Sayt test rejimida ishlamoqda

Искандарова Дилнозахон Эргашевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё вилоятида инсултнинг клиник-эпидемиологик хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.Phd/Tib2470.
Илмий раҳбар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Мирджураев Элбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Махамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бош мия инсултининг клиник-эпидемиологик хусусиятларини ҳисобга олган холда асосий хавф омилини касалликка таъсирини аниқлаш ва шу бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишемик инсултни геморрагик инсултга нисбатан анемиянинг таъсирида ривожланган томирлар деворининг эндотелиал дисфункцияси, гемостатик зўриқиш ва қоннинг реологик хусусиятларини ўзгариши ҳисобига аёлларда эркакларга нисбатан кенг тарқалиши ва авж олиши аниқланган; 
бош мия қон айланиши ўткир бузилишининг кечишида анемияси бор беморларда симптомларнинг секин регресси (бир неча ҳафтадан 1 неча ойгача), қайталанишга тенденцияси, ўлим сонининг кўплиги аниқланган;
бош мия инсулти билан касалланган анемияси бор беморларда нейровизуализацион ташхис усулларида артерия қон таъминоти хавзасига мос келмайдиган инфаркт ўчоқлари  аниқланган;
илк бор анемияси бор беморларга церебрал инсултда турғун неврологик дефицитни олдини олишга қаратилган даво темир препарати қўллаш билан такомиллаштирилган    

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тошкент педиатрия тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 4 майдаги 03/884-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича соғлиқни сақлаш Вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 9 сентабрдаги 03/1992-сонли хати юборилган).
биринчи илмий янгилик: ишемик инсултни геморрагик инсултга нисбатан анемиянинг таъсирида ривожланган томирлар деворининг эндотелиал дисфункцияси, гемостатик зўриқиш ва қоннинг реологик хусусиятларини ўзгариши ҳисобига аёлларда эркакларга нисбатан кенг тарқалиши ва авж олиши аниқланиб, керакли муолажаларни кўрсата оладиган муассасаларга юборилган, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтирилганлиги 2022 йил 15 сентябрдаги (2023-йил 4-июнда қайта рўйхатга олинган) 99-сонли буйруқлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва 2022 йил 10 сентябрдаги 14-сон буйруқ билан Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2022 йил 16 ноябрда 8н-з/611-сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритмлардан фойдаланиш маълум худудларга хос бўлган инсултнинг хавф гуруҳларини тўғри шакллантириш ва профилактика қилиш ҳамда даволашга комплекс ёндошиш орқали ногиронликни олдини олишда самарадорликни оширган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) шаклланган инсултнинг хавф гуруҳларида анемияни аниқлаш оддий ва самарали текширув усули бўлиб, исталган бирлмачи бўғин лабораторияларида аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинган; 2) таклиф этилган алгоритмлар асосида инсултнинг хавф омилини шакллантириш ва аниқлаш нафақат невролог, балки умумий амалиёт шифокори, терапевт ва гематологлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг керак бўлмаслиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар янги кадр тайёрлашнинг шарт эмаслиги ҳисобига  иқтисод қилинишига эришилган. Хулоса: инсулт ривожланишини олдини олишда инсултнинг хавф гуруҳидаги шахсларда анемия ва унинг турини ташхислаш ва бошқа хавф омилларини аниқлаш ишлаб чиқилиб, касаллик ривожланиши ва унинг оқибатлари билан боғлиқ бўлган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 944 201 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: бош мия қон айланиши ўткир бузилишининг кечишида анемияси бор беморларда симптомларнинг секин регресси (бир неча ҳафтадан 1 неча ойгача), қайталанишга тенденцияси ошиши, ўлим сони кўпайиши аниқланганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигида  2022 йил 16 ноябрда 8н-з/611-сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан ҳасталанган беморларда анемияни аниқлаш (арид зоналар кўп аниқланди) ва шунга кўра даво муолажаларига комплекс ёндошиш орқали 65 % (n=15753) фалажлик, нутқ бузилиши ва бошқа невростатусдаги турғун ҳаёт сифатини пасайтирувчи ноқисликлар каби ногиронлик билан боғлиқ асоратларни камайишига эришилган; 2) инсултнинг  қайталаниш тендецияси 49,3 % га пасайган; 3) инсултдан сўнг ўлим кўрсаткичлари 1,5 баробаргача камайишига эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан хасталанган беморларни даволашда анемия ва унинг турини аниқлаш ҳамда инсултни даволашда уни инобатга олган холда комплекс ёндошиш касалхонада даволаниш ўртача 10,5 кундан 7 кунгача кунга қисқартирилиб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 3 304 703 сўм 50 тийинга камайтирган (РШТЁИМСФ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 944 201 сўмни ташкил қилади); 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 77 764 сўм тендер орқали олинган дори воситалари, 1 кунга ўртача 74 625 сўм тендерсиз дори воситалари сарфланади). Хулоса: бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан хасталанган беморларда анемия мавжудлиги касалликни оғир кечиши ва ўлимга сабаб бўлувчи омиллардан бири эканлиги исботланиб, унинг турини аниқлаш ҳамда инсултни даволашда ҳамрох касалликларни инобатга олиш орқали даволаш самарадорлиги NIHSS, Глазго шкаласи, Скандинавия шкаласи, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шкаласи, Оргогозо ва Оригинал шкалалари орқали кўрсатиб берилди; бунда ногиронликка олиб келувчи асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари 1,5 баробар камайишига эришилган; 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини кунига 944 201 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: бош мия инсулти билан касалланган анемияси бор беморларда нейровизуализацион ташхис усулларида артерия қон таъминот ҳавзасига мос келмайдиган инфаркт ўчоқлари аниқланиши давони эрта ва дифференциал бошлаш иконини бериши, асорталарни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириши Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигида  2022 йил 16 ноябрда 8н-з/611-сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бош мия инсулти билан хасталанган беморларда клиник белгилар ҳар доим ҳам бош миянинг зарарланиш ўчоғи ва табиатига мос келмаслиги, шу боис ҳар бир холатда нейровизуализацион ташхис усулларидан фойдаланиб индивидуал ёндошиш касалликни эрта ва тўғри даволашни ташкил этишдаги аҳамияти кўрсатилган, шу орқали ногиронликка олиб келувчи оғир асоратларни камайтириш, ўлим кўрсаткичларини қисқартириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) инсултнинг ўткир даврида аниқ маълумот берувчи, самарали ва безарар текширувлардан МСКТ ўзи кифоя ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан ресурсларни тежашга хизмат қилади; 2) касалликнинг дастлабки кунидаёқ МСКТ (бош мия) текшируви ўтказилиши ва текширув хулосасига асосланиб давони дифференециал ва эрта бошлаш юқори даво натижасини таъминлайди. Натижада иқтисодиётга зарар келтирувчи меҳнат қобилиятига яроқли аҳоли орасида ногиронлик ва ўлим кўрсаткичларини камайтиради; 3) ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 61,9 % камайтириш имконини беради. Хулоса: бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан хасталанган беморлар жойлардаги тез тиббий ёрдам муассасаларида касалликнинг илк давридаёқ юқоридаги текширув усулларидан фойдаланиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 190 000 сўмга (Сурхондарё вилоятидаги шахсий клиникалардаги ўртача аниқланган прескурантга нисбатан) иқтисод қилиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор анемияси бор беморларга церебрал инсултда турғун неврологик дефицитни олдини олишга қаратилган даво темир препарати қўллаш билан такомиллаштирилганлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигида  2022 йил 16 ноябрда 8н-з/611-сон билан тасдиқланган). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инсултни даволашнинг дастлабки кунларидаёқ беморларда анемия ва унинг турини аниқлаш (темир танқислиги анемияси 75 %), шунга кўра инсултни даволаш стандартига қўшимча темир (III) гидрооксидининг сахарозли комплексидан фойдаланиш касалликни нисбатан енгил кечиши, оғир асоратлар ва ўлим сонини камайиши, пайдо бўлган неврологик дефицитларни яхшироқ тикланиши исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7 кунгача кунга қисқартирилиб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 3 304 703 сўм 50 тийинга камайтирган (РШТЁИМСФ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 944 201 сўмни ташкил қилади);  2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 77 764 сўм тендерсиз дори воситалари, 1 кунга ўртача 74 625 сўм тендер орқали олинган дори воситалари сарфланади), озиқ-овқатга бўлган харажатлар камайган (1 кунга 18 329 сўм); 3) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан нейро-реабилитация бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан хасталанган беморларни даволашда инсултнинг хавф омиллари ва ҳамрох касалликлари, жумладан, темир танқислиги анемиясини инобатга олиб ёндошиш касаллик оғир кечишининг олдини олади, турғун неврологик асоратларни камайтиради; уларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига ўртача бюджет маблағларини 3 304 703 сўм 50 тийинга иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish