Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидазизова Шахло Хибзиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Tib371.
Илмий рахбар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимлар касбий малакасини ривожлантириш маркази DSc 04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Зыков Валерий Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Махамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади болаларда инсультнинг ўзига хосликлари, типи ва ёшга боғлик оқибатларини хисобга олган ҳолда генетик хусусиятларини аниқлаш, шунингдек профилактика тактикасини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаларда инфекцион омил ва қон томирларнинг эндотелиал дисфункцияси сабабли ишемик инсултларнинг геморрагик трансформацияси натижасида оғир кечувчи аралаш тури ривожланиши исботланган;  
турли ёшдаги болаларда инсулт такрорланиш хавфи инсулт  содир бўлган ёшга (бола қанчалик катта бўлса, қайталаниш хавфи шунчалик юқори бўлади),  инсулт турига (артериопатия ва метаболизм бузилиш билан кечувчи касалликлар) бевосита боғлиқлиги аниқланган; 
илк бор инсулт ўтқазган ёш болаларда К витамин концентрацияси билан ўртача омон қолиш даражаси, чекланган ўртача яшаш муддати, салбий оқибатларнинг юқори бўлиши орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
васкулогенез ва ангиогенез учун маъсул  бўлган қон томир эндотелиал ўсиш    омилининг (VEGF, С634G, rs2010963) полиморфизми аралаш инсултларга сабаб бўлиб, дастлабки эндотелиал дисфункция ривожланиши исботланган; 
ўзбек популяцияси доирасида фолат циклининг генлари (PAI, FII, FY) мутацияси мустақил ахамиятга эга эмаслиги ва болаларда инсульт рўй беришида  тромбофилик бузилишлар иккиламчи эканлиги исботланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиббий ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Самарканд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 29 августдаги 7-сон хулосасига кўра:
ишемик инсултларнинг геморрагик трансформацияси мия қон айланишидаги ўткир бузилишнинг оғир шакли бўлиб, ниҳоятда оғир оқибатлар келтириб, ҳатто ўлимга олиб келади. Инсульт юз бергунга қадар нейросонография орқали аниқланган ишемиянинг (мияга қон қуйилиши билан кечадиган) мавжудлиги ишемиянинг бирламчи эканлиги, у билан гемморагик трансформация юзага келишини кўрсатади. Геморрагик трансформация бош мия кон айланиш бузилиши клиникаси кечишини оғирлаштиради, беморда қўпол бузилишларга сабаб бўлиб, харакат танқислиги, ақлий заифлик, эпилепсия каби асоратлари кўпроқ учраши  билан ифодаланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббий марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказининг клиник амалиётига жорий қилинган.   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган) Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Шифокорнинг аралаш инсульт бўлиши мумкинлиги тўғрисида билимлари ташхислаш тадбирлари қамровини кенгайтириш, дастлабки тиббий ҳужжатларни батафсил ўрганиш имконини беради, мазкур турдан кейинги натижаларга дуч келинганда шифокорга алгоритмга мувофиқ соматик соғломлаштиришни амалга ошириш ва лаборатория тадқиқотлари мониторингини ўтказган ҳолда  инсульт рецидиви (қайтарилиши) профилактикасини амалга ошириш имконини беради.       Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифокорнинг ишемиянинг иккиламчи геморрагик трансформацияланиши эҳтимоли хақидаги билимлари дори-дармон билан даволашни камайтиришни талаб қилган ҳолда (полипрагмазия), ота-оналарнинг молиявий сарф-харажатларини камайтириш имконини беради, гемморагик синдром кўринишидаги бузилишларнинг кучайишининг олдини олиш учун болани тўғри парваришлашнинг муҳим аҳамиятини кўрсатади. Масалан, нейросонография ўтказиш йўли билан ишемик-гипоксик бузилишлар аниқланганда, невролог одатда ноотроп ва дегидратацион таъсир кўрсатувчи препаратларни тавсия қилади, уларнинг умумий нархи 1 ой учун 600-650 минг сўмни ташкил қилади. Бу вазият фаол даволаш тадбирларини талаб этмаган ҳолда мувофиқ парваришни амалга ошириш ва шамоллаш касалликларига қарши профилактика тадбирлари ўтказишни талаб қилади. Аниқланган аралаш турдаги инсульт билан касалланган 83 та беморни даволаш учун сарфланган харажатларни ҳисоблаганда, болаларни мувофиқ равишда парваришлаш оқибатида 49800000- 53950000 сўм тежалишига олиб келади. Хулоса: мутахассисларнинг болаларда иккиламчи инфекция юққанлиги, кеч ташхис қўйилганлиги, бунинг оқибатида қўпол дефектлар (нуқсонлар, бузилишлар) келиб чиққанлиги сабабли нейросонография кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда инсультнинг аралаш тури (геморрагик трансормацияли ишемик) мавжудлиги хақида билишлари соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинлари даражасида ортиқча терапевтик (даволаш) муолажаларини истисно қилиш учун шифокорнинг беморга янада эътибор билан қараш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббий ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 29 августдаги 7-сонли хулосаси юборилган.
турли ёшдаги болаларда инсулт такрорланиш хавфи инсулт  содир бўлган ёшга (бола қанчалик катта бўлса, қайталаниш хавфи шунчалик юқори бўлади),  инсулт турига (артериопатия ва метаболизм бузилиш билан кечувчи касалликлар) бевосита боғлиқлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббий марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказининг клиник амалиётига жорий қилинган.   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги болаларда инсультларнинг қайтарилиш эҳтимоли, бола ва ота-онасининг ҳаёт сифатини кескин пасайтириб, янада қўпол харакат, когнитив, ақлий заифликларни  юзага келишига сабаб бўлиб, бутун оила ҳаётининг сифатига таъсир кўрсатади, молиявий, жисмоний ва руҳий сарф-харажатларни орттиради.    Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қайталаниш хавфини эътиборга олган ҳолда бошдан кечирилган инсультдан сўнг иккиламчи профилактика тадбирларини ишга солиш болани такроран касалхонага жойлаштиришда икки баробар ортадиган моддий сарф-харажатларнинг камайишига ёрдам беради. Агар бирламчи текширув вақтида нейросонография (150000 сўм) ёки МРТ ташхислаш (250000 сўм), лаборатория тадқиқотлари ўтказиш (520000 сўм) тадбирлари умумий ҳисобда 920 минг сўмни ташкил қилса, иккинчи марта касалхонага жойлаштиришда бу кўрсаткич икки баробар ортади, мавжуд касалликнинг янада оғир кечиши ва касалхонада янада кўпроқ вақт қолиш хавфи даволаш учун сарфланадиган харажатларнинг 3000000 дан 6000000 гача кўтарилишига олиб келади.     Хулоса: Болалардаги инсултларнинг рецидиви (қайталаниши) хавф омилларини баҳолаган холда шифокор инсультни қайталанишини олдини олиши мумкин бўлиб, асоратларини чуқурлаштирмасдан, реабилитация жараёнларини амалга ошириб, профилактик тадбирларни ўтказиб, оиладаги психологик, ижтимоий йўқотишларини минималлаштиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббий ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 29 августдаги 7-сонли хулосаси юборилган.
инсулт ўтқазган ёш болаларда К витамин концентрацияси билан ўртача омон қолиш даражаси, чекланган ўртача яшаш муддати, салбий оқибатларнинг юқори бўлиши орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган; К витамини қабул қилишга боғлиқ равишда беморларнинг яшаб кетиши бўйича ўтказилган таҳлил мазкур тадбирни неонатал хизматлар доирасида ўтказишнинг муҳимлигини кўрсатади ва (К витамини қабул қилмаган гуруҳда анча паст даражали ўртача яшаб кетиши ва ва яшаб кетишнинг чекланган ўртача вақти   вақтни қайд этган ҳолда) геморрагик асоратлар бўйича узоқ муддатли прогнозларга таъсирини исботлайди.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббий марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказининг клиник амалиётига жорий қилинган.   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган)  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: К витамини билан профилактикани амалга ошириш  гўдакларнинг ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлувчи бош мия ички қон қуйилишлари каби асоратларнинг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: К витамини билан профилактика ўтказилмаган ва геморрагик ёки аралаш инсультни бошдан кечирган ҳар бир бола жонлантириш бўлимига жойлаштирилади. Бу ерда даволанишнинг ҳар бир куни учун ўртача 2-3  миллион сўм тўлаш керак. Жонлаштириш бўлимида консерватив даволанган ҳолларда ўртача койко-кунлар сони 7-8 суткани ташкил этади. Жарроҳлик операцияси ўтказиш зарурияти туғилганда эса давлатнинг сарф-харажатлари 24-25 миллион сўм, оиланинг фақат касалликнинг ўткир даври ва боланинг жонлантириш бўлимида бўлиш давридаги харажатлар пакети эса 3,5-4 миллион сўмни ташкил этади, бунга тикланиш терапияси босқичларидаги харажатлар киритилмаган. Ушбу кўрсаткич энг кам иш хақи миқдоридан 4 баравар кўп (980000 сўм), ҳамда оила учун мушкул ҳолат ҳисобланади. Ўз вақтида ўтказилган профилактика тадбирлари геморрагик асоратларнинг олдини олиб, давлат ва оилаларнинг харажатларини қисқартиради.  Хулоса: Гўдакларда витамин К профилактикаси боланинг туғруқдаги холатидан қатъий назар ўтказилиши лозим бўлиб, қон қуйилиш холатларини олдини олиш чораларидан бири бўлади ва шунинг натижасида ногиронлик холатларини кескин камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббий ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 29 августдаги 7-сонли хулосаси юборилган.
томирлар эндотелийси (VEGF С634G, rs2010963) ортиши омили болалардаги инсультнинг юз беришида аҳамиятли бўлган эндотелиал дисфункциянинг маркери сифатида фойдаланилиши мумкин, бу билан қон томирларининг аввалбошдан яроқсизлигининг аҳамиятини тасдиқлайди.    
 Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббий марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказининг клиник амалиётига жорий қилинган.   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар, муайян хавф омилларининг ролини таъкидлаб, томирларнинг эндотелиал ортиши омилининг болаларда инсультнинг юз беришидаги аҳамиятини объективлаштириш имконини беради (айниқса, геморрагик трансформацияли ишемик инсультлар юз берган вазиятларда).  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Эндотелиал дисфункция (ЭД) нафақат катталар, балки болаларнинг ҳам юрак-қон томир тизими билан боғлиқ бўлган касалликларнинг патогеник механизмларидан бири ҳисобланиб, шунга қарамай мияда қон айланишининг ўткир бузилишларини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Томир эндотелиал омилининг ҳолати тадбирларининг эндотелиал дисфункциянинг бошқа маркерлари қаторида ташхислаш тадбирлари рўйхатига киритиш болаларда инсультлар сабабини кўп жиҳатдан изоҳлайди, бу эса болаларда инсульт механизмларини талқин этишда эътиборга олинмайди.тадқиқотларимизга мувофиқ, томирлар эндотелийси ортиши омилининг полиморфизми аралаш инсульт билан касалланган болаларда бўлади. Бу эндотелиал дисфункцияни истисно қилиш заруриятини яна бир бор изоҳлайди. Мазкур омилнинг киритилиши  самарадорлиги умумий қабул қилинган ёндошувлардан фақли ўлароқ, қон томирлардаги бузилишларга янада мақсадли ва алоҳида ёндашиш нуқтаи назаридан сезиларли даражада фойдали бўлади. Хулоса: томирлар эндотелийсининг ортиш омили (VEGF С634G, rs2010963), васкуло- ва ангиогенезга жавоб беради, болалардаги инсультнинг патомеханизмини тушунтириш, айниқса, инсультнинг турига боғлиқ равишда муҳим бўлиб, унинг ривожланиши дастлабки эндотелиал дисфункция (маркерларидан бири VEGF ҳисобланган) фонида юзага келади.      Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббий ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 29 августдаги 7-сонли хулосаси юборилган.
ўзбек популяцияси доирасида фолат циклининг генлари (PAI, FII, FY) мутацияси мустақил ахамиятга эга эмаслиги ва болаларда инсульт рўй беришида  тромбофилик бузилишлар иккиламчи эканлиги кўп жиҳатдан эндотелиал дисфункция, қоннинг қуйилиш тизимига таъсир кўрсатувчи норационал фармакотерапия, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинларидаги каби стационар даволаш тизимида ҳам кўп учрайдиган полипрагмазия билан боғлиқ бўлган иккиламчи тромбофилияни истисно қилиш заруриятини кўрсатади.  Мазкур лаборатория тадқиқотлари генезининг асосида ишемия бўлган инсультларнинг юзага келишида муҳим бўлган мустақил омиллар мақомига даъво қилмайди.    Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Андижон ва Наманган вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббий марказлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия марказининг клиник амалиётига жорий қилинган.   (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўзбек популяцияси доирасида PAI,  FII, FY фолат цикли генлари болаларда инсультнинг (ишемик ва геморрагик трансформацияли ишемик) юз беришида мустақил аҳамиятга эга бўлмайди, бу болалардаги инсультларнинг бошқа сабабларини истисно қилиш заруриятини келтириб чиқаради, бу билан кўпинча бошқа омиллар билан боғлиқ бўлган иккиламчи тромбофилия эҳтимолини қайд этади (уларнинг қаторида болаларда дори препаратларини норационал қўллаш, яъни полипрагмазия ижтимоий аҳамият касб этади).    Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  ўзбек популяцияси генларининг ролини белгилашни ўз ичига олган лаборатория тадқиқотларини амалга оширишда (PAI,  FII, FY) фолат цикли генларини ўрганишга диққатни жалб қилиш зарурияти йўқ,  бу умумий олганда ҳар бир инсульт ҳолатида 600 000 сўм тежаб қолиш имконини берадики, бу умумий ташхислашга сарфланадиган харажатларни ҳисоблаганда яққол сезилади.   Хулоса: PAI,  FII, FY фолат цикли генларининг ролини ўрганишболаларда инсульт юзага келишида мустақил аҳамиятга эга эмас, бу бошқа ички ва ташқи омилларни истисно қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу билан ишемик ва геморрагик трансформацияли инсульталарнинг юзага келишида иккиламчи ҳисобланган тромбофилик бузилишларнинг аҳамияти қайд этилади.   Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Болаларда инсультлар: патогенез, ташхислаш, окибатлар (психологик-ижтимоий и неврологик)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тиббий ходимларларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 29 августдаги 7-сонли хулосаси юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish