Sayt test rejimida ishlamoqda

Холбаев Шахриёр Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2387 Б2020.2.ПД/Иқт1282
Илмий раҳбар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Рахматулло Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субектлар иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимиз халқаро аэропортлар, республиканинг чегара ўтказиш пунктлари, маданий мерос обектлари атрофида ташкил қилиш истаги бўлган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш асосида туризм ахборот марказларини ташкил этиш таклифи далилланган; 
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга қулай солиқ режимини жорий этиш негизида мамлакатимиз туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоизга белгиланиши илмий асосланган;
туризм маҳаллаларида ички автомобил йўллари ва кўприкларни, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифи далилланган;
туристик хизматлар бозорининг ривожланиш тенденсиялари ҳамда туризм салоҳиятидан янада тўлароқ ва самарали фойдаланишга йўналтирилган соҳанинг 2027-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатимизда туризм соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимиз халқаро аэропортлар, республиканинг чегара ўтказиш пунктлари, маданий мерос обектлари атрофида ташкил қилиш истаги бўлган ташаббускорларни қўллаб-қувватлаш асосида туризм ахборот марказларини ташкил этиш таклифи Самарқанд вилоят ҳокимининг 2022-йил 10-майдаги 219-7-0-Қ/22 сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-апрелдаги ПҚ-232-сон “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшича чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги  ижросини таъминлаш ҳақида”ги  қарорига мувофиқ “Вилоятда ички туризмни диверсификация қилиш”   Дастурига киритилган (Маданият ва туризм  вазирлигининг 2023-йил  20-апрелдаги 03-12-15-2491-сонли далолатномаси). Натижада республикада туристик корхоналар салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, алоҳида ёндашувлар асосида хизматлар соҳасини ривожлантириш, тадбиркорлик субектларини молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш ҳамда уларга қулай солиқ режимини жорий этиш негизида республика туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоизга белгиланиши бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги ПҚ-104 сон қарорига асосан Самарқанд вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасига  киритилган (Маданият ва туризм  вазирлигининг 2023-йил  20-апрелдаги 03-12-15-2491-сонли далолатномаси). Натижада республикада туристик корхоналар салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
туризм соҳасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш, уларни зарур инфратузилма билан таъминлаш, хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, республикамизнинг ички ва ташқи туризм имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш асосида туризм маҳаллаларида ички автомобил йўллари ва кўприкларни, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 27-февралдаги 86-сонли “Туризм маҳаллаларида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги Қарори Йигʻма параметрларига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2023-йил 2-майдаги 5-сонли ҳамда Маданият ва туризм  вазирлигининг 2023-йил  20-апрелдаги 03-12-15-2491-сонли далолатномалари). Натижада Самарқанд вилояти туризм маҳаллаларида 6040 млн. сўм қуриш ва таъмирлаш лойиҳаларини амалда  ошириш имконини беради;
 Ўзбекистон Республикасида ЯИМдаги туризм ҳажмининг ўсиш сурʼатлари асосида туризм соҳасини иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда барқарор ривожлантиришнинг 2027 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “2023-2025-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “ЙЎл хариталари”га киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2023-йил 2-майдаги 5-сонли ҳамда Маданият ва туризм  вазирлигининг 2023-йил  20-апрелдаги 03-12-15-2491-сонли далолатномалари). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризм ҳажми 2023-2027-йиллар давомида ўртача 6,3 % йиллик фоизда ўсиши прогноз қилинмоқда, ташриф буюрувчилар сонининг ўртача ўсиши йилига 10 %ни ташкил қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish