Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурджанов Бобир Тохир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки парракли гинкго (Гинкго билоба Л.) биоекологияси ва кўпайтириш технологияси”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиоратсияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx686
Илмий раҳбар: Бердиев Эркин Турдалиевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдухалил, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Темиров Элдор Эргашбоевич , биология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент ва Навоий вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларида икки парракли гинкго (Гинкго билоба Л.) реликт дарахт турини уруғидан кўпайтириш имкониятларини тадқиқ қилиш ҳамда стандарт кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гинкго мева ва уруғларини интродуксия шароитларида октябрнинг И декадасида технологик етилиши, ўртача мева оғирлиги 6,88±0,12 г., 1000 та уруғларнинг оғирлиги – 2,274 кг, 1 кг тозаланган уруғларида 550-600 дона уруғлари мавжудлиги аниқланган;
гинкго уруғлари терилгандан сўнг 3 ой қуруқ сақлаш, кейин музлатгичда +7°С гача ҳароратда 1 ой стратификатсия қилиш ва апрел ойи бошида очиқ грунтга экиш, уруғларини тупроқдан униш қобилятини 78% бўлиши исботланган;
гинкго уруғкўчатлари донадор қум билан мулъчалаш уларни униш қобилиятини ошириши ва 1 пог. метр эгатда 64 дона ёки 1 гектар кўчатзорда 588,65 минг дона 2 йиллик стандарт кўчатлар етиштириш имкониятлари мавжудлиги аниқланган;
гинкго уруғларини экишгача қуруқ ҳолда сақланган, 48 соат сувда ивитиб, 2 ой стратификатсия қилинган уруғларни К-15 контейнеридаги униш даражаси 93%, К-6 контейнерида 95% ни ташкил этиши аниқланган;
гинкгонинг уруғчи дарахт яшил баргларда С витамини 35,8 мг%, сарғайган баргларида 34,4 мг%, В6 витамини мос равишда чангчи дарахтда 13,1 мг% ва 25,6 мг%, уруғчи дарахт баргларида 18,9 мг% ва 28,3 мг% миқдорида мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Икки парракли гинкгони кўпайтириш ва стандарт кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари учун «Икки парракли гинкгони кўпайтириш ва уруғкўчатларини парваришлаш бўйича тавсиянома» тасдиқланган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 05/21-5719-сон маʼлумотномаси). Ушбу тавсиянома доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган ўрмон ва фермер хўжаликларида хам қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтининг Дархон тажриба стантсиясида гинкгонинг уруғидан кўпайтириш ишланмаси 0,2 гектар майдонга жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 05/21-5719-сон маʼлумотномаси). Бунинг натижасида гинкго кўчатларини етиштириш орқали гектарига 783099,85 минг сўм иқтисодий самарадорлик олишга эришилган;
Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти Навоий чўл худудларида ўрмончиликни ривожлантириш Илмий Маркази иссиқхонасида гинкгонинг контейнерларда ёпиқ илдизли кўчатлари етиштириш технологияси жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги 05/21-5719-сон маʼлумотномаси). Натижада гинкгонинг 5700 та ёпиқ илдизли кўчатлари етиштирилган, она боғи ташкил этилган ва келажакда чўл худудида гинкгонинг уруғ хом-ашёсини тайёрлаш манбаси яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish