Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Зебинисо Хакимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Даун синдроми бўлган болаларда эшитув аъзосининг ҳолати ва ундаги бузилишларни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш», 14.00.04- Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1640.
Илмий раҳбар: Косимов Кобил Косимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Далиев Адхам Ғуломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург кулок, томок, бурун ва нутк илмий- текшириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш аъзолари касалликларини аниклаш ва уларни даволаш усулларини такомиллаштириш хамда асоратларни олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Ўзбекистонда Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш аъзолари касалликлари келиб чиқиши асосланган;
Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш нуқсонларининг борлиги, уларда иккиламчи нутқнинг орқада қолишига таъсири асосланган;
Даун синдроми бўлган болаларда эшитув найининг дисфункцияси борлиги, бу эса ўз навбатида эксудатив урта отитнинг турғун шаклларига олиб келиши исботланган;
Даун синдроми бўлган болаларда, объектив аудиологик тестлар (КСВП, CHIRP стимуляцияси ва тимпанометрия) текшируви натижаларига асосланиб, эшитиш дисфункциясини даволашнинг  устувор усули тимпанал бўшлиқни зудлик билан шунтлаш эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институтининг 2023 йил 31 майдаги 06/10-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш заифлиги ривожланишини олдини олиш мақсадида боланинг ёши, жинси ва психологик холатидан катъий назар аудиологик скрининг текшируви ўтказилди ва бу орқали эшитиш заифлиги ва унинг турғун шакллари ривожланишининг олди олинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aндижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 11.11.2022 йилдаги 334-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 11.11.2022 йилдаги 336- буйруқ асосида амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш аъзосининг холатини ўрганиш мақсадида  скрининг текшириш усули билан эрта аниқлаш, Даун синдроми бўлган инсонларининг ишга мослашувчанлигини ошириш, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, умр кўриш давомийлигини ошириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Иқтисодий самарадорлик Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш заифлигини эрта аниқлаш натижасида, кейинчалик эшитиш заифликларининг турғун шакллари ривожланиб ногиронлик даражасига олиб келишини олдини олиш хисобига 1 нафар бемор учун хар ой 535 000 (1 йилда 6 420 000) сўм иқтисод қилинди (текширувларга кўра 43,4% беморда (106 нафардан 46 тасида) эшитиш дисфункцияси аниқланди, улардан 18,8% (20 нафар бемор) да касаллик эрта аниқланди ва госпитализациясини хамда даволаш харажатларини камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 12 000 000 (8 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади. Хулоса: Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш аъзоларнинг холатини ва ундаги бузилишларни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 6 420 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни          1 500 000сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Каримова Зебинисо Хакимжон қизининг «Даун синдроми бўлган болаларда эшитув аъзосининг ҳолати ва ундаги бузилишларни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 сентябрдаги  №02 сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Даун синдроми бўлган болаларда албатта турли даражадаги психо-нутқ ривожланишидан ортда қолиши холатлари мавжуд бўлади. Бу хромосом абберация бўлган болаларда юз-жағ сохасидаги ўзига хос анатомик тузилиши, мушаклардаги гипотонус холати, эшитув найининг специфик горизонтал жойлашганлиги эшитиш аъзоларида турли хил даражадаги эшитишдаги муаммолар пайдо бўлишига олиб келади. Бу холат эса иккиламчи нутқ ривожланишидан орқада қолишга сабаб бўлади ва нутқда ортда қолган болада жараённи янада чуқурлаштиради. Бу холатларни эрта аниқлаш, ўз вақтида тўғри алгоритм орқали беморларни олиб бориш натижасида касалликни зўрайиб боришини, аралаш ва иккиламчи сенсоневрал эшитиш заифлигини олди олинди. Олиб борилган диагностик текширувлар ва аудиологик мониторинг ўтказилиши билан узоқ ва мураккаб ребилитация жараёнини олдини олишга эришилади.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aндижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 11.11.2022 йилдаги 334-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 11.11.2022 йилдаги 336- буйруқ асосида амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Даун синдроми бўлган 106 (100%) болаларда аудиологик скрининг текшируви отоакустик эмиссия усулида ўтказилди ва улардан 46 таси (43%) да “тест ўтмади” яъни манфий натижани кўрсатди. Назорат гурухидаги 50 нафар болаларда, яъни ушбу синдром бўлмаган  50 нафар болаларда эса бу холат 22% ни ташкил қилди. Бу эса асосий гурухда назорат гурухига нисбатан 3 баробар у ёки бу даражадаги эшитиш аъзоларида дисфункция борлигини кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Бирламчи ЛОР кўруви ва аудиологик скрининг текшируви  оддий ва самарали текширув усули бўлган отоакустик эмиссия текшируви орқали эрта аниқланди ва хар бир бемор учун 45 000 сўмни ташкил қилди. Даун синдроми бўлган болаларда 3 ойликдан бошлаб 1 ёшгача хар 3 ойда, 1 ёшдан 3 ёшгача хар 6 ойда ва 3 ёшдан катта болаларда эса 1 йилда 1 маротаба ЛОР кўригидан ўтиб, аудиологик скрининг текширувидан ўтиш тавсия этилган. Бу эса махсус текширувларга қараганда осон ва ноинвазив текширув хисобланади. Шунингдек каксалликка ташхис кўйиш учун махсус аудиологик текширувлар учун  хар бир бемордан 420 000 сўм ва радиологик текширувлар учун хар бир бемор учун 400 000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Барча Даун синдроми бўлган болаларда скрининг текшируви ўтказишни жорий қилиш бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 420 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 400 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Каримова Зебинисо Хакимжон қизининг «Даун синдроми бўлган болаларда эшитув аъзосининг ҳолати ва ундаги бузилишларни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 сентябрдаги  №02 сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: Даун синдроми бўлган болаларда ЛОР аъзоларида ўзига хос анатомик тузилишига эга (бурун йўллари торлиги, бурун шакли кичик ва ўзига хослиги, аденоид безлари катталиги, эшитув найининг  бурун-халқумга очилган қисми пастроқда жойлашиши ва тор бўлиши ва горизонтал жойлашуви) бўлганлиги сабабли, бу болаларда экссудатив ўрта отит келиб чиқиш эхтимоли юқори бўлади. ДС бўлган болаларда эшитиш қобилиятининг бузилиши ривожланиш патогенезида асосий механизм бу генетик патология билан боғлиқ   ЛОР органларининг ўзига хос тузилиши ва бу эндоскопик визуализация билан тасдиқланган мултифакториал анатомик ва патологик шароитлар туфайли эшитиш найчасининг дисфункцияси ҳисобланади. Экссудатив ўрта отит холатларини аниқлашда импедансометрия (тимпанометрия ва акустик рефлексларни аниқлаш), чақирилган қисқа латентли эшитув патенциаллари (КСВП) ва Мульти ASSR текшируви ўтказилди ва эшитув заифлигининг ўтказувчи типдалиги (80%) аниқланган. Ўрта қулоқда тўпланган экссудат дренаж фаолияти суст бўлган эшитув найи орқали чиқиб кетиш эхтимоли жуда пастлиги сабабли кейинчалик ушбу патологик холатни турғун шакллар (адгезив отит)га ўтганлиги аниқланди. Бу холатларни олдини олиш мақсадида ўтказилган диагностик ва даволаш чоралари экссудатив ўрта отитни бартараф этишга ва кондуктив эшитув заифлигининг турғун шаклига ўтиши олди олинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aндижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 11.11.2022 йилдаги 334-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 11.11.2022 йилдаги 336- буйруқ асосида амалиётга тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш дисфункияси холатларини объектив аудиологик текширувлар ёрдамида эрта даврда тўғри  ташхислаш 53 нафар беморда (47%) асоратларни камайишига эришилди; • Шундай қилиб, Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш аъзосини ҳар томонлама ўрганиш биз учун ушбу патологияга эга болаларда эшитиш дисфункциясининг турли шаклларида беморларни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишда ёрдам бўлди. Эшитиш қобилиятининг бузилиши тафсилотлари, унинг тури, даражаси, ЛОР органларининг коморбид патологияси билан боғлиқлиги, шунингдек консерватив даволашнинг самарасизлиги, Даун синдроми бўлган болаларда учрайдиган эшитиш заифлиги холатларида беморларни самарали олиб бориш, даволаш, реабилитация чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва эшитиш заифлини олдини олиш учун мезонлар ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ноғора бўшлиқни парацентез амалиётидан фарқли ўлароқ узоқ муддатга шунтлаш амалиёти Даун синдромли болаларнинг эшитув найининг анатомо-физиологик ўзига хосликлари билан чамбарчас боғлиқ булиб, ўз вақтида қилинган ушбу амалиёт беморларнинг амалиётдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 45 000 сўм; қайта аудиологик текширув – 320 000 сум;  дори- дармонлар харажати – 50 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 415 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 14 та, умумий иқтисодий самарадолик эса 5 810 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: Ўтказилган жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 11 620 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 5 810  000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Каримова Зебинисо Хакимжон қизининг «Даун синдроми бўлган болаларда эшитув аъзосининг ҳолати ва ундаги бузилишларни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 сентябрдаги  №02 сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган объектив текширувлар натижасига кўра қўйилган ташхисларга асосланиб олиб борилган даво чораларидан олдинги ва кейинги динамикадаги олиб борилган аудиологик мониторинг экссудатив ўрта отит олатида ноғора бўшлиқни дархол шунтлаш амалиёти самарали эканини, унинг асоратларига олиб келадиган омилларни эрта бартараф этишга, шифо жараёнини тезлаштиришга ва иккиламчи сенсоневрал эшитув заифлиги келиб чиқиш хавфини камайтиришга ва бу билан энг асосийси Даун синдроми бўлган болаларда хаёт сифатини яхшилашга олиб келди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Aндижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази 11.11.2022 йилдаги 334-сонли буйруқ ҳамда Фарғона вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 11.11.2022 йилдаги 336- буйруқ асосида амалиётга тадбиқ этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ноғора бўшлиқни шунтлаш операцияси қайталанувчи ЭЎО туфайли ДС бўлган болаларда ўтказувчи типдаги эшитиш қобилиятини пасайишини олдини олиш алгоритми доирасида ишлаб чиқилган энг самарали ва шошилинч усул бўлиб, болаларда эшитиш қобилиятини йўқотишнинг янада оғир шаклларини олдини олиш чораси хисобланади. ушбу гуруҳ. 226 Гц ва 1000 Гц частоталарда тимпанограмма маълумотларини қиёсий таҳлил қилганимиз натижасида, ўз тадқиқотимиз натижалари иккала кўрсаткичнинг сезгирлиги ва информативлигини кўрсатади 1000 Гц частота эса кўпроқ ўзига хосликларга эга эканини аниқладик.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • шифохонада бўлиш даврининг 5 кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади ва харажатларни (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади) 750 000 сўмга камайтирди  • қайта текшириш учун сарфлашни камайтириш хисобига  365 000 сўм кам талаб этилади (ЛОР  консультацияси 45 000 сўм, аудиологик текширув 320 000 сўм); • реабилитация харажатларини йилига 18 250 000 сўмга камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 50.000 сўм  сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 19 365 000 сўмни ташкил этади (43 та текширув бўйича 19 365 000*43= 832 695 000 сўмни ташкил этади. Беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун сарфлари (эшитишни протезловчи воситалардан фойдаланиши (16 та бемор хисобида) хар бир бемор учун ўртача 11 000 000 сўм) 176 000 000 сўмга қисқартирилди  ва узоқ ва мураккаб реабилитация жараёнини талаб этмади. Хулоса: Даун синдроми бўлган болаларда эшитиш заифлиги келиб чиқишини олдини олувчии омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 832 695 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 176 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Каримова Зебинисо Хакимжон қизининг «Даун синдроми бўлган болаларда эшитув аъзосининг ҳолати ва ундаги бузилишларни коррекция қилиш усулларини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 22 сентябрдаги  №02 сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish