Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматов Адхам Итолмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона” фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt1194
Илмий раҳбар: Султонов Шодиёр Абдухалилович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра олий таълим муассасалари билан меҳнат бозорида кадрлар истеъмолчилари бўлган тур-фирмалар, туризм индустрияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш вазифасини амалга оширувчи иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий тузилмаларининг институционал мазмуни билан боғлиқ ўзига хос унсурлар, шакллар ва воситалар мажмуи сифатидаги “туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми” тушунчаси ҳуқуқий-меъёрий механизмни киритган ҳолда такомиллаштирилган;
туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг давлат-хусусий шериклигидан фойдаланган ҳолда «Шероз қалъа» ва «Добусия» давлат туристик объектлари, хусусий инвестициялар ва ҳиссадорлик маблағларини жалб қилишнинг ҳудудлардаги туристик фаолият самарадорлигининг ошириш, янги туристик ташкилотларни ташкил этиш, янги тур-маҳсулотларни жорий қилиш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришни таъминлаш таклифи асосланган;
туризм индустрияси ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга кўра юқори малакали кадрлар тайёрлашга бўлган талаб ўзгаришининг 2026-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
туризм хизматлари сифатини ошириш мақсадида гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти профессионал таълим муассасалари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида туризм соҳасидаги мутахассисларнинг ягона рееестрини шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
олий таълим муассасалари билан меҳнат бозорида кадрлар истеъмолчилари бўлган турфирмалар, туризм индустрияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш вазифасини амалга оширувчи иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий тузилмаларининг институционал мазмуни билан боғлиқ ўзига хос унсурлар, шакллар ва воситалар мажмуи сифатидаги “туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми”нинг ҳуқуқий-меъёрий механизми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10- июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган “Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 21-июлдаги 05-12-15-5327-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий қилиш натижасида вилоят туризм соҳасида жорий қилинган турмаҳсулотлар кўлами 50,0 фоизга кенгайди, туризм инфратузилмасини яхшилаш учун қўшимча 58,0 млрд сўм ажратилди. Шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг олий таълим хизматлари ва битирувчиларнинг 12,0 фоизга ошиши, соҳага оид янги туризм соҳасини таълим йўналишларига бўлган талабнинг 10 фоизга ошишига олиб келди; 
туризм соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг давлат-хусусий шериклигидан фойдаланган ҳолда «Шероз қалъа» ва «Добусия»давлат туристик обектлари, хусусий инвестициялар ва ҳиссадорлик маблағларини жалб қилишнинг ҳудудларда туристик фаолият самарадорлигининг ошириш, янги туристик ташкилотларни ташкил этиш, янги турмаҳсулотларни жорий қилиш, туризм инфратузилмасини ривожлантиришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йилдаги 30-сентябрдаги 828-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 21-июлдаги 05-12-15-5327-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида туристик инфратузилмалари такомиллаштирилди, янги туристик маршрутлар ташкил этилади, маҳаллий туризм ҳудудида аҳоли бандлигини ошириш имкониятлари вужудга келди ҳамда туризм соҳасида юқори малакали кадрларга талаб оширилади пировардида синергетик самарадорликка эришилди. 
туризм индустрияси ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллашти-ришга кўра юқори малакали кадрлар тайёрлашга бўлган талаб ўзгаришининг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг томонидан туризм соҳасини ўрта муддатларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 21-июлдаги 05-12-15-5327-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари туризм индустриясини юқори малакали кадрлар тайёрлашга бўлган талаб ўзгаришининг икки баробарга ўсиши шароитида тегишли ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар комплексини мақсадли ва самарали амалга ошириш имкониятларини кенгайтирилишига хизмат қилган.
гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларни касбий тайёргарлиги бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти профессионал таълим муассасалари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида туризм соҳасидаги мутахассисларнинг ягона реестрини шакллантиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги 433-сон қарори билан тасдиқланган “Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомда” ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 21-июлдаги 05-12-15-5327-сон маълумотномаси). Натижада республикала туризм соҳасининг гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар тўғрисидаги умумий тизимлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган ахборот ресурси шакллантириш имконини берган. 

 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish