Sayt test rejimida ishlamoqda

Вафоева Дилафруз Икромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълони.

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Тикув-трикотаж корхоналарини бошқаришда рақобат стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш», 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2638
Илмий раҳбар: Юсупова Дилдора Тураджоновна, иқтисодиёт фанлари номизоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети DSc.03/30.12.2020.I.16.02
    Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қосимов Саидахрор Магрупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзгарувчан бозор шароитида тикув-трикотаж буюмлари халқаро бозорларида Ўзбекистон корхоналари рақобат стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра тикув-трикотаж буюмлари халқаро бозорларидаги рақобат стратегияларининг назарий-услубий асосларига турли ёндашувларни умумлаштириш орқали глобал миқёсда самарали рақобат қилиш учун компаниялар томонидан барқарор рентабелликни таъминловчи омиллар мажмуи асосланган;
матони бўяш ва пардозлаш технологик жараёнларининг рақобат устунлигини ҳисобга олган ҳолда тикувчилик саноати учун жаҳон андозалари талабларига мувофиқ келувчи сифатли синтетик, ярим жун толалар, маҳаллий кимёвий моддалар, бўёқлар ва фурнитурани ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш орқали ёпиқ занжирини яратиш таклифи асосланган;
ички ва ташқи бозор учун сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берувчи импорт тавсифидаги бутловчи материаллар, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмларга нисбатан белгиланувчи божхона тўловларининг тўқимачилик маҳсулотлари бозори конъюнктурасига қисқа муддатли мослашувчанлик даражасини ошириш орқали рақобатбардошликка таъсир кўрсатиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати тармоғидаги корхоналар ривожланиши динамикаси маълумотлари асосида тузилган тренд моделлари ёрдамида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикув-трикотаж корхоналарини бошқаришда рақобат стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра тикув-трикотаж буюмлари халқаро бозорларидаги рақобат стратегияларининг назарий-услубий асосларига турли ёндашувларни умумлаштириш орқали глобал миқёсда самарали рақобат қилиш учун компаниялар томонидан барқарор рентабелликни таъминловчи омиллар мажмуи асосланган назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Бизнес ижроси ва стратегия” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 24 октябрдаги 328-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда тикув-трикотаж буюмлари халқаро бозорларидаги рақобат стратегияларининг назарий-услубий асосларига турли ёндашувларни умумлаштириш орқали глобал миқёсда самарали рақобат қилиш учун компаниялар томонидан барқарор рентабелликни таъминловчи омиллар тўғрисидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
матони бўяш ва пардозлаш технологик жараёнларининг рақобат устунлигини ҳисобга олган ҳолда тикувчилик саноати учун жаҳон андозалари талабларига мувофиқ келувчи сифатли синтетик, ярим жун толалар, маҳаллий кимёвий моддалар, бўёқлар ва фурнитурани ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш орқали ёпиқ занжирини яратиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш бошқармаси томонидан корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда  фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 25 майдаги 12-12-03-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, жумладан, “БЕСТ CОЛОР ТЕХТИЛЕ” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқариш ҳажмини 5067 тоннага оширишга эришилган;
ички ва ташқи бозор учун сифатли ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берувчи импорт тавсифидаги бутловчи материаллар, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмларга нисбатан белгиланувчи божхона тўловларининг тўқимачилик маҳсулотлари бозори конъюнктурасига қисқа муддатли мослашувчанлик даражасини ошириш орқали рақобатбардошликка таъсир кўрсатиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг Тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш бошқармаси томонидан корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 25 майдаги 12-12-03-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йилда 2018 йилга нисбатан мос равишда “БЕСТ CОЛОР ТЕХТИЛЕ” МЧЖ корхонасида сотилган маҳсулот қийматини 16,2 фоизга,  “БЕТЛИС ТЕХТИЛЕ” МЧЖ корхонасида 12,4 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик саноати тармоғидаги корхоналар ривожланиши динамикаси маълумотлари асосида тузилган тренд моделлари ёрдамида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан мамлакат тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 25 майдаги 12-12-03-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар иқтисодий фаолиятининг истиқболдаги асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни та'минлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish