Sayt test rejimida ishlamoqda

Буриев Завқиддин Тошпўлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Россия империяси томонидан Туркистон ўлкасининг Каспиёрти вилоятига аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари (ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошлари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1298.
Илмий раҳбар: Ғоффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшод Жамолиддинович, тарих фанлари доктори; Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Россия империясининг Каспиёрти вилоятидаги аҳолини кўчириш сиёсатининг моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каспиёрти вилоятида Россия империяси томонидан ташкил қилинган ҳарбий маъмурият томонидан маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ушбу ҳудудда заводлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш, ерости қазилмаларини излаб топиш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилиш ва савдо-сотиққа жалб қилиш каби вазифаларни белгиланиши марказий ҳокимият органларининг аҳолини кўчириш сиёсати билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқилишига туртки бўлганлиги асосланган;
 Россия империяси томонидан Туркистоннинг Каспиёрти, Еттисув вилоятларини казаклар иштирокида мустамлакага айлантириш сиёсатининг амалиётига асосланиб деҳқонлар, шаҳар камбағалларини Россиядан оммавий равишда кўчириб келтирилиши аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим билан боғлиқ ижтимоий муаммоларнинг оғирлашишига олиб келганлиги очиб берилган;
Каспиёрти вилоятига аҳолини  кўчириб келтирилишда казаклардан ташқари крестянлар, хизмат муддатини ўтаб бўлган, ўз оилаларини келтириб ҳамда гарнизондан ташқарида яшаш ҳуқуқига эга бўлган оддий аскарлар ва ҳатто қалмоқлар ҳам кўчирилган бўлса-да, янги ҳудудларга муайян табақалардаги рус аҳолисини кўчириб келтириш йўли билан ушбу ҳудуддаги ҳукмронликни мустаҳкамлаш тамойиллари империянинг мустамлакачилик сиёсатида муҳим рол ўйнаганлиги очиб берилган;
Каспиёрти вилоятини мустамлакага айлантиришда, туб аҳолининг ерини мустамлакачи маъмурият ва айниқса, кўчириб келтирилган рус крестянлари ва казаклар учун тортиб олиши, ер ва сувдан фойдаланишдаги анъанавий тизимни жиддий бузиб юборган солиқ – ўлпон тизимининг жорий қилиниши ҳамда кўчиб келганларга сувдан фойдаланишда катта имтиёзлар берилиши (асосан туб аҳоли ҳисобидан) каби мустамлакачилик ёндашуви ижтимоий-иқтисодий аҳволга катта салбий таъсир ўтказганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Россия империяси томонидан Каспиёрти вилоятида олиб борилган аҳолини кўчириш сиёсати мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Каспиёрти вилоятида Россия империяси томонидан ташкил қилинган ҳарбий маъмурият томонидан маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ушбу ҳудудда заводлар қуриш, балиқчиликни ривожлантириш, ерости қазилмаларини излаб топиш, камбағал қатламни меҳнат билан банд қилиш ва савдо-сотиққа жалб қилиш каби вазифаларни белгиланиши марказий ҳокимият органларининг аҳолини кўчириш сиёсати билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқилишига туртки бўлганлиги, Россия империяси томонидан Туркистоннинг Каспиёрти, Еттисув вилоятларини казаклар иштирокида мустамлакага айлантириш сиёсатининг амалиётига асосланиб деҳқонлар, шаҳар камбағалларини Россиядан оммавий равишда кўчириб келтирилиши аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ҳамда таълим билан боғлиқ ижтимоий муаммоларнинг оғирлашишига олиб келганлигига оид натижалардан “Ўзбекистонда таълим тизими тарихи” номли дарсликнинг “Туркистонда рус таълим даргоҳлари тарихи” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сонли Қарори асосида Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 10-3828-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Россия империяси давридаги таълим тизимидаги ўзгаришларнинг туб аҳолига таъсири бўйича обектив қарашларни шаклланишига имкон берган;
Каспиёрти вилоятига аҳолини  кўчириб келтирилишда казаклардан ташқари крестянлар, хизмат муддатини ўтаб бўлган, ўз оилаларини келтириб ҳамда гарнизондан ташқарида яшаш ҳуқуқига эга бўлган оддий аскарлар ва ҳатто қалмоқлар ҳам кўчирилган бўлса-да, янги ҳудудларга муайян табақалардаги рус аҳолисини кўчириб келтириш йўли билан ушбу ҳудуддаги ҳукмронликни мустаҳкамлаш тамойиллари империянинг мустамлакачилик сиёсатида муҳим рол ўйнаганлиги, Каспиёрти вилоятини мустамлакага айлантиришда, туб аҳолининг ерини мустамлакачи маъмурият ва айниқса, кўчириб келтирилган рус крестянлари ва казаклар учун тортиб олиши, ер ва сувдан фойдаланишдаги анъанавий тизимни жиддий бузиб юборган солиқ – ўлпон тизимининг жорий қилиниши ҳамда кўчиб келганларга сувдан фойдаланишда катта имтиёзлар берилиши (асосан туб аҳоли ҳисобидан) каби мустамлакачилик ёндашуви ижтимоий-иқтисодий аҳволга катта салбий таъсир ўтказганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2022-йил 28 июлдаги 02-06-1193-сон маълумотномаси). Натижалар Россия империясининг Туркистон ўлкасидаги мустамлакачилик сиёсати бўйича телетомошабинларнинг билим ва тасаввурларини кенгайтириш хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish