Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат бошқаруви тизимини демократлаштиришда сиёсий ҳокимият легитимлигини такомиллаштириш механизмлари», 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Ss50.
Илмий маслаҳатчи: Пахрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Якубов Бахтиёр Султонназирович, сиёсий фанлар доктори (DSc); Мухамедов Ўткирбек Хазратқулович, юридик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда фаол демократик ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар жараёнида сиёсий ҳокимиятнинг легитимлиги динамикасини аниқлаш ҳамда аҳолининг сиёсий ҳокимиятга бўлган самарали ишонч даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият томонидан сиёсий ҳокимиятни тан олиш ҳамда бўйсуниш мотивлари призмасини сиёсий ҳокимиятнинг институсионал ва функсионал мақоми, раҳбар кадрларнинг компетентлик даражаси, миллий манфаатлар ва эхтиёжларга мос келадиган сиёсий тизимнинг шаклланганлиги билан баҳоланиши инсон-жамият-давлат ўртасидаги самарали легитимлик даражасига хизмат қилиши очиб берилган;
сиёсий ҳокимиятнинг легитимлик даржасини салбийлашувига: аҳолининг турмуш даржасини пасайиши; инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизми ва кафолатларининг йўқолиши; давлат-жамият хавфсизлигини ҳимоя қила олмаслиги; давлат бошқаруви тизимининг яққол бюрократияси ва коррупсиялашуви; давлат органлари тармоқлари ўртасидаги қарма-қарши зиддиятларнинг  кучайиши  деструктив омилллар эканлиги аниқланган;
сиёсий тизим барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатишда фуқаролар, турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий институтлар ўртасидаги эхтиёж ва манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш ҳамда ўзаро ишонч даражасини оширишнинг жамоатчилик консенсуси, институцонал легитимлик, самарадорликни холисона баҳолаш сиёсий технологиялари очиб берилган;
легитимлик сиёсий ҳокимиятнинг мажбурий белгиси сифатида унинг объектив амалиёти фуқаролик жамиятининг демократик ривожи, фуқаролик жамияти институтларининг интенсив фаоллашуви, аҳолини сиёсий жараёнлардаги иштироки самарасини идрок этиш туйғуларининг шаклланганлигига тизимли боғлиқ бўлиши исботлаб берилган;
сиёсий ҳокимият субъектларининг натижага эришиш қобилияти ҳамда фаолиятининг самарадорлигини шаффоф баҳолашда фуқароларнинг “ишонч индекси” ни жорий этиш давлат ва жамиятнинг сиёсий барқарорлигига хизмат қилувчи ижтимоий интеграция мезони эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат бошқаруви тизимини демократлаштиришда сиёсий ҳокимият легитимлигини такомиллаштириш механизмлари юзасидан олинган илмий натижалар:
жамият томонидан сиёсий ҳокимиятни тан олиш ҳамда бўйсуниш мотивлари призмасини сиёсий ҳокимиятнинг институсионал ва функсионал мақоми, раҳбар кадрларнинг компетентлик даражаси, миллий манфаатлар ва эхтиёжларга мос келадиган сиёсий тизимнинг шаклланганлиги билан баҳоланиши инсон-жамият-давлат ўртасидаги самарали легитимлик даражасига хизмат қилиши борасида илгари сурилган амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, шунингдек, 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг И-йўналишида белгиланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги маънавий-маърифий ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш” 1-банди “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”да белгиланган вазифалар ижросини тизимли таъминлаш ва самарали мувофиқлаштириб бориш бўйича барча кенгашлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги иш дастурларини давр талаблари асосида янгидан тузиш ва уни амалга оширишни таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 22 февралдаги 03-22/136-сон далолатномаси). Натижада, марказнинг республика ва ҳудудий миқёсда олиб бораётган маърифий тарғибот тадбирларида фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти органлари ва давлат хизматчилари фаолиятига бўлган ишонч даражасини ошириш, мамлакатдаги сиёсий жараёнларга бўлган масъулият, сиёсий маданият, дахлдорлик, хулқ-атвор каби миллий ўзликни англашга қаратилган маънавий қиёфасини юксалтиришга ҳамда жамиятда халқ бирдамлигини оммалаштиришга қаратилган илмий семинарларни ташкил этишга хизмат қилган;
сиёсий ҳокимиятнинг легитимлик даржасини салбийлашувига: аҳолининг турмуш даржасини пасайиши; инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизми ва кафолатларининг йўқолиши; давлат-жамият хавфсизлигини ҳимоя қила олмаслиги; давлат бошқаруви тизимининг яққол бюрократияси ва коррупсиялашуви; давлат органлари тармоқлари ўртасидаги қарма-қарши зиддиятларнинг  кучайиши  деструктив омилллар эканлиги юзасидан билдирилган амалий таклифларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури И-бандида келтирилган “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” соҳасидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланши демократик партияси Мраказий кенгашининг 2023 йил 21 февралдаги 02/05-08-сон далолатномаси). Натижада, партия электорати билан давлат ҳокимияти органлари жумладан, парламент фракция депутатлари ўртасидаги мулоқотнинг расионал легитимлигига эришиш ҳамда маҳаллий ҳокимият ва вакиллик органларининг ижрочилик фаолиятида “фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш” тамойили асосида ижтимоий муаммоларнинг тизимли ҳал этишнинг инновасион усулларини самарали жорий этишга эришилган;
сиёсий тизим барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига сифатли давлат хизматларини кўрсатишда фуқаролар, турли ижтимоий гуруҳлар, сиёсий институтлар ўртасидаги эхтиёж ва манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш ҳамда ўзаро ишонч даражасини оширишнинг жамоатчилик консенсуси, институцонал легитимлик, самарадорликни холисона баҳолаш сиёсий технологиялари борасида билдирилган амалий таклифларидан Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” доирасидаги дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, партия ва депутатлик корпуси олдида турган сайловолди дастурларининг 2.1-банди “партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракция депутатлари томонидан жамиятда жамоатчилик назорати амалиётини такомиллаштиришдаги вазифалари” ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг 2023 йил 6 февралдаги 01-27/26-сон далолатномаси). Натижада, институсионал легитимлик жараёнларини шакллантиришга хизмат қилувчи фуқаролик жамияти институтларининг функсионал ваколатларини аниқ белгилаш, уларнинг давлат ҳокимияти органлари билан ижтимоий ҳамкорлиги, жамоатчилик консенсуси муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда меъёрий асослардан бири сифатида хизмат қилган;
легитимлик сиёсий ҳокимиятнинг мажбурий белгиси сифатида унинг объектив амалиёти фуқаролик жамиятининг демократик ривожи, фуқаролик жамияти институтларининг интенсив фаоллашуви, аҳолини сиёсий жараёнлардаги иштироки самарасини идрок этиш туйғуларининг шаклланганлигига тизимли боғлиқ бўлиши юзасидан билдирилган таклиф ҳамда тавсиялар, шунингдек, амалий хулосалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги республика олий таълим муассасаларининг “60310700-Сиёсатшунослик” таълим йўналиши малака талаби мазмунини шакллантириш ҳамда “Давлат бошқаруви асослари”, “Сиёсатшунослик” фанларидан дарслик тайёрлаш ва ўқитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 9 мартдаги 02/01-01-33-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик тизимидаги республика олий таълим муассасаларида талабалар ва тингловчилар учун инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий-ҳуқуқий билим, кўникма ва дунёқарашни такомиллаштиришга қаратилган тегишли фанлардан ўқув адабиётларини, услубий-методик ишланмаларни ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқилиши ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошишига хизмат қилган;
сиёсий ҳокимият субъектларининг натижага эришиш қобилияти ҳамда фаолиятининг самарадорлигини шаффоф баҳолашда фуқароларнинг “ишонч индекси” ни жорий этиш давлат ва жамиятнинг сиёсий барқарорлигига хизмат қилувчи ижтимоий интеграция мезони эканлиги борасидаги илмий таклифлари ҳамда хулосаларидан 2022 йил 8 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни 1-боб, 4-моддаси иккинчи хатбошиси, 3-боб, 11-моддаси биринчи қисм ўн тўртинчи хатбошиси, 3-боб, 12-моддаси биринчи қисм еттинчи хатбошисида келтирилган нормаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитасининг 2023 йил 15 февралдаги 04/10-10-18-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни 4, 11, 12-моддаларидаги нормалар мазмунини янада такомиллаштириш, аҳолининг давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигига бўлган ишонч даражасини сақлаб қолиш ҳамда давлат органларининг функсионал вазифаларини сифат жиҳатдан қонуний ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish