Sayt test rejimida ishlamoqda

Парамонов Владимир Владимировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Осиё мамлакатларининг Россия ва Хитой билан ўзаро муносабатлари», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Ss69.
Илмий маслаҳатчи: Раҳимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/29.04.2022.Ss.27.02.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Каримова Наталья Эрмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2021 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари Россия ва Хитой билан сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларидаги муносабатларининг устувор йўналишлари, асосий тенденсиялари, даврлари ва босқичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия ва Хитой сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг таянч асослари сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи юқори даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот ва ўзаро тушуниш, умумий таҳдидларнинг мавжудлиги, чуқур иқтисодий ва коммуникацион боғлиқлик каби геосиёсий ва геоиқтисодий омиллар аниқланган;
ХХР, РФ ва Марказий Осиё давлатларининг сиёсий иродаси, конструктив ва прагматик мақсадли, яхши қушничилик, ўзаро манфаатли, узоқ истиқболли саъй-ҳаракатлари туфайли ШҲТнинг хуқуқий, институционал, тизимли ва комплекс ривожланиш жараёнида нуфузли халқаро тузилмага айлангани, давлатлараро мавжуд мураккаб масалаларни (чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, ҳарбий-стратегик ишончни мустаҳкамлаш) ўзаро самарали ҳал этишга ҳисса қўшгани ва шунга кўра саноат корхоналари сони, савдо ва инвестициялар ҳажмининг сезиларли ўсиши натижасида стратегик шериклик ва минтақавий барқарорликка асос солингани исботланган; 
«Бир макон, бир йўл»  ХХР лойиҳасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлиги, халқаро транспорт коридорларининг ажралмас қисми сифатида «Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўли Марказий Осиё давлатларининг транзит ва логистика имкониятлари ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгалиги асослаб берилган; 
Марказий Осиёни геосиёсий ва геоиқтисодий ўзига хос макон сифатидаги механизмларини ишлаб чиқишда Хитой ва Россия технологик ва инновацион ривожланиш таржибаси ва стратегик шериклик анъанаси ҳамда «Марказий Осиё + Россия», «Марказий Осиё + Хитой» форматларининг минтақалараро ҳамкорлиги ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида диверсификация қилиш зарурати асосланган;
трансевроосиё мултимодал транспорт-коммуникация тизимини янада ривожлантириш билан бирга минтақавий хавфсизлик мажмуаларини параллел равишда амалга ошириш  ҳамда Марказий Евроосиё «локомотив» инновацион-саноат лойиҳаларни (янги автомобил, темир, сув йўллари ва давлатлараро аҳамиятга эга энергия қувватлари) ишга тушириши минтақавий ва минтақалараро коммуникация, шунингдек, иқтисодий интеграция жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Осиё давлатларининг Россия ва Хитой билан муносабатларини ўрганишга оид тадқиқот натижаларига кўра:
РФ ва ХХР сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳаларида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг таянч асослари сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи юқори даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот ва ўзаро тушуниш, умумий таҳдидларнинг мавжудлиги, чуқур иқтисодий ва коммуникацион боғлиқлик каби геосиёсий ва геоиқтисодий омиллар бўйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабининг «Ўзбекистон Республикасининг ҳаётий манфаатлари ва Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантириш масаласига доир» мавзудаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабининг 2021 йил 24 апрелдаги 29/3189-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Ўзбекистон Республикаси ташқи стартегиясининг асосий йўналишларини чукурлаштиришга глобал ва минтақавий нуқтаи назардан тадқиқ этишга ҳамда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантиришга доир жараёнларни очиб беришга хизмат қилган;
ХХР, РФ ва Марказий Осиё давлатларининг сиёсий иродаси, конструктив ва прагматик мақсадли, яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли, истиқболли саъй-ҳаракатлари туфайли ШҲТнинг ҳуқуқий, институционал, тизимли ва комплекс ривожланиш жараёнида нуфузли халқаро тузилмага айлангани, давлатлараро мавжуд мураккаб масалаларни ўзаро самарали ҳал этишга ҳисса қўшгани ва шунга кўра саноат, савдо ва инвестициялар ҳажмининг сезиларли ўсиши натижасида стратегик шериклик ва минтақавий барқарорликка асос солгани исботланганлиги бўйича хулосолар Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтида бажарилган «Марказий Осиёдаги сиёсий жараёнлар» мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг 2021 йил 2 июндаги 14106/5114-347-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Марказий Осиёда сиёсий жараёнлар ва истиқболларини яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли мақсадлар кабиларга кўра таҳлил қилиш сифатини оширишга ҳамда «Марказий Осиёда сиёсий жараёнлар: натижалар, муаммолар ва истиқболлар» номли ахборот-таҳлилий монография таркибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Бир макон, бир йўл» ХХР лойиҳасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлиги, халқаро транспорт коридорларининг ажралмас қисми сифатида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли Марказий Осиё давлатларининг транзит ва логистика имкониятлари ҳамда халқаро иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгалиги бўйича илмий хулосалардан Е.М. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институти, Бошқирдистон давлат университетининг «Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан энергия ресурслари йўналишида икки томонлама муносабатларнинг замонавий ҳолати», «Марказий Осиё минтақасида миллий молия тизимининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари», «Марказий Осиёда транспорт ва алоқа соҳасининг замонавий ҳолати ва тараққиёт истиқболлари» каби илмий лойиҳалари ҳамда «Примаков ўқишлари» (Примаковские чтения (2019): «Возвращение к конфронтации: есть ли альтернативы?») маърузаларида фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 1 октябрдаги 14504/ 21151-272- ҳамда Бошқирдистон давлат университетининг Тарих ва давлат бошқаруви институтининг 2021 йил 24 майдаги 564-сонли маълумотномалари). Илмий натижалар Россия илмий-тадқиқот доираларида минтака давлатларининг РФ билан интеграсиясини чуқурлаштириш хамда жахон бозорларида рақбатбардошлик ва тахдитбардошлик даражасини оширишнинг қушимча имқониятларини очиб беришка хизмат қилган;
Марказий Осиёни геосиёсий ва геоиқтисодий ўзига хос макон сифатидаги механизмларини ишлаб чиқишда Хитой ва Россия технологик ва инновацион ривожланиш таржибаси ва стратегик шериклик анъанаси ҳамда «Марказий Осиё + Россия», «Марказий Осиё + Хитой» форматларининг минтақалараро ҳамкорлиги ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида диверсификация қилиш зарурати асосланган хулосалардан БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва Афғон стратегик тадқиқотлар институтининг «Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликдан кутилаётган асосий муаммолар», «Афғонистон – Марказий Осиё» ва «Ҳирот мулоқоти» лойиҳаларида фойдаланилган (БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказининг 2021 йил 25 майдаги 013/2021-сонли ва Афғон стратегик тадқиқотлар институтининг 2021 йил 5 июндаги AISS-OGL-30-21-сонли маълумотномалари). Натижаларнинг жорий этилиши «Минтақавий ҳамкорлик Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик омили сифатида», «Aфғонистон – Марказий Осиё» ва «Ҳирот мулоқоти» сингари йирик халқаро конференциялар доирасида зарур материалларни тайёрлашда асосий манбалардан бири бўлиб, Марказий Осиё ва минтақа атрофида, жумладан ШҲТ доирасида янада барқарор минтақавий хавфсизлик тизимини шакллантириш устуворлигини очиб бериш имконини берган;
трансевроосиё мултимодал транспорт-коммуникация тизимини янада ривожлантириш билан бирга минтақавий хавфсизлик мажмуаларини параллел равишда амалга ошириш  ҳамда Марказий Евроосиё «локомотив» инновацион-саноат лойиҳаларни ишга тушириши минтақавий ва минтақалараро коммуникация, шунингдек, иқтисодий интеграция жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилиши далилланган хулосалардан Қозоқ-Немис университети ва «Альтернатива» Қозоғистон долзарб талқиқотлар марказининг «Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари муносабатлари», «Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича 2007-2013 йилларга оид стратегияси. Дастлабки натижалар» лойиҳаларини бажаришда фойдаланилган (Қозоқ-Немис университетининг 2021 йил 2 июндаги, «Альтернатива» Қозоғистон долзарб талқиқотлар марказининг 2021 йил 23 апрелдаги А-9/21-сонли маълумотномаси). Натижада «"Бир макон, бир йўл" ташаббуси: Мараказий Осиё мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тарақиёти» (Қозоқ-Немис университет), «Марказий Осиёда хавфсизликнинг долзарб масалалари» (Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти), «Марказий Осиё тараққиёти Европа ва Хитойнинг транспорт-комункация кўприги сифатида» (ҚСТИ) номли монографиялар бобида минтақа давлатларининг РФ иқтисодий интеграцияни, ХХР билан транспорт соҳасида ҳамкорликни амалга оширишнинг айрим мураккаб жиҳатларини кўрсатиб бериш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish