Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Нурилло Абдурахим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анорни сақлашда экологик хавфсиз табиий биологик фаол моддалардан фойдаланиш технологияси”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Qx763
Илмий раҳбар: Абдуллаев Фазилжон Турсунович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Абдусатторов Бахтиёржон Абдуғаппор ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган анор навларининг меваларини сақлашда экологик хавфсиз табиий биологик фаол моддалар қўллашнинг сақланувчанликка таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор анор меваларини сақлашда хитозан ва унинг ҳосилалари асосидаги экологик хавфсиз табиий биологик фаол препаратлар билан ишлов берилганда мевасининг кимёвий таркиби ва органолептик кўрсаткичларининг сақланиб қолиши 6-8% га ошганлиги исботланган;
анор меваларини сақлашда унинг механик хоссалари сақланувчанлик хусусиятини ошишига тўғридан тўғри таъсир қилиши аниқланган ва пўстининг қалинлиги 3,0 мм бўлган мевалар 1,0-1,5 мм бўлганларига қараганда ўртача 35 кун ортиқ сақланиши исботланган;
анор меваларини сақлашда “Хитозан-0,2% ва цирка кислота-0,1% (1:1)” ва “Хитозан-0,2% ва глитсирризин кислота-0,1% (1:1)”ларни қўлланилиши натижасида меваларнинг сифат кўрсаткичлари, товарбоплигини 15% ошиши ва табиий вазн камайиш даражаси 15 % дан 5,0 % га пасайиши аниқланган;
анор мевасини сақлашда “Хитозан-0,2% ва цирка кислота-0,1% (1:1)” ва “Хитозан-0,2% ва глитсирризин кислота-0,1% (1:1)” препаратлар юқори антибактериал ва антимикробли хусусиятлари таъсирида касаллик тарқатувчи микроорганизмлар ривожланишини 15-20% га камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган анорнинг навларини совиткичли омборларда сақлашни илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
анор етиштириш ва сақлашга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун “Анорни сақлаш жараёнида экологик хавфсиз табиий биологик фаол моддалардан фойдаланиш технологияси илмий асослаш” номли тавсиянома ишлаб чиқилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-августдаги №07/34-06/791-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикамизнинг анорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари, совиткичли омборларида сақлашдаги соҳа мутахассислари ва ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар ҳамда илмий тадқиқотчилар учун қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Наманган вилояти Чуст туманидаги анорчиликка ихтисослашган “Рустамали Каримов” фермер хўжалиги 10,1 гектар майдонида етиштирилган анор ва Поп туманидаги “Наманган Агро Логистиc” фермер хўжалигига тегишли 200 тонна сиғимли совиткичли омборда 100 тонна анор ҳажмига нисбатан узоқ муддат сақлаш бўйича тажриба натижалари жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-августдаги №07/34-06/791-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган технология асосида сақлаш жараёни амалга оширилганда 61380,0 минг.сўм даромад олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 51 % га эришилган.
Фарғона вилояти Қува туманидаги анорчиликка ихтисослашган “Лазизбек ёш боғбон” фермер хўжалигида 15,7 гектар майдонида етиштирилган анор ва “Учтол мева шарбати” фермер хўжалигига тегишли 300 тонна сиғимли совиткичли омборда 100 тонна анор ҳажмига нисбатан узоқ муддат сақлаш бўйича тажриба натижалари жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-августдаги №07/34-06/791-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган технология асосида 78230,0 минг.сўм даромад олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 65% ни ташкил этган.
Андижон вилояти Андижон туманидаги “СПЕ ва КИТИ Андижон ИТС”да 10,3 гектар ва илмий-тадқиқот станциясига тегишли 150 тонна сиғимли совиткичли омборда 100 тонна анор ҳажмига нисбатан узоқ муддат сақлаш бўйича тажриба натижалари жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 7-августдаги №07/34-06/791-сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган технология асосида 69805,0 минг.сўм даромад олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 55% ни ташкил этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish