Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедова Шахноза Толибовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Перинатал гипоксия кечаётган янги туғилган чақалоқлар дисметаболик нефропатиясида цитокинларнинг ген полиморфизми», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология; (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib668.
Илмий раҳбар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Неккадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.; Тузанкина Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайниддин Сайфиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Витебск Давлат халқлар дўстлиги ордени тиббиёт университети (Белорус Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Перинатал гипоксия кечаётган янги туғилган чақалоқлар дисметаболик нефропатиясида IL-6 цитокинининг ген полиморфизмини ўрганиш ва истиқболини белгиловчи омилларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
янги туғилган чақалоқларда дисметаболик нефропатиянинг ташхисоти ва истиқболли белгиларини аниқлаш учун ИЛ-6 нинг 174 G гени аллеллари информатив эканлиги исботланди;
дисметаболик нефропатия билан касалланган янги туғилган чақалоқларнинг буйраклар филтрацион фаолиятини цистатин-C миқдори орқали ўрганиш усули орқали янги туғилган чақалоқлар дисметаболик нефропатияси ташхисоти аниқлиги оширилганлиги исботланган; 
она қонидаги минераллар ҳамда уларинг гормонал статуси ҳомилада ва туғилажак бола қонидаги яллиғланиш цитокинлари, минераллар ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион узвий боғлиқлиги асосида буйрак патологияси билан туғилган янги туғилган чақалоқларни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган;
 дисметаболик нефропатия билан касалланган чақалоқларда ИЛ-6нинг C-174 гени CC аллелини аниқлаш усули самарали эканлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 30 март №23-z/034 сон хулосасига кўра: 
олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Перинатал маркази бўйича буйруқ (27.03.2023й; № 45); билан марказ амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Aҳоли орасида буйрак касалликлари ривожланишини эрта аниқлаш болалар орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириб, дисметаболик нефропатия билан касалланган чақалоқларда касалликни ташхислаш ва даволаш сифати яхшиланганлиги аниқланди. Натижада буйраклар фаолияти узоқ муддатда муваффақиятли сақлаб қолиш имконини яратади. Беморларнинг ҳаёт сифати яхшилайди.      Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Дисметаболик нефропатия ва унинг натижасида ривожланадиган буйрак касалликларини давилаш гемодиализ ва буйрак кўчириб ўтказиш каби мураккаб ва қиммат муолажалар ўтказишни талаб этади. Ташхисот усулини оптималлаштириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларни 3897300 сўмга камайтиришга эришилди.     Хулоса: Соғлик ҳолатидан қатъий назар соғлом ва дисметаболик нефропатия билан касалланган бемор болаларда ИЛ-6нинг C-174 гени полиморфизмининг G аллели ташувчилик ҳолати аниқланган. Мутант аллел G учун имконият нисбати 1,325 ташкил қилган. Бу ушбу ген ташувчиларида дисметаболик нефропатия билан касалланиш ва буйрак тош касаллиги ривожланиш хавфи юқори эканлигини билдиради. ДМН билан касалланган болалар орасида ёввойи CC генотипи ташувчанлиги ҳолатида сийдик тош касаллиги ровожланиши имконият нисбати соғлом болалар гуруҳига нисбатан юқорилиги аниқланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, янги туғилган чақалоқларида дисметаболик нефропатиянинг ташхисоти ва истиқболли белгиларини аниқлаш учун ИЛ-6 нинг 174G гени генетик полиморфизмини ўрганиш усули самарали деб ҳисобланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Янги туғилган чақалоқларида дисметаболик нефропатиянинг ташхисоти ва истиқболли белгиларини аниқлаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2023 йил 18 мартдаги 04/1684-сон хат юборилган.
таклиф қилинган ташхисот усули янги туғилган чақалоқлар буйракларида қон айланиш бузилишини эрта ташхислашда ҳамда нефролитиаз, пиелонефрит ва тубуло-интерстициал буйрак зарарланиш ташхисот самарадорлигини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Когон туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими бўйича буйруқ (28.03. 2023 й; № 48), ҳамда Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими бўйича буйруқ (30.03.2023 й; №52) билан тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги буйраклар филтрацион қобиляти бузилишини эрта ташхислаш болалар орасида ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиш хавфини камайтириб, болалар орасида ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини пасайишига олиб келади шунингдек амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: буйраклар фаолиятини сақлаб қолиш бемор чақалоқларни ўта мураккаб трансплантация амалиётидан сақлаб қолади ҳамда ҳар бир бемор болага сарфланган маблағнинг 2800000 минг сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг бир неча баробарга камайиши билан асосланган. Хулоса: янги туғилган чақалоқларда буйраклар филтрацион тезлигини C-цистатин миқдорига кўра аниқлаш, шунингдек дисметаболик нефропатия (сийдик тош касаллигини) ривожланишини ҳомиладорлар қони таркибидаги витамин Д3, паратгормон ва калций орқали ўрганиш эскирган усулларга (қонда ва сийдикда мочевина ва креатинин миқдори) қараганда самарали бўлиб, бирламчи тизим ҳамда туғруқ комплекслари фаолияти учун тавсия этилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Янги туғилган чақалоқларда буйраклар қон айланиш бузилиши ташхисотига инновацион ёндашиш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2023 йил 18 мартдаги 04/1684-сон хат юборилган.
илмий янгиликларнинг амалиётга тадбиқ этилиши бирламчи бўғин шифокорларига ҳомиладор аёлнинг овқатланиш ва суюқлик қабул қилиш режимидан, генитал ва экстрагенитал касалликларидан келиб чиққан ҳолда чаҳқалоқларда дисметаболик нефропатия ривожланишини истиқбилини белгилаш имконини ҳамда уларни бирламчи бўғинда олиб бориш тактикасини тўғри танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими бўйича буйруқ (1.04. 2023 й; № 58) билан тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёллардан олинган маълумотлар таклиф этилаётган усул ёрдамида статистик қайта ишланади ва натижалар оналар ва болалар орасида остеопороз, сийдик йўллари инфекцияси ва болаларда рахит касаллиги учраш частотасини камайтириши амалиётда синалди ва тиббий-ижтимоий самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига ёндашиб ўтказилган таҳлиллар натижаларига асосланиб такомиллаштирилган ташхисот усули ишлаб чиқилган. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 980000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 370 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган ҳамда касалхонада даволаниш кунларини бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб етилишига еришилди. Хулоса: она қонидаги минераллар ҳамда унинг гормонал статуси ҳомилада ва туғилажак бола қонидаги яллиғланиш ситокинлари, минераллар ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғланишни ўрганиш чақалоқлар орасида буйрак касалликларини ерта ташхислаш ва даво чораларини самарадорлигини ошириш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Янги туғилган чақалоқларда буйрак қон айланиш бузилиши ташхисотига инновацион ёндашув” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан 2023 йил 18 мартдаги 04/1684-сон хат юборилган.
дисметаболик нефропатия билан касалланган болалар орасида ёввойи CC генотипи ташувчанлиги ҳолатида сийдик тош касаллиги ровожланиши имконият нисбати 3 баробардан юқорилиги исботланди. Ушбу кўрсатгич соғлом болалар гуруҳида жуда суст бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда ёввойи СС аллели ташувчиларида сийдик тош касаллиги ривожланиш хавфи 3,35 марта юқоридир Бу илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши дисметаболик нефропатияни оғир асоратлар билан асоратланиш ҳолатини олдини олади, даво муддатини қисқартириб, бемор болалар ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими бўйича буйруқ (1.04. 2023 й; № 58) билан тиббиёт бирлашмаси амалиётига жорий етилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дисметаболик нефропатия билан касалланган чақалоқларда ИЛ-6 нинг C-174 гени CC аллелини аниқлаш усули касалликни иммунопатогенетик ривожланиш механизмлари асосида бошқариш имконини беради ҳамда оғир асоратлар босқичига ўтишига тўсқинлик қилади. Бунда болалар орасида буйрак касалликлари туфайли ривожланувчи ногиронлик ҳолатларини олди олинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 18 кундан 8 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 2500000 мингдан 500000 сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 980 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади. Хулоса: она қонидаги минераллар ҳамда унинг гормонал статуси ҳомилада ва туғилажак бола қонидаги яллиғланиш цитокинлари, минераллар ва иммунологик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион узвий боғлиқлиги аниқланган янги туғилган чақалоқларда иммуногенетик таҳлиллар асосида ИЛ-6 нинг C-174 гени полиморфизмини аллеллар алмашинувини ўрганиш беморларда дисметоболик нефропатиянинг кейинги асоратларни (нефролитиаз, сийдик тош касаллиги) камайтиришга олиб келади, ҳамда 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 2000000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 980 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Дисметаболик нефропатия билан касалланган чақалоқларда ИЛ-6нинг C-174 генини аниқлаш усули» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 18 мартдаги 08/1684-сонли хат юборилган. Мухамедова Шахноза Толибовнанинг « Перинатал гипоксия кечаётган янги туғилган чақалоқлар дисметаболик нефропатиясида цитокинларнинг ген полиморфизми» мавзусида диссертатцион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро Давлат тиббиёт институтунинг 2023 йил 18 мартдаги 08/1684-сонли хати Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашига тақадим этилган. Илмий янгиликларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 1 нафар бемор ҳисобига давлат бюджетидан 2 000 000 млн. сўм ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 980 000 млн. сўм иқтисод қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish