Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Бекжон Салиховичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш: таълим тизими мисолида”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1012.
Илмий раҳбар: Муҳитдинова Феруза Абдурашитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Эшмуҳаммат Омонтурдиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Асадов Шавкат Ғайбуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор нуқсонлари хусусиятларидан келиб чиқиб, барча даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги асослантирилган;
ногиронлиги бўлган болаларнинг таълимига оид ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни таъминлаш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишни таълим муассасалари билан бирга давлат органлари  таъминлаши шартлиги асослантирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан зарур реабилитация ва абилитация қилиш чораларини амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш  лозимлиги асослантирилган;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш мақсадида уларнинг  умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, профессионал таълими зарурият бўлганда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: Ногиронлиги бўлган шахслар таълими тизимини янада такомиллаштириш масалалари тадқиқотчи хулосаларидан олинган натижалар асосида:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор нуқсонлари хусусиятларидан келиб чиқиб, барча даражалардаги таълим ташкилотларида таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш учун бутун умри давомида таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш зарурлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 15-октябрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-641-сонли Қонуни 38-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони юридик бошқармасининг 2022-йил 17-ноябрдаги 1-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ногиронлиги бўлган шахсларнинг бутун умри давомида таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ногиронлиги бўлган болаларнинг таълимига оид ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни таъминлаш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишни таълим муассасалари билан бирга давлат органлари  таъминлаши шартлигига оид таклифи “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддаси иккинчи қисмини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони юридик бошқармасининг 2022-йил 17-ноябрдаги 1-11-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши орқали давлат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши учун таълим муассасаларида зарурий шарт-шароит яратилишига масʻул этиб белгиланишига хизмат қилган;   
мактабгача таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан зарур реабилитация ва абилитация қилиш чораларини амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш  лозимлигига оид таклифидан 2020-йил 15-октябрдаги 641-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси иккинчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 18-августдаги 04/3-09-6963-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалда жорий этилиши  ҳар бир мактабгача таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган болаларга нисбатан зарур реабилитация ва абилитация қилиш чораларини амалга оширилиши учун муайян стандартлар жорий этилишига хизмат қилган;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ва ўз қобилиятини янада тўлиқроқ ривожлантириш мақсадида уларнинг  умумий ўрта ва ўрта махсус таълими, профессионал таълими зарурият бўлганда ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилишига оид таклифдан 2020-йил 15-октябрдаги 641-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси биринчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2022-йил 18-августдаги 04/3-09-6963-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалда жорий этилиши ногиронлиги бўлган шахснинг таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишнинг эгилувчан механизмининг белгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish