Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамарасулов Дилмурод Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд давлат университетининг тарихий илдизлари ва тараққиёт босқичлари”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar802.
Илмий раҳбар: Ғойибов Бобир Собирович тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Саидов Илхом Мухиддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд давлат университетининг тарихий илдизлари ва тараққиёт босқичларини аниқлаш ва унинг хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд ҳудудида илк ўрта асрларданоқ бир неча ёзув турларининг (суғдий, туркий, форсий, эроний, арабий) мавжуд бўлганлиги, улар муайян мактабларда ўргатилганлиги, унда диний ва дунёвий фанларнинг биргаликда ривожлангани ҳамда бунинг замирида Марказий Осиёда ХВ-ХВИ асрларда “Уйғониш даври”-“Ренессанс”нинг иккинчи даври юз берганлиги далилланган;
ХИХ аср охири - ХХ аср бошларига келиб Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ва ўнлаб мадрасаларнинг ўз фаолиятини давом эттирганлиги, шаҳардаги илмий-маъанавий муҳитнинг тарихий асосларга эга эканлиги Совет давлати маъмурияти томонидан ҳисобга олинган ҳолда Олий педагогика институти (1927 йил) ташкил этилганлиги ва ушбу институт тараққий этиб, университет даражасига қадар ривожланганлиги асослаб берилган;
Олий педагогика институти замирида шакллантирилган Самарқанд давлат университетининг тарихий илдизлари Мирзо Улуғбек даврида вужудга келганлиги, 1927 йилдан қайта ташкил этилганлиги, совет тоталитар тузуми шароитида халқ хўжалигининг турли соҳалари учун кадрлар тайёрлаб берганлиги ҳамда бу даврни университетнинг муҳим тараққиёт босқичи сифатида талқин қилиш тарихий ҳақиқатга мос келиши аниқланган;
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши Самарқанд давлат университетининг янги тараққиёт даври учун муҳим имкониятларга йўл очганди, бу эса университетда 1991-2016 йилгача бўлган даврда бир қатор фанлардан илмий мактаблар яратилишига асос бўлганлиги, 2017 йилдан университет жамоасидаги ижодий муҳит, ўқув шаклларининг кенгайиши, талабалар сонининг кўпайиши, таркибий тузулмаларнинг кенгайиши натижасида илмий тадқиқот марказлари, институтлар ва филиалларнинг очилиши университетни флагманлик даражасигача бўлган йўл билан бирга ривожланганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд давлат университети тарихий илдизлари ва тараққиёт босқичларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Самарқанд ҳудудида илк ўрта асрларданоқ бир неча ёзув турларининг (суғдий, туркий, форсий, эроний, арабий) мавжуд бўлганлиги, улар муайян мактабларда ўргатилганлиги, унда диний ва дунёвий фанларнинг биргаликда ривожлангани ҳамда бунинг замирида Марказий Осиёда ХВ-ХВИ асрларда “Уйғониш даври”-“Ренессанс”нинг иккинчи даври юз берганлиги, ХИХ аср охири - ХХ аср бошларига келиб Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасаси ва ўнлаб мадрасаларнинг ўз фаолиятини давом эттирганлиги, шаҳардаги илмий-маъанавий муҳитнинг тарихий асосларга эга эканлиги Совет давлати маъмурияти томонидан ҳисобга олинган ҳолда Олий педагогика институти (1927 йил) ташкил этилганлиги ва ушбу институт тараққий этиб, университет даражасига қадар ривожланганлигига доир илмий натижалардан “Оʻзбекистон тарихи” телеканалида 2021 йил 15 июнда “Тақдимот” ва 2021 йил 21 июлда эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувларининг ссенарийларини яратишда фойдаланилган (Оʻзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУКнинг 2021 йил 15 июндаги 02-40-1008-сон ва 2021 йил 6 июлдаги 02-40-1133-сон маълумотномалари). Мазкур натижалар Самарқандда олий таълимнинг тарихий илдизларига доир билимларни бойитишга хизмат қилган;
Олий педагогика институти замирида шакллантирилган Самарқанд давлат университетининг тарихий илдизлари Мирзо Улуғбек даврида вужудга келганлиги, 1927 йилдан қайта ташкил этилганлиги, совет тоталитар тузуми шароитида халқ хўжалигининг турли соҳалари учун кадрлар тайёрлаб берганлиги ҳамда бу даврни университетнинг муҳим тараққиёт босқичи сифатида талқин қилиш тарихий ҳақиқатга мос келиши, Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши Самарқанд давлат университетининг янги тараққиёт даври учун муҳим имкониятларга йўл очганди, бу эса университетда 1991-2016 йилгача бўлган даврда бир қатор фанлардан илмий мактаблар яратилишига асос бўлганлиги, 2017 йилдан университет жамоасидаги ижодий муҳит, ўқув шаклларининг кенгайиши, талабалар сонининг кўпайиши, таркибий тузулмаларнинг кенгайиши натижасида илмий тадқиқот марказлари, институтлар ва филиалларнинг очилиши университетни флагманлик даражасигача бўлган йўл билан бирга ривожланганлигига доир илмий хулосалардан “Ўзбекистонда таълим тизими тарихи” номли дарсликни ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сонли Қарори асосида Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 27 сентябр 10-4151-сон маълумотномаси). Бу эса талабаларнинг Самарқандда замонавий олий таълимнинг вужудга келиши борасидаги билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish