Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишимбаев Рафаел Наилевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни либерализациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг рақобатбардошлигини ошириш (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.3.PhD/Iqt1626
Илмий раҳбар: Бустонов Мансуржон Мардонакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Бахриддин Жураевич,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   Сирожиддинов Камолиддин Икромиддинович,  иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида енгил саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини маҳаллий даражада қўллаб-қувватловчи идоралар томонидан иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда тегишли тузилмалар орқали рағбатлантириш таклифи асосланган;
кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятида енгил саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун «паст рақобат кескинлиги» (-0,1<Тм<1,4), «ўртача рақобат кескинлиги» (0,4<Тм<1,4), «юқори рақобат кескинлиги» (0,7<Тм<1,4) чегаравий кўрсаткичлари таклиф этилган;
ҳудуддаги кичик бизнес корхоналарини маҳсулот ва хизматларнинг рақобат тавсифи, шакллари ва омилларига кўра ўзаро яқин бўлган гуруҳларини аниқлаш ҳамда “гуруҳ етакчиси” мавқеига эга бўлган юқори рақобатбардош корхонанинг намунавий рақобат стратегиясидан  “мослаштириб ва такомиллаштириб борилувчи асос” сифатида фойдаланишга асосланган ёндашув таклиф этилган;
Наманган вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти рақобатбардошлигининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Худуддаги тадбиркорлик фаолиятини маҳаллий даражада қўллаб-қувватловчи идоралар томонидан иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг рақобатбардошлигини таъминлаш шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда тегишли тузилмалар орқали рағбатлантириш таклифи Ўзтўмачилик саноат уюушмаси фаолиятида жорий этилиб, “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича меъёрий-услубий кўрсатма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо- саноат палатасининг 2023 йил 17 августдаги 11/02-30-10040-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида, енгил саноат корхоналар рақобатбардошлик индекси мезонларини ишлаб чиқишда фойдаланилган; 
    кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятида енгил саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун «паст рақобат кескинлиги» (-0,1<Тм<1,4), «ўртача рақобат кескинлиги» (0,4<Тм<1,4), «юқори рақобат кескинлиги» (0,7<Тм<1,4) чегаравий кўрсаткичлари таклиф Ўзтўмачилик саноат уюушмаси томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича меъёрий-услубий кўрсатма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон савдо- саноат палатасининг 2023 йил 17 августдаги 11/02-30-10040-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида, жумладан, 2022 йил якунига кўра 2021 йилга нисбатан “АСРОР ТЕКСТИЛ САНОАТ” МЧЖнинг рақобат салоҳияти 1,75 даражагаоширишга эришилган;
ҳудуддаги кичик бизнес корхоналарини маҳсулот ва хизматларнинг рақобат тавсифи, шакллари ва омилларига кўра ўзаро яқин бўлган гуруҳларини аниқлаш ҳамда “гуруҳ етакчиси” мавқеига эга бўлган юқори рақобатбардош корхонанинг намунавий рақобат стратегиясидан  “мослаштириб ва такомиллаштириб борилувчи асос” сифатида фойдаланишга асосланган ёндашув таклифи Ўзтўмачилик саноат уюушмаси томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича меъёрий-услубий кўрсатма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо- саноат палатасининг 2023 йил 17 августдаги 11/02-30-10040-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида энгил саноатда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларида маҳсулот, фаолият самарадорлиги ҳамда фаолият кўрсатаётган бозор консентрацияси инобатга олиб кичик тадбиркорлик субъектлари рақобатбардошлик даражасини белгилаб берувчи гибрид диагностика қилиш имконини берган;
Наманган вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти рақобатбардошлигининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Ўзтўмачилик саноат уюушмаси томонидан “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича меъёрий-услубий кўрсатма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо- саноат палатасининг 2023 йил 17 августдаги 11/02-30-10040-сонли маълумотномаси).Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида “АСРОР ТЕКСТИЛ САНОАТ” МЧЖнинг рақобат салоҳиятидан унумли фойдаланиш бўйича корхонанинг истиқболли дартурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish