Sayt test rejimida ishlamoqda

Лесов Алтинбек Талгат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларни бошқариш режимларини оптималлаштириш, 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/T3756
Илмий раҳбар: Ивасченко Валерий Олегович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети ва Петербург давлат темир йўл университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.T.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Хуршид Махмуджанович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электровозларнинг бошқариш режимларини оптималлаштириш орқали поездларни тортишда электр энергия сарфини минималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларнинг тортув ва тормозлаш тавсифларининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда поезднинг перегон бўйлаб ҳаракатланишининг математик модели ишлаб чиқилган;
поезднинг электр энергияси сарфини минималлаштириш мезонига мувофиқ
турли хил бошқарув режимларини кетма-кет алмаштириш орқали юк электровозларининг ҳаракатини бошқаришнинг энергия-оптимал режимларини танлаш методикаси
ишлаб чиқилган;
поездни рекуператив тормозлаш натижасида контакт тармоғига қайтариладиган электр энергияси миқдорини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларнинг электр энергия самарадорлигини ҳаракатнинг турли йўналишлари учун ташиш ишларининг асосий кўрсаткичлари бўйича баҳолаш методикаси асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларни бошқариш режимларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли хил поезд режимларини кетма-кет алмаштириш орқали юк электровозлари ҳаракатининг энергия-оптимал эгри чизиқларини танлаш усули “ЎТЙ” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депосига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-июндаги 4/4097-сонли маълумотномаси). Ушбу усулдан фойдаланиш истеъмол қилинган электр энергиясининг 2 % дан 12 % гача миқдорини контакт тармоғига қайтариш, танланган энергия-оптимал поезд траекторияси асосида асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозлардан фойдаланиш самарадорлигини асослаш имкони яратилган;
асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларнинг тортув ва тормозлаш тавсифларининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда поезднинг перегон бўйлаб ҳаракатланишининг математик модели “ЎТЙ” АЖнинг  локомотивларни эксплуатация қилиш бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 16-июндаги 4/4097-сонли маълумотномаси). Натижада, тортиш учун электр энергиясини истеъмол қилишни ўртача 7,7-23,3% гача камайтириш, асосида асинхрон тортув электродвигателларига эга электровозларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш, темир йўл ташишини ташкил этишнинг турли фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил массали таркибдаги юк поездлари ҳаракатининг асосий кинематик параметрларини асослаш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish