Sayt test rejimida ishlamoqda

Оқназаров Тўлқин Жалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқитувчиларнинг виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантириш (малака ошириш маркази барча фан ўқитувчилари мисолида)” мавзусидаги 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4PhD/Ped2814.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ибраимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Мустафоев Шомурод Нормуминович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқитувчилар малакасини оширишни масофавий ташкил этишда виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантиришга оид амалий-дидактик усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчиларнинг виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантиришда масофавий таълим имкониятлари таълим ресурслари ҳамда ўқув материалларини тақдим этишнинг тармоқ ҳамкорлигига асосланган шаклларига кўра дидактик шартларга йўналтирилган таянч компетенсиялари матрицасини (мазмун компонентлари, ташҳисланадиган кўрсатгичлар) тузиш асосида аниқлаштирилган;
виртуал-интеграциялашган таълим муҳитида ўқитувчилар касбий малакасини оширишнинг дидактик модели таълимни фаол ахборотлаштириш шароитида педагогик фаолиятга оид компетенсияларнинг кенг спектрга эга эканлиги сабабли ўқитувчиларнинг самарали касбий ривожланишига имкон берувчи шакл, усул ва воситалардан иборат методик тизимнинг ташкилий компонентларини (технологик таъминот, ўқув фаолияти шакллари, контент мазмуни, wеб-портфолиони кузатиш) белгилаш асосида асосида ишлаб чиқилган;
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг интеграциялашган ахборот таълим муҳити тузилмаси виртуал методик бирлашма ишининг касбий муҳокама, маслаҳат, жамоавий ёрдамлар, биргаликда таълим фаолияти, қўллаб-қувватлаш, таълим мониторинги каби асосий функсиялари асосида такомиллаштирилган;
интеграция шароитида методик тайёргарликни модернизациялаш йўналишлари мазмуни тажрибаларини ўрганиш, ўзлаштириш, ташкил этиш, натижаларни тақдим этиш, педагогик ечим ва таҳлил компонентларига кўра таълимий мақсад, методик тайёргарлик босқичлари, ахборот алмашинув жараёни иштирокчилари, фойдаланиладиган технологиялар ва ахборот ресурслари, ахборот алмашинув шаклларига кўра босқичлаштириш асосида дидактик тизими очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқитувчилар фаолиятида виртуал технологиялар соҳасидаги информасион компетентлилигини шакллантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
ўқитувчиларнинг виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантиришда масофавий таълим имкониятлари таълим ресурслари ҳамда ўқув материалларини тақдим этишнинг тармоқ ҳамкорлигига асосланган шаклларига кўра дидактик шартларга йўналтирилган таянч компетенсиялари матрицасини (мазмун компонентлари, ташҳисланадиган кўрсатгичлар) тузиш асосида кенгайтирилган таклифлардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғисон филиалининг И-ХТ-0-19929-“Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-962/04-сон маълумотномаси). Натижада виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентликнинг тавсифий моҳиятини аниқлаштириш имкони яратилган;
виртуал-интеграциялашган таълим муҳитида ўқитувчилар касбий малакасини оширишнинг дидактик модели таълимни фаол ахборотлаштириш шароитида педагогик фаолиятга оид компетенсияларнинг кенг спектрга эга эканлиги сабабли ўқитувчиларнинг самарали касбий ривожланишига имкон берувчи шакл, усул ва воситалардан иборат методик тизимнинг ташкилий компонентларини (технологик таъминот, ўқув фаолияти шакллари, контент мазмуни, wеб-портфолиони кузатиш) белгилаш асосида такомиллаштирилган таклифлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-962/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларда виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигининг компонентларимазмунини ва уларнинг шаклланиш даражаларини тавсифлашга эришилган;
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг интеграциялашган ахборот таълим муҳити тузилмаси виртуал методик бирлашма ишининг асосий функсияларини (касбий муҳокама, маслаҳат, жамоавий ёрдамлар, биргаликда таълим фаолияти, қўллаб-қувватлаш, таълим мониторинги) таснифлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон филиалида бажарилган И-ХТ-0-19929–“Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-962/04-сон  маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларда виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантиришда масофавий таълим имкониятларини очиб беришга эришилган;
интеграция шароитида методик тайёргарликни модернизациялаш йўналишлари мазмуни тажрибаларини ўрганиш, ўзлаштириш, ташкил этиш, натижаларини тақдим этиш, педагогик ечим ва таҳлил компоентларига кўра таълимий мақсад, методик тайёргарлик босқичлари, ахборот алмашинув жараёни иштирокчилари, фойдаланиладиган технологиялар ва ахборот ресурслари, ахборот алмашинув шаклларига кўра босқичлаштириш асосида очиб беришга оид тавсиялар Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган ОТ-Атех-2018-519 рақамли “Компютер иммитацион моделлар асосидаги виртуал ресурсларни wеб-иловасини дастурий таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 апрелдаги 02-07-962/04-сон маълумотномаси). Натижада масофавий таълим жараёнида ўқитувчиларда виртуал технологиялар соҳасидаги информацион компетентлилигини ривожлантиришнинг дидактик тизимини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish