Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажановна Умида Тажимуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болалардаги аффектив-респиратор пароксизмларнинг клиник-нейрофизиологик хусусиятлари ва даволаш тактикаси масалалари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2466
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Чутко Леонид Семенович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади АРПнинг клиник-нейрофизиологик ва патогенетик хусусиятларини аниқлаш, ташхисоти  ва терапиясини оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда аффектив-респиратор пароксизмларнинг неврологик хусусиятлари нерв тизимининг перинатал зарарланиши асорати ва темир танқислиги анемиясига боғлиқлиги исботланган; 
илк бор болаларда аффектив-респиратор пароксизмлар ривожланишида липид пероксидланиш биомаркерларидан қон зардобида малон диалдегид ва диен конъюгатларининг кескин ошиши АРП талвасаларининг кучайишига ва кечишига таъсири аниқланган;
илк бор аффектив-респиратор пароксизмли  беморлар қон зардобидаги антиоксидант тизим биомаркерларининг диагностик кўрсаткичлари (супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза, каталаза, цитохром-C ва азот оксидлари) болаларда эпилептик талвасалар ривожланишининг эрта башоратчилари сифатида аниқланган;
илк бор АРП давоси нейрометаболизмни яхшилаш мақсадида мелатонин қўллаш билан такомиллаштирилган.            
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 29 майдаги 03/36-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 30 сентябрдаги 03/1994-сонли хати юборилган.): 
биринчи илмий янгилик: болаларда аффектив-респиратор пароксизмларнинг неврологик хусусиятлари нерв тизимининг перинатал зарарланиши асорати ва темир танқислиги анемиясига боғлиқлиги исботланиб, бу ўз навбатида эрта туғилган чақалоқлар, кам тана вазни билан туғилган болалар, ҳомиладорлик пайтида камқонлик билан оғриган оналарнинг болалари, ҳомиладорликнинг тугаши хавфи бўлган, узоқ муддатли физиологик сариқлик ва темир танқислиги анемияси бўлган болаларни  ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашга патогенетик ёндашиш аффектив-респиратор пароксизмлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берган, ҳамда керакли даво муолажаларни кўрсата олган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирганлиги Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 116-сонли далолатнома ҳамда “Реацентр-Тошкент” клиникаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 27-сонли далолатнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиб, аффектив-респиратор пароксизмларни ташхислаш ва даволаш сифати яхшилаган ва пароксизмал ҳуружлар камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)аффектив-респиратор пароксизмларнинг патогенезида нерв тизимининг перинатал даврда зарарланиши ҳамда темир танқислиги анемияси ётишини ҳисобга олиб, даволашга патогенетик ёндашиш касаллик ҳуружини ва асоратларини камайтирди, эпилептик тутқаноқ ривожланишининг олди олинди. 2) АРП бўлган беморларни таклиф қилинган алгоритм орқали даволаш шифохонада қолиш муддатини қисқартирган ва тўлов миқдорини 210 000 сўмга камайтирган. Хулоса: АРП бўлган болаларнинг неврологик хусусиятларини эрта ташхиси ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 54 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 18 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор болаларда аффектив-респиратор пароксизмлар ривожланишида липид пероксидланиш биомаркерларидан қон зардобида малон диалдегид ва диен конъюгатларининг кескин ошиши АРП талвасаларининг кучайишига ва кечишига таъсири аниқланиб, бу ўз навбатида аффектив-респиратор пароксизмли болаларнинг бош мия ҳужайраларининг зарарланишини кўрсатади. Қон зардобида липид пероксидланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар миқдорининг кўпайиши, яъни малон диалдегид ва диен конъюгатларнинг пароксизмал ҳуружларнинг кучайишига ва кечишига таъсирини аниқлашга имкон берганлиги Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 116-сонли далолатнома ҳамда “Реацентр-Тошкент” клиникаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 27-сонли далолатнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аффектив-респиратор пароксизмли болаларнинг қон зардобида липид пероксидланиши натижасида ҳосил бўлган малон диалдегид ва диен конъюгатларни эрта аниқлаш билан касалликнинг эпилептик талвасаларга айланиши бартараф қилинган. Нейрометаболик давони ўз вақтида тайинлаш орқали пароксизмал ҳуружлар камайган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) касалликнинг эрта даврларида қон зардобида малон диалдегид ва диен конъюгатларни аниқлаш касалликни ҳужайравий даражада ташхислашга ҳамда оғир асоратларни ривожланишининг олди олинди; 2) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 210 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 76.000 сўмни ташкил қилади);  шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: аффектив-респиратор пароксизмли беморлар қон зардобида оксидловчи стрессни кўрсатувчи липид пероксидланиш маҳсулотларини яъни малон диалдегид ва диен конъюгатларни аниқлаш бош миянинг қай даражада шикастланганлиниги кўрсатди, бу билан касалликнинг асоратлари ривожланишини олдиндан башорат қилди. Бу биохимик текширув усули нейровизуал текширув усулларига нисбатан бош миядаги ўзгаришларни ҳужайравий даражада текшириш имконини берди. Бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 75 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 25 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор аффектив-респиратор пароксизмли  беморлар қон зардобидаги антиоксидант тизим биомаркерларининг диагностик кўрсаткичлари (супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза, каталаза, цитохром-C ва азот оксидлари) болаларда эпилептик талвасалар ривожланишининг эрта башоратчилари сифатида аниқланган; аффектив-респиратор пароксизмли беморларнинг қон зардобида антиоксидант тизим биомаркерларининг (супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза, каталаза, цитохром-C ва азот оксидлари) диагностик кўрсаткичларини аниқлаш касалликнинг эпилептик талвасага айланишини башорат қилади, ва бош миядаги биохимик ўзгаришларни ҳужайравий даражада ташхислаш имконини берганлиги Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 116-сонли далолатнома ҳамда “Реацентр-Тошкент” клиникаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 27-сонли далолатнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аффектив-респиратор пароксизмли  беморлар қон зардобида оксидловчи стрессни кўрсатувчи антиоксидант тизим биомаркерларининг кўрсаткичлари супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза, каталаза, цитохром-C оксидаза даражаси пасайганлиги ва азот оксидлари даражаси ошганлиги аниқланган. Даволашдан олдин ва кейин  антиоксидант тизимнинг биомаркерларини  текшириш нейрометаболик давонинг самарадорлигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бош мияда ҳужайраларнинг ҳолатини қон зардобидаги антиоксидант тизимни спектрофотометрик усул билан текшириб 150 000 сўм иқтисод қилинди. Нейровизуал текширувга қараганда бу усул билан бош миядаги патологик жараёнларни ҳужайравий даражада аниқлаш имконини берган, ҳамда нейрометаболик давонинг самарадорлигини клиник ва лаборатор шароитда кузатиш имконини берган. Хулоса: аффектив-респиратор пароксизмли беморларда эпилепсияга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари қўлланилиши натижасида беморнинг шифохонадаги қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 210 000 сўмга камайтирган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор АРП давоси нейрометаболизмни яхшилаш мақсадида мелатонин қўллаш билан такомиллаштирилиб, Тошкент шаҳар 4-сон болалар клиник шифохонаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 116-сонли далолатнома ҳамда “Реацентр-Тошкент” клиникаси бўйича 09.11.2022 йилдаги 27-сонли далолатнома билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аффектив-респиратор пароксизмли беморлар қон зардобида даво қўлланилишидан олдин антиоксидант тизим биомаркерларининг кўрсаткичлари супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатионредуктаза, каталаза, цитохром-C оксидаза даражаси пасайганлиги, азот оксидлари даражаси ошганлиги ва малон диалдегид, диен конъюгатлар  даражаси ошганлиги аниқланган. Касалликни даволашда патогенетик ёндашганда антиоксидант тизим ферментларининг яққол ошганлиги, қон-томир биомаркерларидан азот оксидлари соғлом назорат даражасида пасайганлиги ва липид пероксидланиш маҳсулотларидан малон диалдегид, диен конъюгатлар даражаси назорат гурухидаги кўрсаткичларга тенглашганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) аффектив-респиратор пароксизмли беморларни даволашда патогенетик ёндашиш пароксизмал ҳуружларни камайтирди, даво муддати қисқарди; 2) аффектив-респиратор пароксизмли беморларни даволашда нейрометаболизмни яхшилаш мақсадида мелатонин қўллаш асоратлар ривожланишини бартараф қилди; 3) антиконвульсив препаратларни қўллашга эҳтиёж туғилмади. Хулоса: касалликнинг эрта даврларида қон зардобида оксидловчи стресс маҳсулотларини аниқлаш даволашга патогенетик ёндашишни талаб қилади. Оксидловчи стресс биомаркерларининг ошишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф қилиб, нейрометаболик препарат сифатида мелатонин қўлланилганда ҳамда соматик фон яхшиланганда АРПнинг талваса хуружлари 70 (76,7%) камайганлиги аниқланди. Битта бемор учун патогенетик даво қўлланилганда даво муддати қисқарди, бюджет маблағларини 210 000 сўмга тежашга эришилди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish