Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Мунира Aбдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Обструктив уйқу апноэсида сурункали мия ишемиясининг клиник ва патогенетик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1538.
Илмий рахбар: Гафуров Бахтиёр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Махамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт  университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли оғирликдаги обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморларда церебрал қон томирлари бузилишлари механизмлари ва хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни даволаш ва олдини олиш бўйича тавсия ва таклифлар чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
обструктив уйқу апноэси  билан хасталанган беморларда псевдобулбар бузилишлар билан биргаликда жорий ҳодисаларга нисбатан амнезия, кундузги тетиклик даражасининг пасайиши ва оғир астения билан намоён бўлувчи клиник-неврологик ва нейрокогнитив хусусиятлар аниқланган; 
обструктив уйқу апноэси  бўлган беморларда тунги уйқу тузилишида тез-тез уйғониш билан бирга чуқур секин уйқу (delta-уйқуси) улуши кескин камайиши ва миянинг глимфатик тизими функциясининг бузилиши сабабли обструктив уйқу апноэдаги когнитив ва ҳиссий бузулишлар ривожланиши аниқланган;
обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморларда кўкрак қафаси ички манфий босими ҳисобига миянинг магистрал томирларида оғир веноз етишмовчилиги аниқланган;
обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморларда сурункали мия ишемиясини даволаш РАР-терапияси ва венотонизация терапиясининг комбинацияси кўринишидаги комплекс ёндашув билан оптималлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази экспертлар кенгашининг 2023 йил 23 июндаги 5-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: обструктив уйқу апноэси билан хасталанган беморларда псевдобулбар бузилишлар билан биргаликда жорий ҳодисаларга нисбатан амнезия, кундузги тетиклик даражасининг пасайиши ва оғир астения билан намоён бўлувчи клиник неврологик ва нейрокогнитив хусусиятлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг Кўп тармоқли Клиникасида, Тошкент вилояти соматик касалхонасида ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморни шифокорга дастлабки мурожаъати пайтида аниқланган обструктив уйқу апноэга хос бўлган шикоятлари обструктив уйқу апноэ билан кечувчи мия сурункали ишемияси хақида ўз вақтида шубҳа қилиш ва ушбу ҳолатни махсус когнитив ва сомнологик текширувлар билан эрта аниқлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: обструктив уйқу апноэга хос бўлган шикоятларни аниқлаш бемор билантахминан 3-4 дақиқали суҳбати давомида аниқланиши махсус пул харажатлари билан боғлиқ текширувларни талаб қилмайди ва қабулхонада беморни текшириш вақтида махсус шкалалар бўйича ажратиб танлаш имконини беради. Хулоса: беморда обструктив уйқу апноэга хос бўлган шикоятларни аниқлаш учун шифокорданкам вақт талаб қилинади, бироқ беморни махсус шкалалар ёрдамида кейинги текширувлар учун ўз вақтида танлаб ажратиб олишга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Обструктив уйқу апноэсида сурункали мия ишемиясининг клиник ва патогенетик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш буйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 28 апрел 01/08-658-сонли хулосаси юборилган.
иккинчи илмий янгилик: обструктив уйқу апноэси бўлган беморларда тунги уйқу тузилишида тез-тез уйғониш билан бирга чуқур секин уйқу (delta-уйқуси) улуши кескин камайиши ва миянинг глимфатик тизими функциясининг бузилишига, зарарли метаболитларни чиқаришда қийинчиликларга олиб келиши оқибатида  когнитив ва ҳиссий бузулишларнинг ривожланишига сабаб бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг Кўп тармоқли Клиникасида, Тошкент вилояти соматик касалхонасида ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: delta уйқуси давомийлигининг пасайиши уйқу самарадорлигининг пасайишига олиб келади, натижада кундузги уйқучанлик пайдо бўлади. Шуни ҳисобга олиб, беморнинг ҳаёт сифати ёмонлашади, унинг иш қобилияти пасаяди, беморнинг машина рулида ухлаб қолиши туфайли йўл-транспорт ҳодисалари хавфи ортади, бу охир-оқибат касалланиш, ногиронлик ва ўлимни оширади. обструктив уйқу апноэни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ушбу ҳолатларнинг олдини олади ва ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларни, шунингдек, мия травматик шикастланиши билан оғриган беморларни даволаш нархи 10 кун касалхонада бўлиш учун ҳар бир бемор учун 6.011.050 сўм туради. обструктив уйқу апноэни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш сурункали мия ишемияси кечишини яхшилаши ва унинг ривожланишини камайтириши мумкин, бу эса стационар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтиради ва унинг нархини пасайтиради. обструктив уйқу апноэ даволанмаса, инсулт хавфи (ишемик ёки геморрагик турдаги), энцефалопатиянинг деменция босқичига ўтиши ортади. Ушбу тоифадаги беморларни даволаш ва реабилитация қилиш харажатлари ҳар бир бемор учун йилига 6.011.050 дан 18.033.150 сўмгача. Хулоса: сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда обструктив уйқу апноэни ўз вақтида даволаш СМИ ривожланишини секинлаштиради ва бошқа патологияларни (биринчи навбатда инсулт, деменция), ногиронлик, ўлимни олдини олади ва харажатларни 2-5 баравар камайтиради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Обструктив уйқу апноэсида сурункали мия ишемиясининг клиник ва патогенетик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 28 апрел 01/08-658-сонли хулосаси юборилган.
учинчи илмий янгилик: обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморларда кўкрак қафаси ички манфий босими ҳисобига миянинг магистрал томирларида оғир веноз етишмовчилиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг Кўп тармоқли Клиникасида, Тошкент вилояти соматик касалхонасида ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Инструментал тадқиқотлар давомида сурункали мия ишемияси билан оғриган беморлар, қоида тариқасида, миянинг магистрал томирларининг допплерографияси томонидан текширилади. Ушбу текширув давомида веноз тиқилиши кўринишидаги аниқланган ўзгаришлар ушбу беморларда обструктив уйқу апноэни ўз вақтида шубҳа қилиш ва уларни ушбу патологияни кейинги текшириш ва даволаш учун юбориш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миянинг магистрал томирларининг допплерографияси сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларни текшириш стандартига киритилган. Ушбу процедура нархи ҳар бир бемор учун ўртача 87,500 сўмдан баҳоланмоқда. Шу билан бирга, реоэнцефалография арзонроқ нархга эга – ўртача 34,070 сўм, бу миянинг магистрал томирларининг допплерография нархидан 2 баравар кам. Бизнинг тадқиқотимизга асосланиб, реоэнцефалография кўпроқ маълумотга эга эканлиги ва касалликнинг олдинги босқичида обструктив уйқу апноэга хос бўлган ўзгаришларни аниқлашга ва терапияни эрта бошлашга имкон бериши аниқланди. Хулоса: сурункали мия ишемияси билан оғриган беморларда мунтазам реоэнцефалография касалликни энг енгил даражада эрта аниқлаш, обструктив уйқу апноэ учун хос бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва бу ҳолатни ўз вақтида даволашни бошлаш имконини беради, шу билан сурункали мия ишемияси ривожланишининг секинлаштириш, асоратларни олдини олишга ёрдам беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Обструктив уйқу апноэсида сурункали мия ишемиясининг клиник ва патогенетик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 28 апрел 01/08-658-сонли хулосаси юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: обструктив уйқу апноэси  бор сурункали мия ишемияси билан касалланган беморларда венотоник ва PAP-терапия каби муолажалардан комплекс фойдаланиш кўрсатилинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг Кўп тармоқли Клиникасида, Тошкент вилояти соматик касалхонасида ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 апрел  8н-з/200-сон хулосаси билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Стандарт PAP-терапиясидан ташқари, венотонизация терапияси обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморлар учун кўрсатилади, бу эса тикланишни тезлаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, сурункали мия ишемияси ва обструктив уйқу апноэ билан оғриган беморларда инсулт, деменция хавфини олдини олиш ёки камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: PAP-терапия учун асбобларнинг нархи, уларнинг нисбатан юқори нархига қарамай (битта бемор учун битта қурилманинг нархи тахминан 3-15 миллионни ташкил қилади, ишлаб чиқарувчига, мураккаблик даражасига, қурилманинг қўшимча функциялари мавжудлигига боғлиқ) йиқилиш туфайли йўлларда жароҳатларнинг олдини олиш орқали иқтисодий фойда рулда ухлаш, инсулт, деменция каби даволаш 18.033.150 сўмдан ортиқни ташкил қилувчи қиммат муолажалардан фойдалироқдир. Давлат учун бу қўшимча ишчи контингентдан маҳрум қилувчи юқори ногиронлик сонини оширади ва ушбу беморларни реабилитация қилиш учун қўшимча харажатларни талаб қилади. Хулоса: PAP-терапия учун асбобларнинг нисбатан юқори нархига қарамай, ушбу даволаш усули самарали бўлиб, касалхонада қолиш муддатини, касалхонага ётқизиш частотасини йилига 3 баравар камайтиришга, инсулт, жароҳатлар ва деменция хавфини камайтиришга имкон беради, бу эса давлат бюджетини сезиларли даражада тежайди ва иш жойларида аҳолииш фаолиятини давом эттиришга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш: «Обструктив уйқу апноэсида сурункали мия ишемиясининг клиник ва патогенетик хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2023 йил 28 апрел 01/08-658-сонли хулосаси юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish