Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Сардор Муродулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2195.
Илмий раҳбар: Гофуров Достон Бохромович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Омонулло Неъматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган агрессив, ўртамиёна (мўтадил) ва консерватив дивиденд сиёсатларини танлашда  акциядорлик жамиятлари фаолият барқарорлиги даври ҳамда мулкдорлар таркибини ҳисобга олиш орқали дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятларида мунтазам дивиденд сиёсати юритиш ва компания уставида соф фойданинг дивидендга йўналтириладиган меъёрини қатъий белгилаб қўйиш орқали давлат улушини самарали хусусийлаштириш ҳамда акцияларни ИПО ёки СПОга муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятлари томонидан мунтазам равишда дивидендлар тўлаб бориш орқали ижобий дивиденд тарихини шакллантириш ва эълон қилиб бориш тартибига ўтиш асосида миллий ва халқаро молия бозорида инвестицион жозибадорликни таъминлаш ҳамда қўшимча эмиссиялар бўйича муваффақиятга эришиш асосланган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган  акциядорлик жамиятлари билан бирга, хўжалик бошқарув органларининг улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида ҳам соф фойданинг камида 50 фоизини дивидендга йўналтириш тартибини жорий қилиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган агрессив, ўртамиёна (мўтадил) ва консерватив дивиденд сиёсатларини танлашда  акциядорлик жамиятлари фаолият барқарорлиги даври ҳамда мулкдорлар таркибини ҳисобга олиш орқали дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш таклифидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мамлакатдаги акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини шакллантириш учун тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3-май 2023-йилдаги № 06871-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида мамлакат фонд бозорида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш имконини яратилган;

акциядорлик жамиятларида мунтазам дивиденд сиёсати юритиш ва компания уставида соф фойданинг дивидендга йўналтириладиган меъёрини қатъий белгилаб қўйиш орқали давлат улушини самарали хусусийлаштириш ҳамда акцияларни ИПО ёки СПОга муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли қонунчилик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3-май 2023-йилдаги № 06871-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида 2021-йил якуни бўйича Навоий КМК 9955,1 млрд. сўм, Олмалиқ КМК 2445,2 млрд. сўм, Ўзбекнефтгаз 240,5 млрд. сўм, Ўзбекистон металлургия комбинати 131,3 млрд. сўмлик дивидендлар фақатгина давлат улуши бўйича тўлаб берилган;
акциядорлик жамиятлари томонидан мунтазам равишда дивидендлар тўлаб бориш орқали ижобий дивиденд тарихини шакллантириш ва эълон қилиб бориш тартибига ўтиш асосида миллий ва халқаро молия бозорида инвестицион жозибадорликни таъминлаш ҳамда қўшимча эмиссиялар бўйича муваффақиятга эришиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли қонунчилик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3-май 2023-йилдаги № 06871-сонли маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятлари томонидан Дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низомда соф фойдадан камида 50% дивиденд тўловларига йўналтирилиши меъёри белгиланган, бу эса акциялар курсининг ижобий ўзгаришига, акциядорлик жамиятларига инвесторлар қизиқишларининг ошишига, қўшимча маблағларни жалб этиш имконини берган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган  акциядорлик жамиятлари билан бирга, хўжалик бошқарув органларининг улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида ҳам соф фойданинг камида 50 фоизини дивидендга йўналтириш тартибини жорий қилиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли қонунчилик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 3-май 2023-йилдаги № 06871-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари ўсишига ҳамда давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлиги ортишига имкон яратилиб, 2021-йил якунлари бўйича давлат улуши мавжуд бўлган 
10 йирик корхона 13275 млрд. сўмлик дивидендларни фақатгина давлат улуши доирасида давлат бюджетига тўлаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish