Sayt test rejimida ishlamoqda

Рабиев Санжар Насридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли соматотипли аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ жараёни кечишининг хусусиятлари» 14.00.02 – Морфология, 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2062.
Илмий раҳбарлар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор;                          Хамдамова Мухайе Тухтасиновна тиббиёт фанлар доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Адилбекова Дилорам Бахтиёровна тиббиёт фанлари доктори, Зуфарова Шахноза Алимжоновна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «И.К.Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси»
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли соматотипли аёлларда ҳомиладорликнинг кечиши ва ҳомила фетометрик кўрсаткичларини баҳолаш  орқали перинатал кўрсаткичлар самарадорлигини  яхшилашга қаратилган чораларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ривожланаётган ҳомиланинг фетометрик кўрсаткичларининг турли соматипли ҳомиладор аёллар билан боғлиқлигини  ва уларнинг амалий аҳамияти аниқланган;
турли бўй ўлчами ва тана вазнига эга ҳомиладор аёлларни ривожланаётган ҳомиласининг скрининг II ва III босқичларида ҳомиланинг фетометрик параметрларининг миқдорий тавсифи аниқланган;   
турли соматотипли аёлларда ҳомиладорлик, туғиш ва перинатал натижаларнинг хусусиятлари аниқланган; 
ҳомиланинг асосий фетометрик кўрсаткичларининг минтақавий  анатомик ўзгарувчанлик оралиғини аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июль №23-z/049 сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши олинган маълумотлар турли бўй ўлчами ва гавда тузилишига эга туғиш ёшидаги аёлларнинг анатомик ва конституциявий хусусиятлари, шунингдек, минтақавий хусусиятлар ва индивидуал анатомик ўзгарувчанлик доктринасининг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда фетометриянинг стандарт (меъёрий) кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришга имкон беради. Олинган илмий – амалий маълумотлар “Акушерликда замонавий ултратовуш диагностикаси” услубий тавсияномаси Бухоро вилоят перенатал маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й. №57), Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.11.2022й. №78)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1- клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й. № 96) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги таклиф этилган усул ҳомиладорлик ва туғишнинг тактикасини аниқ танлашга ёрдам берган ва ҳомила аномалияларининг ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли соматотипли аёлларда тавсия этилаётган ушбу замонавий соматометрия принципидан фойдаланишда 1 нафар ҳомиладор аёл учун 200 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 10,0 фоиз ҳомиладор аёлларда қайта соматометрик кўрув (тана вазнининг нормадан ошиши ҳисобига) муолажаси амалга оширилади). Қайта соматометрик кўрув амалиёти даражасини 10,0 фоиздан 8,0 фоизга камайтирган (1 нафар бемордан 200 000 сўм иқтисод қилинса йилига 50 нафар ҳомиладор аёлдан соматометрик кўрув 50 бемордан 5 беморгача қайта соматометрик кўрув ҳолати камайтирилди, демак бир нафар ҳомиладор аёл 200 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 1 000 000 сўмни (50 нафар ҳомиладор аёл учун) ташкил этади. Хулоса: янги соматометрия принципидан фойдаланиш амалиётининг жорий қилиниши бир нафар ҳомиладор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 1 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 800 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. 
иккинчи илмий янгилик: турли бўй ва вазндаги ҳомиладор аёлларда чаноқ суяги ўлчамларининг экстремал ва оралиқ миқдорий вариантлари ва улар томонидан олиб борилган ҳомиланинг 6 та фетометрик кўрсаткичлари қийматлари аниқланди. Ҳомила ва онанинг антропометрик параметрлари нисбати, иккинчисининг соматотипи ва ўсишини ҳисобга олган ҳолда корреляцион таҳлил ўтказилди. Ушбу маълумот антропометрия учун ҳам, ҳомила даврининг ёшга боғлиқ анатомияси учун ҳам муҳим назарий аҳамиятга эга, анатомик ўзгарувчанлик ҳақидаги маълумотлар доирасини тўлдиради ва кенгайтиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий – амалий маълумотлар “Акушерликда замонавий ултратовуш диагностикаси” услубий тавсияномаси Бухоро вилоят перенатал маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й. №57), Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.11.2022й. №78)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1- клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й. № 96) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги соғлом ҳомиладор аёлларда ҳомила ривожланишини баҳолашда, клиник акушерлик ва перинатологияда уларнинг бўйи ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, соматотипларнинг экстремал ва оралиқ шакллари бўлган ҳомиладор аёлларда ҳомила ривожланиши, ҳомиладорлик ва туғилишни бошқариш мониторингини амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга маҳаллий диагносик тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: турли хилдаги салбий омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар ҳомиладор аёл учун 200 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил салбий оқибатларнинг ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий ҳомиладор аёлларнинг 10% (50 нафардан 5 нафар ҳомиладор аёллар) турли салбий оқибатларга чалинган ҳомиладор аёллар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва ҳомиладор аёллар умумий харажатларини  2 000 000 (10 нафар ҳомиладор аёл учун) сўмга иқтисод қилади. Хулоса: янги антропометрик усулини ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг ривожланишини билиш амалиётда жорий қилиниши бир нафар ҳомиладор аёл ҳисобидан бюджет маблағларини 2 000 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1 600 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ҳомила сон суягининг узунлиги ва онанинг бўйи ва соматотипи ўртасидаги боғлиқлик 21-22 ҳафталик даврда аниқ кўринди, баланд бўйли мезо- ва брахиморф ва ўрта бўйли брахиморф аёллар чаноқ ўлчами билан максимал сон суяги ўлчамлари ва ўрта бўйли долихоморф ва паст бўйли мезо- ва долихоморф ҳомиладор аёллар минимал чаноқ ўлчамлари билан минимал сон суяги ўлчамлари мос келиши аникланди. Тадқиқотда ҳомила фетометриясининг ҳудудий меъёр кўрсаткичларидан фойдаланиш янада ишончли натижаларни олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий – амалий маълумотлар “Акушерликда замонавий ултратовуш диагностикаси” услубий тавсияномаси Бухоро вилоят перенатал маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й. №57), Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.11.2022й. №78)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1- клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й. № 96) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳомила ривожланишни баҳолашда ва ҳомила, ҳомиладор аёлларнинг турли соматотипик гуруҳларида ҳомиладорлик ва туғишни бошқариш тактикасини танлашда ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар ҳомиладор аёл учун антропометрик усул ва фетометриянинг стандарт усулини коплекс қўллаш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқилган янги антропометрик усули ҳомиладор аёлларнинг амалиётдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва текширув харажатларининг куйидагича иқтисод бўлишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 10 000 сўм; қайта фетометрия таҳлили – 50 000 сўм; антропометрик таҳлил – 25 000 сўм, йиллик қайта кўрувга келган ҳомиладорлар сони 10 нафар, умумий иқтисодий самарадолик эса 200 000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: янги фетометрия усулининг жорий қилиниши 1 нафар ҳомиладор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 85 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 120 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: олинган маълумотларнинг амалий аҳамияти уларнинг соғлом ҳомиладор аёлларда ҳомила ривожланишини баҳолашда, клиник акушерлик ва перинатологияда уларнинг бўйи ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, соматотипларнинг экстремал ва оралиқ шакллари бўлган ҳомиладор аёлларда ҳомила ривожланиши, ҳомиладорлик ва туғилишни бошқариш мониторинги бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда кўринади. Олинган маълумотларнинг комплекс қўлланилиши ҳомила ривожланишини янада нозик ва табақалаштирилган баҳолашга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий – амалий маълумотлар “Акушерликда замонавий ултратовуш диагностикаси” услубий тавсияномаси Бухоро вилоят перенатал маркази бўйича буйруқ (17.11.2022 й. №57), Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.11.2022й. №78)  ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети 1- клиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й. № 96) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган маълумотларнинг амалий аҳамияти улардан соғлом ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг ривожланишини баҳолашда, уларнинг бўйи ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда клиник акушерлик ва перинатологияда, ҳомила ривожланишини кузатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда, ҳомиладор аёлларда ҳомиладорлик ва туғилишни бошқаришда намоён бўлади. Олинган маълумотларнинг комплекс қўлланилиши ҳомиланинг ривожланишини янада аниқ ва дифференциал баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар ҳомиладор аёлнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 4 кундан 8 кунга (4 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 880 минг сўмга камайтирди (Бухоро вилоят перенатал марказининг прейскурантига кўра шифохонада  (пуллик хизмат 1 кун қолиш 106.000 сўмни ташкил қилади)); шифохонада бўлиш даврининг 4 кунга қисқартирилиши ҳисобига 424 минг сўмлик пуллик хизмат ҳисобланса кам талаб этилади. Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 5 300 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 2 978 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 322 000 сўм). Жами:7 042 000 сўм. Хулоса: янги фетометрия усулининг амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар ҳомиладор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 4 423 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 619 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish