%га, юқори даражада эса 19,98%га ортиши, ҲКС даражаси паст бўлган шаҳсларда хромогранин Анинг юқори концентрацияси – 24,39%га ва юқори даражада – 59,12%га ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 17 июлдаги 42-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғининг тиш ҳолатининг ёмонлашишига "эмоционал чарчоқ" энг катта таъсир кўрсатиши аниқланган, кейинги энг муҳим параметр "профессионалликнинг қисқариши" (Р<0,001), профессионал стресс ва ҳиссий куйиш синдроми учун тузатиш схемасини қўллаганидан сўнг оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатида яхшиланиш кузатилган (137,5% га), бу гигиенани сақлаш учун яхшиланган мотивация билан боғлиқ, УИК индекси ўзгармаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси бўйича 10.08.2022 йилдаги 53/1-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар «Тўртинчи» стоматология клиникаси бўйича 10.08.2022 йилдаги 38-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Профессионал стресс ва ҳиссий куйиш синдроми учун тузатиш схемасини қўллаганидан сўнг оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаш мотивациясини ошган, бу пародонтал индексларнинг ҳолатига таъсир қилган - икки ой ичида PPD 47,62% га, PI 30,77% га, GI 36,1% га камайган, биопленка йўқ одамлар сони 36,1% га ва 17,2% соғлом милкга эга бўлганлар сони кўпайган, юмшоқ бляшка кўп бўлганлар сони деярли 5,5 баравар камайган, милкдан қон кетишини 6,68 мартага камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пародонтит белгилари тарқалиши 12% га, гингивит 10,67% га, пародонтоз белгилари 1,33% га камайган, клиник жиҳатдан соғлом периодонтал тўқималар 2 ойдан кейин стоматологларнинг 41,33±4,2% да топилган. Хулоса: гингивит ва пародонтит тарқалишининг камайиши туфайли уларни даволашга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса 1 нафар шифокор ҳисобига бюджет маблағларини 1800000 сўмга ва бюджетдан ташқари  маблағларни 900000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Стоматологларда ҳиссий куйиш синдромини ривожланишининг этиопатогенетик механизмларини ўрганиш орқали олдини олиш ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 10 июлдаги 8906-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: куйиш синдроми оғиз гигиенаси одатлари билан сезиларли боғлиқликка эга ва оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаш учун камроқ мотивацияга олиб келган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Термиз шаҳар болалар стоматология поликлиникаси бўйича 14.03.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси бўйича 23.03.2023 йилдаги 43-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳиссий куйиш синдромини тузатиш оғиз бўшлиғи гигиенаси учун мотивациянинг ортиши туфайли стоматологик статус яхшиланган; аввало, оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолати яхшилананган, бу кариеснинг интенсивлигини пасайтиришга ва яллиғланишли пародонтал касалликлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: кариес ва унинг асоратларини даволаш учун мурожаатлар сони камайган (кариес ва унинг асоратларини даволаш 1 нафар беморга 650 000 сўм); 2) гингивит ва пародонтитни даволаш учун ташрифлар сони камайган (гингивит ва пародонтитни даволаш 1 нафар беморга 300 000 сўм). Хулоса: тишлар кариеси, гингивит ва пародонтит тарқалишининг камайиши туфайли уларни даволашга бўлган эҳтиёж камайган, бу эса 1 нафар шифокор ҳисобига бюджет маблағларини 2550000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1095000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Стоматологларда ҳиссий куйиш синдромини ривожланишининг этиопатогенетик механизмларини ўрганиш орқали олдини олиш ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 10 июлдаги 8906-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: психосоциал дисфункция ва сурункали орофациал оғриқ ўртасидаги боғлиқлик маълум қилинган; психосоциал аспектлари оғриқ зўравонлигига таъсир қилиши кўрсатилган; чакка-пастки жағ бўғимини дисфункцияларини аниқлаш ва даволашда ҳиссий жиҳатларни клиник баҳолаш катта аҳамиятга эга, чунки улар оғриқнинг сурункалилигига бевосита таъсир қилинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар «Nafis Nur Dent» стоматологик клиникаси бўйича 14.06.2023 йилдаги 23-сонли буйруқ ҳамда Тошкент шаҳар “Стоматология Будущего” стоматологик клиникаси бўйича 18.06.2023 йилдаги 14\1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мушакларнинг оғриғи, чакка-пастки жағ бўғимдаги оғриғи, тиш сезгирлиги, қўшма шовқинлар ва чайнаш қийинлиги сезиларли даражада камайган; тадқиқот натижалари окклюзион шинанинг чакка-пастки жағ бўғим дисфункцияларини даволаш варианти сифатида муҳимлигини тасдиқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чакка-пастки жағ бўғим дисфункцияларини тарқалишининг камайиши сабабидан қолипларни тайёрлаш (икки жағ учун 100 000 сўм) ва гипслаш (60 000 сўм), қўшимча окклюзион каппалар (300 000 сўм) тайёрлаш эҳтиёж йўқлиги учун қўшимча харажатлардан иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: чакка-пастки жағ бўғим дисфункцияларини қўшимча даволаш харажатларига эҳтиёж йўқлиги учун бюджет маблағлари ҳисобидан 1 нафар беморга 322 000, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 138 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Стоматологларда ҳиссий куйиш синдромини ривожланишининг этиопатогенетик механизмларини ўрганиш орқали олдини олиш ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 10 июлдаги 8906-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: хромогранин А, кортизол, α-амилаза ва sIgA даражалари ҳиссий куйиш синдроми зўравонлигининг инвазив бўлмаган маркерлари бўлиб хизмат қилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Термиз шаҳар болалар стоматология поликлиникаси бўйича 14.03.2023 йилдаги 34-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилояти стоматология поликлиникаси бўйича 23.03.2023 йилдаги 43-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: sIgA - бу касбий стресс ва ҳиссий куйиш синдроми шароитида шифокорларнинг иммун функцияси ҳолатидаги ўзгаришларни ўлчашга қодир биомаркер, тузатиш ҳаракатлари стресснинг sIgA га таъсирини бартараф этишга муваффақ бўлган; сўлак кортизоли даражаси умумий қон зардоби кортизолининг биологик фаол қисмини акс эттиради, стрессга жавобан сўлак кортизол даражасининг ўзгариши қонга қараганда кескинроқ бўлган, бу эса сўлак кортизол даражасини янада сезгир қилган; сўлак α-амилаза ҳам психологик стресснинг ишончли кўрсаткичи бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳиссий куйиш синдроми мавжудлигини ўз вақтида аниқлаш унинг ўз вақтида олдини олиш имконини берган, бу эса шифокорларнинг вақтинчалик ишга лаёқатсизлик кунларини 80% гача камайтирган. Хулоса: ҳиссий куйиш синдроми билан стоматологлар учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини тўлаш эҳтиёж йўқлиги сабабига 1 нафар шифокорга бюджет маблағларини  1 545 600 со’мга ва бюджетдан ташқари маблағларни 662 400 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Стоматологларда ҳиссий куйиш синдромини ривожланишининг этиопатогенетик механизмларини ўрганиш орқали олдини олиш ва коррекциялаш усулларини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 10 июлдаги 8906-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish