Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулов Рамшид Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет даромадларининг шакллантиришда тўғри солиқларнинг аҳамиятини ошириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2222 
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Усмонов Қаҳрамон Акбаралиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бевосита солиқларни ҳисоблаш ва маъмурчилик механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
захира фондларини шакллантириш доирасидаги айрим хизматларни қонунчиликда назарда тутилган меъёрлардан юқори бўлмаган миқдорда харажатлар таркибига киритиш ҳамда фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасига товар (хизмат)ларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш ҳамда солиқ базасини аниқлашни такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
адолатли солиқ ставкаларини белгилаш, махсус иқтисодий зона ҳудудида фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субектлари учун фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларни қўллаш тартибини белгилаш, фойда солиғи бўйича бўнак (аванс) тўловларини ҳисоблаб чиқиш, тўлаш ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш тартибини қўллаш орқали фойда солиғи бўйича айрим солиқ тўловчилар учун солиқ юкининг кескин ошиб кетишини олдини олиш таклифи асосланган;
фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзларини жорий этиш, ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш амалиётини жорий этиш, товар айланмасидан келиб чиқиб, қатʼий белгиланган айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини жорий қилиш асосида тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш асосланган;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг бир қисмини Республика бюджетига йўналтириш орқали бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўғри солиқларни бюджет даромадларининг шакллантиришда тўғри солиқларнинг аҳамиятини оширишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
захира фондларини шакллантириш доирасидаги айрим хизматларни қонунчиликда назарда тутилган меъёрлардан юқори бўлмаган миқдорда харажатлар таркибига киритиш ҳамда фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасига товар (хизмат)ларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш ҳамда солиқ базасини аниқлашни такомиллаштириш таклифи  асосида Солиқ кодексининг 297-моддаси 251-банд билан тўлдирилиб, 248-моддасининг тўртинчи қисмида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 7-февралдаги 18/1-09102-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасига товар (хизмат)ларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб тузатиш киритиш орқали солиқ базасини аниқлашнинг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
адолатли солиқ ставкаларини белгилаш, махсус иқтисодий зона ҳудудида фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субектлари учун фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларни қўллаш тартибини белгилаш, фойда солиғи бўйича бўнак (аванс) тўловларини ҳисоблаб чиқиш, тўлаш
ва солиқ ҳисоботларини тақдим этиш тартибини қўллаш орқали фойда солиғи бўйича айрим солиқ тўловчилар учун солиқ юкининг кескин ошиб кетишини олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 7-февралдаги 18/1-09102-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон қарорига мувофиқ “Навоий КМК” АЖ ва “Олмалиқ КМК” АЖ учун фойда солиғи ставкаларида солиқ солиш базасининг товар (иш, хизмат) реализация қилишдан тушган тушумнинг 15 фоизидан ошган қисмига белгиланган устамасига нисбатан фойда солиғининг амалдаги 75 фоиз ставкаси ўрнига 50 фоизли ставка белгиланган;
фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва айланмадан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзларини жорий этиш, ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш амалиётини жорий этиш, товар айланмасидан келиб чиқиб, қатʼий белгиланган айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини жорий қилиш орқали тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш таклифи Солиқ кодексининг 4701-моддасида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2023-йил 5-январдаги 15-00676-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2023-йил 1-январдан бошлаб солиқ тўловчилар қатʼий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органини белгиланган шаклда кейинги ой бошлангунига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилиниши, янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатʼий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақлилиги ҳамда агар солиқ даври давомида қатʼий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, қайта ҳисоблаб чиқилиши амалиётга жорий этилган;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг бир қисмини Республика бюджетига йўналтириш орқали бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22-августдаги “2022-2023-йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-357-сон қарорининг 2-иловаси
9-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил
19-сентябрдаги №06/04-01-37/3299-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мазкур қарор ижроси юзасидан “Бюджетнинг солиқ тушумларини прогнозлаштириш” дастурий таъминотини яратилиб, Солиқ қўмитасининг 2023-йил 18-майдаги 106-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish