Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиева Шахзода Шавкат қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иммуновоспалительные маркеры ремоделирования левого желудочка сердца при кардиоваскулярной синтропии», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib746.
Илмий маслахатчилар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Жарилкасинова Гавхар Жанузаковна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Татаурщикова Наталья Станиславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Парпибаева Динора Аюповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Eтакчи ташкилот: «Россия Фанлар Академияси Урал бўлими Иммунология ва физиология институти» 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кардиоваскуляр синтропияда гемодинамик ва иммун яллиғланиш маркерларини комплекс баҳолаш асосида юрак ремоделяциясини ташхислаш усулларини такомиллаштиришдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба юрак-қон томир синтропиясида (юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги ва уларнинг биргаликдаги кечишида) юрак ремоделяциясининг иммун-яллиғланиш маркерлари аниқланган;
 юрак ишемик касаллигида юракни концентрик ремоделяцияси хавфининг ошиши стабил зўриқиш стенокардияси (СЗС), II – функционал синф (ФC), гипертония касаллиги (ГК) 2-босқич, артериал гипертензия (АГ) 2-даража, III-хавф бўлганда 2,0 марта, СЗС, III - ФC, ГК 3-босқич, АГ 3-даража, IV - хавф бўлган беморларда 3,3 марта ошиши аниқланган;
юрак қон томир синтропиясида қонда креатинин, фибриноген, томир ендотелий ўсиши омили (VEGF) A ва интерлейкин (IL)-6 концентрациясининг ошиши чап қоринча гипертрофияси, трансформацияловчи ўсиш омили (TGF)-β1 ошиши юрак ўнг бўлимлари зўриқиши прогностик мезонлари сифатида аниқланган;
аҳоли скринингидан бошлаб комплаенс-назорат қилишгача, тўрт босқичдан иборат, шу жумладан амбулатор ва госпитал мониторингини қамраб оладиган “Юрак-қон томир континуумининг турли босқичларида беморларни ташхислаш ва олиб бориш тактикаси алгоритми” ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 07 июл №23-з/044 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: мазкур усул юрак-қон томир касалликларида юрак ремоделяцияси ривожланишини эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (18.03.2023й.; № 21), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро филиали ва Кашкадарё вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.03.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (29.03.2023й.; № 122)га асосан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллигида юрак ремоделяциясининг иммунологик, метаболик ва гемодинамик кўрсаткичларини комплекс аниқлаш натижасида юрак-қон томир асоратларини эрта аниқлашда касаллик авж олиши ва асоратланишини олдини олиш имконини беради ва эрта ташхисот натижасида стентлаш ва аорто-коронар шунтлаш реперфузион оператив муолажалар эҳтиёжи бўлган беморлар сонини, ўлим ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир ремоделяциясинининг иммун-яллиғланиш маркерларини аниқлаш ва кардиоваскуляр континуумнинг турли босқичларида беморларни олиб бориш алгоритмини амалиётга жорий этиш натижасида беморларнинг стасионар даволаниш кунлари қисқариши ҳисобидан ҳар бир бемор учун сарфланадиган харажатлар 1 100 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: Юрак-қон томир синтропиясида юрак ремоделяциясини эрта ташхислаш ва иммун яллиғланиш маркерларини аниқлаш натижасида ҳар бир бемор учун сарфланадиган стационар харажатлардан бюджет ҳисобидан 1 100 000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: эхокардиографияда аниқланган гемодинамик белгилар юрак концентрик ремоделяцияси ривожланишининг эрта аломатларини ажратиб олишга ёрдам беради, ўткир коронар синдром ва юрак етишмовчилигини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (18.03.2023 й.; № 21), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро филиали ва Кашкадарё вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.03.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (29.03.2023 й.; № 122)га асосан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллиги бўлган беморларлар миокардидаги структуравий ўзгаришлар сабали юрак ремоделяцияси турини ноинвазив усулда аниқлаш касаллик асоратларини эрта ташхислаш натижасида даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: Юрак ремоделяциясининг турларини ва оғирлик даражасини шифокорларга эхокардиография усулида миокарднинг структуравий ўзгаришларини эрта ташхислаш ва юрак етишмовчилиги асоратини олдини олиш имконини беради ва ҳар бир бемор учун 1 650 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: Кардиоваскуляр синтропияда юрак ремоделяциясининг гемодинамик маркерларини аниқлаш, касаллик асоратларини эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир бемордан 1 650 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: цитокин ҳолати, қоннинг кардиоспецифик биокимёвий кўрсаткичлари, юрак-қон томир тизимининг инструментал ва функционал текширишлар натижасида олинган кўрсаткичлар корреляцион таҳлили ўтказилганлиги ва юрак ишемик касаллиги, артериал гипертензия прогрессияланишининг иммун яллиғланиш маркерларини аниқлаш натижасида даволаш самарадорлигини оширишга эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (18.03.2023 й.; № 21), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро филиали ва Кашкадарё вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.03.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (29.03.2023 й.; № 122)га асосан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти юрак ремоделяциясининг иммун-яллиғланиш маркерлари, шунингдек, юрак-қон томир континуумининг турли босқичларида беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми амалий соғлиқни сақлашда жорий этилиши шифокорларга беморларни олиб бориш тактикасини танлашда ижтимоий аҳамиятини оширади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юрак-қон томир синтропиясида юрак ремоделяциясининг иммун-яллиғланиш маркерларини ўрганиш ва прогностик мезонларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида инвазив диагностик муолажаларни камайтириш натижасида ҳар бир бемор учун сарфланадиган харажатларни 1 450 000 сўмга камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: Прогностик иммунологик мезонларни ўз вақтида аниқлаш натижасида беморларни хавф гуруҳларига ажратиш, оптимал олиб бориш тактикасини танлаш ва даволанишнинг мувофиқлигини комплаенс-назорат қилишга ва 1 450 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллигида гемодинамик ва иммунологик кўрсаткичларни комплекс ўрганиш натижалари корреляцион тахлил қилиниб, юрак ремоделяциясининг информатив индикаторлари танлаб олинган. Aҳоли скринингидан бошлаб комплаенс-назорат қилишгача, тўрт босқичдан иборат, шу жумладан амбулатор ва госпитал мониторингини қамраб оладиган “Юрак-қон томир континуумининг турли босқичларида беморларни ташхислаш ва олиб бориш тактикаси алгоритми” ишлаб чиқилган. Юрак-қон томир синтропиясида ўткир коронар синдром, коронар аневризмаларнинг олдини олиш учун иммун тизимини баҳолаш орқали информатив цитокинларни аниқлаш, биокимёвий маркерларни аниқлаш ва брахиоцефалик артерияларни дуплекс ангиосканлаш, эхокардиограмма натижаларини баҳолаш беморларда оғир асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 16.03.2023 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (18.03.2023 й.; № 21), Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий маркази Бухоро филиали ва Кашкадарё вилояти Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 27.03.2022 йилдаги жорий қилиш далолатномаси (29.03.2023 й.; № 122)га асосан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллиги бўлган беморларда иммунологик ва гемодинамик параметрларни ўрганиш миокард структураси ва юрак геометриясидаги ўзгаришларнинг ўз вақтида олдини олиш, даволанишни оптималлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик ва ногиронлик сонини камайтириш, иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Кардиоваскуляр континуумнинг турли босқичларида беморларни олиб бориш алгоритмини бирламчи ва иккиламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари амалиётига жорий этиш натижасида беморларнинг стационар даволаниш кунлари қисқариши ҳисобидан ҳар бир бемор учун 1 700 000 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилади. Хулоса: Гипертония касаллиги ва юрак ишемик касаллигининг турли босқичларида беморларни ташхислаш ва олиб бориш тактикаси алгоритмини амалиётга жорий этиш натижасида бемор учун сарфланадиган стационар харажатлар ва диагностик муолажалари учун сарфланадиган маблағлардан ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 1 700 000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Ганиева Шахзода Шавкат қизининг «Иммуновоспалительные маркеры ремоделирования левого желудочка сердца при кардиоваскулярной синтропии» мавзусида диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтунинг 2023 йил 26 июндаги 04№ 3448 сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 5 млн. 495 минг сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1,7 млн. сўм иқтисод қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish