Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиғаниева Ситорабону Муродулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2814
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирджалилова Дилдора Шухратовналар, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат архитектура ва қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш материаллари бозорини ўрганиб, Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқишга оид амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган кичик тадбиркорлик субектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача миқдорида кафиллик ҳамда маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қиммат импорт қилинувчи ҳом-ашёни сотиб олишда имтиёзлар бериш таклифи асосланган;
қурилиш материаллари бозорини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда позициялаш ҳамда қурилиш материаллари бозорини барқарорлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
мамлакатга 5 турдаги энергия тежамкор ва экологик (яшил) қурилиш материаллари ва хом ашёларни импорт қилишда нол божхона ставкасини қўллаш асосида қурилиш материаллари бозорида экологик хом ашёлардан фойдаланишни кенгайтириш таклифи асосланган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг иқтисодий кўрсаткичларининг эконометрик моделлари ва прогноз ссенарийлари   ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон қурилиш материаллари бозорини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш йўлларини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар асосида:
қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган кичик тадбиркорлик субектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача миқдорида кафиллик ҳамда маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қиммат импорт қилинувчи ҳом-ашёни сотиб олишда имтиёзлар бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6244-сон “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2023-йил 8-майдаги  05/15-1009-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, юқорида қайд этилган фармон доирасида 14 турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорларга берилган имтиёз натижасида охирги йилларда ишлаб чиқариш ҳажми 23 фоизга ошган,  йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 2022-йилда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 12 114,5 миллиард сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 85,7 фоизга ошган;
қурилиш материаллари бозорини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда позициялаш ҳамда қурилиш материаллари бозорини барқарорлаштириш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан уюшма таркибидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2023-йил 8-майдаги  05/15-1009-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда қурилиш материаллари ички бозор ҳажми ўртача 1 фоизга, ташқи бозор айланмаси ўртача 0,75 фоизга ошиб, қурилиш материаллари маҳаллий бозори сезиларли даражада барқарорлашган;
мамлакатга 5 турдаги энергия тежамкор ва экологик (яшил) қурилиш материаллари ва хом ашёларни импорт қилишда нол божхона ставкасини қўллаш асосида қурилиш материаллари бозорида экологик хом ашёлардан фойдаланишни кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 13-апрелдаги ПФ-51-сон “2023-йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-иловасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023-йил 22-июндаги 21/05-23-0014-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 5 турдаги энергия тежамкор қурилиш материаллари ва хом ашёларга 2023-йил 1-майдан бошлаб тегишли божхона имтиёзлари бериш орқали қурилиш материаллари бозорида экологик хом ашёлардан фойдаланишни кенгайтиришга эришилган ва маҳаллий қурилиш материаллари бозори жаҳон стандартларига мос экологик қурилиш материаллари билан тўйинган;
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари иқтисодий фаолияти асосий тенденсияларининг эконометрик моделлари асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2030-йилгача мўлжалланган стратегик режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (2023-йил 8-майдаги  05/15-1009  сонли маълумотнома). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари бозорини давлат томонидан тартибга солиш натижасида вужудга келувчи истиқболдаги асосий фаолият кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish