Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулбоева Дилноза Абдуғофуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш (технология фани мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4794. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш имкониятлари ижодий фаолиятни мақсадли ташкил этиш, обектлар, вазиятлар ва ҳодисаларни таълим мазмунига мос иллюстратив таснифлаш ечимларни қидириш майдонини тизимли қисқартириш ҳамда ностандарт фикрлаш ва ҳаракатлардаги умумий интегратив хусусиятларга кўра мослашганлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш жараёни сабаб-оқибат принципига кўра вужудга келадиган муносабатларни динамик шакллантириш, фазовий обектларни абстракт ифодалаш, бутунликни кўришга йўналтириш ҳамда алтернативларни танлаш ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш технологиялари индивидуаллик, мажозий фикрлаш, фантазия ва маънавий эстетик салоҳиятини ички ва ташқи таъсир омилларини эътиборга олишга кўра уйғунлаштириш ҳамда амалий ҳаракатларни ҳиссий билиш имкониятларига интегратив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги фанларга оид янги тушунчаларини пухта ўзлаштириш, амалиётга тадбиқ қилишда ўзини номоён этиш, ижодий-ўйинли топшириқларга мослаша олиш имкониятларини белгилаш ҳамда хатоликларни тез тузатиш, жисмоний меҳнатга кира олиш, меҳнат операцияларини режалаштириш қобилиятини педагогик жараённинг анъанавий тузилмасига пропорсионал мослигини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш имкониятлари ижодий фаолиятни мақсадли ташкил этиш, обектлар, вазиятлар ва ҳодисаларни таълим мазмунига мос иллюстратив таснифлаш ечимларни қидириш майдонини тизимли қисқартириш ҳамда ностандарт фикрлаш ва ҳаракатлардаги умумий интегратив хусусиятларга кўра мослашганлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-094 рақамли “Талабаларда ассертив хулқи шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2058 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлашга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш жараёни сабаб-оқибат принципига кўра вужудга келадиган муносабатларни динамик шакллантириш, фазовий обектларни абстракт ифодалаш, бутунликни кўришга йўналтириш ҳамда алтернативларни танлаш ва шахсга йўналтирилган таълим технологияларини интенсив қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-23 рақамли “Бошланғич синф ўқувчилари учун мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2058 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятларини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш технологиялари индивидуаллик, мажозий фикрлаш, фантазия ва маънавий эстетик салоҳиятини ички ва ташқи таъсир омилларини эътиборга олишга кўра уйғунлаштириш ҳамда амалий ҳаракатларни ҳиссий билиш имкониятларига интегратив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-094 рақамли “Талабаларда ассертив хулқи шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2058 рақамли далолатномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг технология дарсларини ташкил этишда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожлантириш самарадорлиги фанларга оид янги тушунчаларини пухта ўзлаштириш, амалиётга тадбиқ қилишда ўзини номоён этиш, ижодий-ўйинли топшириқларга мослаша олиш имкониятларини белгилаш ҳамда хатоликларни тез тузатиш, жисмоний меҳнатга кира олиш, меҳнат операцияларини режалаштириш қобилиятини педагогик жараённинг анъанавий тузилмасига пропорсионал мослигини қиёсий аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А-1-23 рақамли “Бошланғич синф ўқувчилари учун мултимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 3-июндаги 02-07-2058 рақамли далолатномаси). Натижада технология фанини интеграциялаб ўқитишда бошланғич синф ўқувчиларининг креативлик қобилиятини ривожланланганлик даражасини аниқлаш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish