Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Гузал Гайратовнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестицияларни бошқаришнинг илмий-методологик асослари”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Iqt239.
Илмий маслаҳатчи: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23/01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Болтабаев Махмуд Рустамович, и.ф.д., проф. Хонкелдиева Гузал Шеровна, и.ф.д., проф. Насимов Дилмурод Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибида фаолият кўрсатаётган корхоналарга инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарали бошқаришни ташкил этиш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “инвестиция” тушунчасининг узоқ муддатли ва капитал қўйилмаларни таваккал қилиб, тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бунинг натижасида фойда олиш ёки ресурслар салоҳиятининг чекланган шароитида келажакда бошқа фойдали самарага эришиш мақсадидаги иқтисодий категория мазмунига асосланган ҳолда “инвестицияларни бошқариш” тушунчаси қабул қилинган стратегия асосида инвестицион фаолиятни доимий равишда амалга ошириш ва ресурслар билан таъминланганлик устидан инвесторларнинг назорати нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхонаси стратегик ривожланишида инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолаш услуби инвестицияни бошқариш самарадорлиги интеграл кўрсаткич (рейтинг баҳоси)нинг “жуда қониқарсиз” (-5 дан - 2 гача), “қониқарсиз” (-1,99 дан - 1,0 гача), “йўл қўйилиши мумкин бўлган” (-0,99 дан 0 гача), “қониқарли” (0,1 дан 1,0 гача), “яхши” (1,1 дан 2,0 гача), “аъло” (2,1 ва ундан юқори) чегараларини қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
тўқимачилик корхонасини стратегик ривожлантиришда инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолашда инвестиция сиёсатини белгилаб берувчи даромад олиш ёки активлар қийматини оширишдан иборат мақсаднинг активлар турлари ва инвестиция портфелини бошқариш фаоллиги даражаси билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш жиҳатидан ёндашув асосланган;
тўқимачилик корхоналарида инвестицияни бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ички назорат механизми турли даражадаги бошқарувчиларнинг функционал ва малака даражасига кўра шахсий иштирокини баҳолаш асосида инвестицион фаолият жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда унинг натижаларидан бевосита манфаатдорлиги уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон тўқимачилик саноати тармоғи корхоналарининг маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестицияларни бошқаришнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инвестиция” тушунчасининг узоқ муддатли ва капитал қўйилмаларни таваккал қилиб, тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектларига такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бунинг натижасида фойда олиш ёки ресурслар салоҳиятининг чекланган шароитида келажакда бошқа фойдали самарага эришиш мақсадидаги иқтисодий категория мазмунига асосланган ҳолда “инвестицияларни бошқариш” тушунчаси қабул қилинган стратегия асосида инвестицион фаолиятни доимий равишда амалга ошириш ва ресурслар билан таъминланганлик устидан инвесторларнинг назорати нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган назарий-услубий материаллар олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Корпоративная стратегия и организационний дизайн” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларида инвестиция жараёни ҳамда уни бошқариш фаолиятига оид муҳим тушунчалар мазмунини кенгроқ англаш ҳамда улардан амалиётда фойдаланишда касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш ва кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхонаси стратегик ривожланишида инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолаш услуби инвестицияни бошқариш самарадорлиги интеграл кўрсаткич (рейтинг баҳоси)нинг “жуда қониқарсиз” (-5 дан - 2 гача), “қониқарсиз” (-1,99 дан - 1,0 гача), “йўл қўйилиши мумкин бўлган” (-0,99 дан 0 гача), “қониқарли” (0,1 дан 1,0 гача), “яхши” (1,1 дан 2,0 гача), “аъло”          (2,1 ва ундан юқори) чегараларини қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги №03/14-1808-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 5 та тўқимачилик корхоналарининг инвестиция жозибадорлиги рейтинг кўрсаткичи 2021 йилда 2020 йилга нисбатан ўртача 8,4 фоизга ошган;
тўқимачилик корхонасини стратегик ривожлантиришда инвестиция фаолиятини бошқариш самарадорлигини баҳолашда инвестиция сиёсатини белгилаб берувчи даромад олиш ёки активлар қийматини оширишдан иборат мақсаднинг активлар турлари ва инвестиция портфелини бошқариш фаоллиги даражаси билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш жиҳатидан ёндашувдан фойдаланиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги №03/14-1808-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги 5 та тўқимачилик корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан ўртача 12,3 фоизга ошган;
тўқимачилик корхоналарида инвестицияни бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ички назорат механизми турли даражадаги бошқарувчиларнинг функционал ва малака даражасига кўра шахсий иштирокини баҳолаш асосида инвестицион фаолият жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда унинг натижаларидан бевосита манфаатдорлиги уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги №03/14-1808-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги 5 та тўқимачилик корхоналарининг умумий харажатлар миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан ўртача 10,8 фоизга камайган;
Ўзбекистон тўқимачилик саноати тармоғи корхоналарининг маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги №03/14-1808-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси таркибидаги тўқимачилик корхоналарнинг узоқ муддатли истиқболдаги ишлаб чиқариш салоҳияти асосий кўрсаткичларини тармоқда юзага келувчи тенденциялар билан ўзаро мувофиқлаштириб бориш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish