Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Шахло Шариповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида ўсмага қарши иммунитетни шаклланишида иммун-гормонал кўрсаткичларнинг истиқболини белгиловчи қиймати», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.10 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib2588.
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гульчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Мухайёхон Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Татаурщикова  Наталья Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Козоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида ўсмага қарши иммунитетни шаклланишида иммунологик ва гормонал кўрсаткичларнинг истиқболини белгиловчи қийматини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
репродуктив ёшдаги аёлларнинг бачадон лейомиомаси ривожланишида хавф омилларининг аҳамияти исботланган: ирсий мойиллик, анамнезида тиббий абортлар ва ортиқча вазн билан кучли ўзаро боғлиқлик аниқланган;
репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида қондаги эозинофиллар даражасининг ошиши TGF-2 нинг антипролифератив фаоллигининг фаоллашуви билан бирга келиши ва прогестерон синтезининг пасайишини кўрсатиши исботланган; 
бачадон лейомиомасида жигар трансаминаза ферментларининг ошиши тромбоцитопения, оқсилли ўсиш омилларининг антипролифератив фаоллигининг ва ўсма некрози омилининг пасайиши билан бирга келиши аниқланган;
аёлларда бачадон лейомиомасида гемотокрит кўрсаткичининг пасайиши, ошқозон-ичак тракти ва сийдик-таносил тизимининг яллиғланиш касалликлари фонида ўсма метастазининг юқори хавфи кўрсаткичи эканлиги ва периферик қондаги лимфоцитлар эса аёллар саратон касаллигини эрта босқичларида ташҳислашда етарли маълумот бермаслиги исботланган ва лейомиома ривожланиш хавфи бўлган аёлларни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июл №23-z/51 сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари билан оғриган аёлларда лейомиомаларнинг ривожланиш имконияти VEGF >95,1 пг/мл да 38,5 мартага, эстрадиол>40,5пг/мл да 8,3 бараварга, фибробластларнинг трансформацияловчи ўсиш омили-1>81,4 пг/мл да 5,5 бараварга юқори бўлиши аниқланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (11.05.2022 й.; №28), Бухоро шаҳар туғруқ мажмуаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.; №23) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.: №18) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги бачадон лейомиомаси билан оғриган аёлларнинг иммунологик, гормонал ва гемодинамик кўрсаткичларини комплекс аниқлаш натижасида лейомиома билан оғриган аёлларда касалликни келиб чиқишини эрта аниқлашда, касаллик авж олиши ва асоратланишини олдини олиш имконини беради ва эрта ташхисот натижасида оператив муолажалар эҳтиёжи бўлган беморлар сони ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бачадон лейомиомаси ривожланишида хавф омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаш орқали фақатгина шунга мос текширув усулларини амалга ошириш натижасида 1 нафар бемор учун сарфланадиган харажатлардан 1100000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: бачадон лейомиомаси билан оғриган беморларда хавф омилларининг аҳамиятини ўрганиш натижасида ҳар 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 1100000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида қондаги эозинофиллар даражасининг ошиши TGF-2 нинг антипролифератив фаоллигининг фаоллашуви билан бирга келиши ва прогестерон синтезининг пасайишини кўрсатиши исботланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (11.05.2022 й.; №28), Бухоро шаҳар туғруқ мажмуаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.; №23) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.: №18) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасини ноинвазив усулда аниқлаш касалликни эрта босқичда ташхислаш ва натижада даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: умумий қон таҳлилида эозинофиллар (50000 сўм), гормонал кўрсаткичлардан прогестон миқдорини (50000 сўм) аниқлаш орқали, иммунологик фактор TGF-2 ни аниқламай туриб бачадон лейомиомасини эрта ташхислашда ва ўсма метастазини башоратлашда имконини беради ва ҳар 1 нафар бемор учун 645000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: репродуктив ёшдаги бачадон лейомиомаси билан оғриган аёлларда гемодинамик ва гормонал маркерларни аниқлаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 645000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: бачадон лейомиомасида жигар трансаминаза ферментларининг ошиши тромбоцитопения, оқсилли ўсиш омилларининг антипролифератив фаоллигининг ва ўсма некрози омилининг пасайиши билан бирга келиши аниқланган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (11.05.2022 й.; №28), Бухоро шаҳар туғруқ мажмуаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.; №23) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.: №18) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг оғир босқичга ўтишини олдини олиш чораларини белгилайди, юзага келиши мумкин бўлган асоратларни бартараф этиш усулларини оптималлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун умумий қон таҳлилидаги тромбоцитлар (50000 сўм), шунингдек биокимёвий таҳлиллардан жигар ферментлари (64000 сўм) миқдорини ўрганиш орқали ўсма маркерларини текширмасдан туриб метастаз ривожланаётганлигини баҳолаш натижасида 550000 сўм тежалади. Хулоса: мавжуд қон таҳлили кўрсаткичларини селектив танлашни жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида гемодинамик, гормонал ва иммунологик кўрсаткичларни комплекс ўрганиш натижалари корреляцион таҳлил қилиниб, мавжуд информатив индикаторлар танлаб олинган. Амалий соғлиқни сақлашда репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон ўсмаларининг қайталанишини олдини олиш дастурини амалга ошириш учун бачадон лейомиомаси билан оғриган  репродуктив ёшдаги аёлларда ташхислаш ва олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят перинатал маркази бўйича буйруқ (11.05.2022 й.; №28), Бухоро шаҳар туғруқ мажмуаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.; №23) ҳамда Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (6.05.2022 й.: №18) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган алгоритмдаги кўрсаткичларни ўрганиш бачадон лейомиомаси билан оғриган беморларда салбий ўзгаришларни ўз вақтида олдини олиш, ташхислашни оптималлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик ва ногиронлик сонини камайтириш, иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Репродуктив ёшдаги бачадон лейомиомасининг турли босқичларида беморларни олиб бориш алгоритмини бирламчи ва иккиламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари амалиётига жорий этиш натижасида беморларнинг стационар даволаниш кунлари қисқариши ҳисобидан ҳар 1 нафар бемор учун 1400000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: бачадон лейомиомаси билан оғриган  репродуктив ёшдаги аёлларда ташхислаш ва олиб бориш алгоритмини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор учун бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 750000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хамидова Шахло Шариповнинг «Репродуктив ёшдаги аёлларда бачадон лейомиомасида ўсмага қарши иммунитетни шаклланишида иммун-гормонал кўрсаткичларнинг истиқболини белгиловчи қиймати» мавзусида диссертатсион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтунинг 2022 йил 10 майдаги 04№ 1903 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақадим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 3,695 млн. сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 750,000 сўм иқтисод қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish